1-Мавзу. Персонални бошқаришда гурухлараро муносабатлар режа: Ижтимоий гурухлар ва уларнинг хусусиятлари


Download 0.52 Mb.
bet15/25
Sana18.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1595255
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   25
Bog'liq
1-Мавзу (2)

Шахснинг ички ихтилофлари куч-қувват жихатидан бир хил, лекин сабаблари, эхтиёжлари, қизиқишлари тўқнашувидан иборат­дир. Булар „икки кулфатдан беозорроғи"ни танлашдан иборат ихтилофдир. Масалан, ходимга шошилинч иш топширилади, унинг уйида эса таъмирлаш ишлари олиб бориляпти ва у ишдан доимий равишда эртароқ қайтиши талаб қилинади. Бу холда икки нарсадан бирини танлаш керак: мехнат таътилига чиқиш ёки вақтинча яшаш учун жой топиш (хар иккисининг хам „мусбат" ва „манфий" томонлари бор). Шахснинг ички ихтилофларида инсон тўғри ечимни танлаши учун кўп куч ва вақт сарфлайди, миссий танглик кескин суратда ортади, бир ечимга келишдан олдин эса шахснинг хатти-харакатини бутунлай назорат қилиб бўлмайдиган холатга келади.
Гурухлараро ва шахслараро ихтилофлар индивидларнинг гурух билан ёки гурухларнинг ўзаро тўқнашувини билдиради.
Ихтилофларни турларга бўлиш муайян даражада шартли бўлиб, бу хар хил турлар ўртасида қатъий чегара йўқ ва амалда ташкилий вертикал шахслараро ихтилофлар, горизонтал ошкора шахслараро ихтилофлар келиб чиқиши мумкин ва хоказо.
Ихтилофли хулқ-атворнинг сабабларини аниқлашнинг бир неча усуллари мавжуд. Мисол тариқасида, улардан бири — ихтилофнинг картография усулини қараб чиқамиз. Бу усулнинг мохияти ихтилофни ташкил этувчи таркибий қисмларни чизма тарзида акс эттиришдан, сўнгра эса ўзаро ихтилофли харакат қатнашчиларининг хулқ-атворини изчиллик билан тахлил қилишдан, асосий муаммони, қатнашчиларнинг эхтиёжлари ва хавфсирашларини, ихтилофга олиб келган сабабларни бархам топтириш усулларини шакллантиришдан иборатдир.
Бу иш бир неча босқичдан иборат. Биринчи босқичда муаммо умумий тарзда тасвирланади. Масалан, муаммо мехнат тақсимотига, кимнингдир жамоа умумий ишига қўшаётган хиссаси тўғрисида борса, у холда муаммони „мехнатни тақсимлаш" тарзида акс эттириш ўртасида ишончнинг йўқлиги туфайли келиб чиққан бўлса, у холда муаммони „муомала" тарзида ифодалаш мумкин. Мазкур босқичда ихтилоф табиатини аниқлаш мухим бўлганлиги сабабли унинг муаммо мохиятини тўлиқ акс эттирмаганлиги хозирча мухим эмас. Муаммони дархол „ха" ёки „йўқ" шаклида хал этиш керак эмас, балки янги ва оригинал ечимлар топишга имкон берадиган тарзда кейинроқ кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
Иккинчи босқичда келишмовчиликнинг асосий қатнашчилари аниқланади. Рўйхатга айрим шахсларни ёки бутун бир гурух бўлимларни, гурухлар ва ташкилотларни киритиш мумкин. Мазкур ихтилофга жалб қилинган кишилар бу ихтилофга нисбатан умумий эхтиёжларга эга бўлганликлари сабабли уларни бирга қўшиш мумкин. Гурухлар ва шахсий категорияларни аралаштириб юборишга хам йўл қўйилади. Масалан, агар корхона ва ташкилотдаги икки ходим ўртасидаги ихтилофнинг картаси тузиладиган бўлса, у холда бу картага мана шу икки ходим киритилади, қолган мутахассисларни эса битта гурухга киритиш ёки ушбу бўлинма рахбарини хам алохида қилиб ажратиш мумкин.
Учинчи босқич асосий эхтиёжлар ва хавотирланишларни санаб ўтишни мазкур эхтиёж билан боғлиқ бўлган ихтилофли ўзаро вазиятнинг барча асосий иштирокчиларини кўрсатишни тақозо этади. Кишиларнинг хатти-харакатлари ва уларнинг муддаолари, уларнинг истаклари, эхтиёжлари аниқланиши лозим бўлган сабаблар билан белгиланади.
Эхтиёжлар ва хавотирланишларнинг жадвал тарздаги ифодаси (8.6- расм) имкониятларни кенгайтиради ва бутун картография

жараёни тамом бўлгандан кейин бўлиши мумкин бўлган ечимларнинг янада кенгроқ доираси учун шарт-шароитлар яратади.
Хавотирланишлар" атамаси шахснинг ўз эхтиёжларидан бирини руёбга чиқариш имкони бўлмаган вақтдаги ташвиш тортиши, хавотирланишини ифодалайди. Мазкур холатда ихтилоф қатнашчиларининг қўрқув ва хавотирланишлари нечоғлик асосли эканлиги алохида эътиборга молик эмас, чунки улар хали картага туширилмаган. Масалан, ихтилоф қатнашчиларидан бирида нимадандир хавфсираш пайдо бўлганлиги маълум бўлди. Шу билан бирга хавфсираш бор ва уни албатта картага киритиш зарур. Картография усулининг афзаллиги шундан иборатки, карта тузиш жараёнида унга бўлган салбий қарашларни хам акс эттириш имкони бор. Хавфсираш қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин: камситилиш, янглишишдан қўрқиш, молиявий инқироз, вазият устидан назоратни йўқотиш, ёлгизлик, танқид қилинишга ёки фош этишга дучор бўлиш, ишдан махрум бўлиш, иш хақи камлиги кабилар. „Хавотирланиш" тушунчасидан фойдаланиб, ихтилоф қатнашчилари очиқ ошкор этмайдиган (овоз чиқариб айтмайдиган) сабабларни аниқлаш мумкин. Масалан, айрим кишилар учун биз хурмат қилинишга мухтожмиз дейишдан кўра, биз хурматсизликни ёқтирмаймиз, дейиш осонроқ туюлади.
Картани тузиш жараёнида қарама-қарши томонларнинг манфаатлари мос келадиган нуқталари аниқроқ бўлади, томонлардан хар бирининг қўрқувлари ва хавотирланиши яққол намоён бўлади, вужудга келган вазиятдан чиқишнинг мумкин бўлган йўллари аниқланади.
Ихтилофларни хал қилиш масалалари билан муваффақиятли шуғулланувчи кўпгина мутахассисларнинг фикрича, ихтилофларни бошқариш жараёни кўпгина омилларга боғлиқ бўлиб, уларнинг бирмунча қисмини бошқариш таъсири орқали хал этиб бўлмайди. Масалан, шахснинг қарашлари, индивиднинг, гурухларнинг бахоналари ва эхтиёжлари қарор топган бир қолипдаги фикрлар, тасаввурлар, бидъатлар, нотўғри тушунчалар баъзан қарорлар ишлаб чиқаётганларнинг куч-ғайратини йўққа чиқариши мумкин, ихтилофнинг турига қараб, қарорни излаш билан турли хизматлар: ташкилот рахбарияти, персонални бошқариш хизмати, психология ва социо­логия бўлими, касаба уюшмаси қўмитаси, милиция, судлар шуғулланишлари мумкин.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling