1-Мавзу. Персонални бошқаришда гурухлараро муносабатлар режа: Ижтимоий гурухлар ва уларнинг хусусиятлари


Download 0.52 Mb.
bet18/25
Sana18.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1595255
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   25
Bog'liq
1-Мавзу (2)

Таркибий усуллар, яъни ваколатларнинг нотўғри тақсимланиши, мехнатни ташкил этиш, қабул қилинган рағбатлантириш тизими туфайли вужудга келадиган асосий ташкилий ихтилофларнинг таъсир кўрсатиш усулларидир. Бундай усулларга: ишга доир талабларни тушунтириш, мувофиқлаштирувчи ва интеграцион механизмлар, умумташкилий мақсадлар, мукофотлаш тизимидан фойдаланиш киради.
Ўзбекистон Республикасининг Мехнат кодексида мехнат низолари иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи томонидан тенглик асосида тузиладиган мехнат низолари комиссияси томонидан ариза берилган кундан эътиборан 10 кун муддат ичида кўриб чиқилиши шарт эканлиги белгилаб қўйилган1. Низо ариза берган ходим иштирокида кўрилади. Ходимнинг иштирокисиз низони кўриб чиқишга унинг ёзма аризаси бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.
Мехнат низоларини хал қилиш юзасидан комиссия қарори иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёхуд ходимларнинг бошқа вакиллик органининг вакиллари ўртасидаги келишувга биноан қабул қилинади хамда бу қарор устидан шикоят қилиш учун белгиланган 10 кунлик муддат ўтгандан кейин 3 кун ичида иш берувчи томонидан бажарилиши керак. Агар мехнат низолари комиссияси 10 кун муддат ичида мехнат низоси тўғрисидаги аризани кўриб чиқмаса, ёки хал этмаса, шунингдек, иш берувчи белгиланган муддат ичида комиссия чиқарган қарорни бажармаса манфаатдор ходим ушбу низони кўришни туман (шахар) судига ўтказишга хақлидир.
Судга қуйидагилар мурожаат этиш хуқуқига эгадирлар:
1) ходим, касаба уюшмаси ёки бошқа вакиллик органи;
2) мехнат хуқуқи бўйича йўриқчилар;
3) иш берувчи (мехнат низолари комиссиясининг қарорига рози бўлмаган тақдирда, шунингдек, унга ходим томонидан етказилган зарарни қоплаш хақидаги низолар бўйича);
4) прокурор.
Мехнат низолари қуйидаги холларда бевосита туман (шахар) судларида кўриб чиқилади:
1) агар ходимнинг иш жойида мехнат низолари комиссияси тузилмаган бўлса;
2) улар мехнат шартномасини бекор қилиш асосларидан қатъи-назар, ишга тиклаш тўғрисида, мехнат шартномасини бекор қилиш вақти асослари таърифини ўзгартириш тўғрисида, мажбурий прогул ёки кам хақ тўланадиган ишни бажарган вақт учун хақ тўлашга доир бўлса;
3) улар ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарнинг тўланиши хақида бўлса;
4) улар мехнат вазифаларини бажараётганда ходимнинг соғлигига шикаст етказилгани оқибатидаги зарарни (шу жумладан маънавий зарарни) ёки унинг мол-мулкига етказилган зарарни иш берувчи томонидан тўланиши хақида бўлса;
5) ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда рад этилган бўлса;
6) улар иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар­нинг бошқа вакиллик органи билан олдиндан келишиб хал этилган масалалар юзасидан келиб чиққан бўлса.
Юқорида қайд этиб ўтилган мехнат низоларидан бошқа низолар хам ходимнинг хохишига кўра бевосита туман (шахар) судларида кўриб чиқилиши мумкин.
Мансабдор шахслар томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарни тўлаш тўғрисидаги мехнат низолари, агар мансабдор шахслар етказган зарар хўжалик низосини кўриб чиқиш пайтида аниқланган бўлса, хўжалик суди томонидан хам кўриб чиқилади.
Судга ёки мехнат низолари комиссиясига мурожаат этиш учун қуйидаги муддатлар белгиланади:
— ишга тиклаш низолари бўйича — ходимга у билан мехнат шартномаси бекор қилинганлиги хақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб бир ой;
— ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарни тўлаш хақидаги низолар бўйича — зарар етказилганлиги иш берувчига маълум бўлган кундан бошлаб бир йил;
— бошқа мехнат низолари бўйича — ходим ўз хуқуқи бузилганлигини билган ёки билиш лозим бўлган кундан бошлаб уч ой.
Ушбу моддада белгиланган муддатлар узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, бу муддатлар суд ёки мехнат низолари комиссияси томонидан қайта тикланиши мумкин.
Ходимнинг соғлигига етказилган зарарни қоплашга доир низолар бўйича судга мурожаат қилиш учун муддат белгиланмайди.
Ходим билан тузилган мехнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганда уни ишга тиклаш, шунингдек, мехнат шартномасини бекор қилиш асослари таърифини ўзгартириш тўғрисида суд чиқарган хал қилув қарори ёки ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ходимни аввалги ишига тиклаш хақида мехнат низоларини кўрувчи орган чиқарган қарор дархол ижро этилиши лозим. Иш берувчи томонидан бундай қарорнинг ижроси кечиктирилган тақдирда, қарорни қабул қилган мехнат низоларини кўрувчи орган ижро кечиктирилган барча вақт учун ходимга ўртача иш хақи тўлаш ёки иш хақидаги фарқни тўлиқ миқдорда тўлаш хақида тегишлича ажрим ёки қарор чиқаради. Агар ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ходим мехнат низолари комиссияси томонидан берилган гувохнома асосида комиссия қарорини мажбурий равишда ижро эттиришни сўраб судга мурожаат қилган бўлса, суд мехнат низолари комиссияси қарорининг ижроси кечиктирилганлиги туфайли юзага келган мажбурий прогул вақти учун ходимга иш хақи тўлаш тўғрисида ажрим чиқаради.
Мехнат низоларини кўрувчи органнинг ходимга уч ойдан кўп бўлмаган муддат учун иш хақини тўлаш тўғрисида қарори хам дархол ижро этилиши лозим.
Иш берувчи ходимнинг пул ундиришга доир талабларини хеч қандай мухлат билан чекламай, хамма вақт учун қондиришга хақлидир.
Иш хақини ундириш тўғрисида низо келиб чиққан тақдирда, мехнат низоларини кўрувчи орган ходимнинг пул ундиришга доир қуйидаги талабларини тўлиқ қондиради:
— мехнат шартномаси бекор қилинганда ходимга мехнат дафтарчасини ўз вақтида бермаганлик оқибатида келиб чиққан мажбурий прогул вақти учун хақ тўлаш тўғрисидаги;
— мехнат низоларини кўрувчи органнинг ходимни аввалги ишига тиклаш тўғрисидаги қарорини иш берувчи ижро этмаганлиги оқибатида келиб чиққан мажбурий прогул вақти учун хақ тўлаш тўғрисидаги;
— фойдаланилмаган таътил учун ходимга тегишли бўлган компенсацияни тўлаш тўғрисидаги.
Мехнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганлиги, бошқа ишга ғайриқонуний равишда ўтказилганлиги ёки ишдан ғайриқонуний равишда четлатилганлиги оқибатида келиб чиққан мажбурий прогул вақти учун ходимга хақ тўлаш тўғрисидаги мехнат низоларини кўриб чиқиш чоғида мехнат низоларини кўрувчи орган томонидан ходимнинг пул ундиришга доир талаблари бир йилдан ортиқ бўлмаган муддат учун қондирилади.
Ходимнинг пул ундиришга доир бошқа талаблари уч йилдан ортиқ бўлмаган муддат учун қондирилади.
Жамоаларга доир мехнат низолари (зиддиятлари) — бу иш берув­чи (иш берувчилар бирлашмаси) ва ходимлар жамоалари (ходимларнинг вакиллик органлари) ўртасида мехнатнинг янги шартларини белгилаш ва мавжуд шартларини ўзгартириш, жамоа шартномалари ва келишувларни тузиш, ўзгартириш ва бажариш юзасидан келиб чиққан келишмовчиликлардир.
Мехнатнинг янги шартларини белгилаш ёки мавжуд шартларини ўзгартириш хусусидаги жамоаларга доир мехнат низоларини хал этиш тартиби қонун билан белгилаб қўйилади.
Мехнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив хужжатларни, шу жумладан иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи ўртасидаги келишувга биноан қабул қилинган жамоа шартномалари, келишувлари, локал хужжатларни қўлланиш хусусидаги жамоаларга доир мехнат низолари суд тартибида кўриб чиқилиши лозим. Иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси ёки ходимларни бошқа вакиллик органи ўртасидаги келишувга биноан қабул қилинган шартномалари, келишувлари ва бошқа локал хужжатларни қўлланиш хусусидаги жамоаларга доир мехнат низоларини судлар тарафлардан бирининг аризаси асосида кўриб чиқадилар.
Ишга доир талабларни тушунтириш ихтилофларни бошқариш ва уларга бархам беришнинг самарали усулларидан бири хисобланади. Хар бир мутахассис ўзидан қандай натижалар талаб қилинишини, унинг вазифалари, масъулияти, ваколатлари доираси, иш босқич-лари нимадан иборат эканлигини аниқ тасаввур қилиши лозим.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling