1-Мавзу. Персонални бошқаришда гурухлараро муносабатлар режа: Ижтимоий гурухлар ва уларнинг хусусиятлари


Download 0.52 Mb.
bet16/25
Sana18.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1595255
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   25
Bog'liq
1-Мавзу (2)

Ихтилофии хал қилиш — ихтилофни вужудга келтирган сабаб­ларни тўлиқ ёки қисман бархам топтириш, ихтилоф қатнашчилари мақсадларининг ўзгаришидир.
Ушбу мақсадга эришишда музокара ўтказиш имкониятларини ишга солиш мухимдир. Музокарада ихтилоф қатнашчилари учун ўзаро мақбул қарорга келиш йўллари қидирилади.
Музокара самарадорлиги қуйидаги мезонларга асосланиб бахоланади:
— ахдлашувга эришилдими;
— келишиб қабул қилинган қарор нақадар оқил (оқиллик сифатида ихтилоф қатнашчиларининг адолатли ва қонуний талаблари қанчалик хисобга олингани, бир-бирига қарама-қарши турган манфаатларни муросага келтириш имкониятлари, шунингдек, ташкилот ва умуман давлат манфаатлари хисобга олиниши тушунилади) эканлиги;
— музокаралар натижасида ихтилоф қатнашчиларининг ўзаро муносабатлари ёмонлашмайдими.
Бир-бирига зид нуқтаи назарлар тарафлар томонидан доно қарор қабул қилишга жиддий тўсиқ хисобланади. Бундай музокараларда қатъий ва юмшоқ нуқтаи назарлар (8.2- жадвал) учрайди.
Қатъий нуқтаи назарларда ихтилофнинг фақат амалий томони хисобга олинади.
Музокараларни томонлар бир-бирларига ўз манфаатларини баён қилиш ва нима учун ушбу манфаатлар уларга мухим эканлигини тушунтиришдан бошлаш лозим. Шериклардан бири ўз нуқтаи назарида қатъий туриб олса, бу нуқтаи назарни манфаатлар билан таққослаш ва хар икки томон манфаати имкон даражасида хисобга олиниб, ўзаро келишиш даркор. Бунда бир томондан баъзи масалада ўзига ён босилишини, бошқасида эса ўзи ён босишини англаб етилиши керак.


Бошланмасдан тугайдиган қисқа муддатли мехнат низолари истисно тутилганда, ихтилофлар одатда олти босқичдан иборат бўлади. Ихтилофнинг жараён сифатидаги модели 8.7- расмда акс этган.

Биринчи босқич — ихтилофга олиб келган вазият муаммо сабабларини аниқлашда хал қилувчи ахамиятга эга. Ихтилоф юзага чиқиш шарт-шароитларини аниқлаш унинг хақиқий сабабларини билиб олиш имконини беради.
Иккинчи босқич — томонлардан бири ён босишга, ёки ижобий натижага эришиш учун қатор талаблар ёки эътирозлар билдириб, ихтилоф ташаббускори бўлади. Бундай талаб ва эътирозлар ихтилоф ташаббускорининг мақсадлари хамда ихтилоф сабабларига ойдинлик киритади. Бу эътирозлар тактик мақсадларда дўқ хамда жазо чоралари қўллаш тахдидлари шаклида бўлади.
Учинчи босқич — бу тахдидларга дастлабки муносабат. Ушбу муносабат „мудофаа", „ўзини олиб қочиш" ёки „хужумкор" шаклида бўлиб, булардан ташаббускор тахдидларидан ўзини олиб қолиш, бу тахдидлар хавфини камайтириш ёки йўққа чиқариш мақсадларини кўзлайди.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling