1-Мавзу. Персонални бошқаришда гурухлараро муносабатлар режа: Ижтимоий гурухлар ва уларнинг хусусиятлари


Download 0.52 Mb.
bet2/25
Sana18.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1595255
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
1-Мавзу (2)

Норасмий гypyхлap — ихтиёрийлик асосида, муайян мақсадларга эришиш учун ташкил топган кичик ижтимоий гурухлар хисобланади (8.2- расм). Улар расмий рахбар буйруғи ёки фармойиши билан эмас, балки жамоа аъзоларининг умумий қизиқишлари, истаклари, манфаатлари, бошқа хусусиятлари асосида таркиб топади.
Ўтказилган тадқиқотлар кишиларнинг норасмий гурухларга бирлашишларининг қуйидаги энг мухим белгиларини кўрсатади:
1. Мансублик. Инсоннинг ўз қизиқишлари, истаклари, манфа­атлари бўйича муайян ижтимоий гурухга бирлашиш — эхтиёжни белгилайди.
2. Ёрдам. Расмий гурухда ходим рахбарнинг доимо банд бўлиши, хамкасблари -томонидан танқидга учраши эхтимоли ва бошқа сабабларга кўра ўзи мухтож бўлган ёрдамни ола олмайди. Норасмий гурухларда эса бундай ёрдамга эхтиёж хеч бир муаммосиз қондирилади.
3. Химоя. Бу — инсонларнинг гурухларга бирлашиш учун энг қадимий эхтиёжи хисобланади. Хозирги бозор иқтисодиёти шароитида кескин рақобат, ишсиз қолиш хавфи сабабли ходимлар ижтимоий химояга айниқса катта эхтиёж хис этадилар.
4. Мулоқот. Бу хам инсонларнинг ўзлари билан ишлаётган хамкасблари билан яқин алоқада бўлиш, ўзаро фикрлар алмашиш, маслахатлашиш, бир-бирларини янгиликлардан хабардор қилиш ва бошқа табиий эхтиёжларидан келиб чиқади.
5. Ёқтириш. Инсонларнингбир-бирини хуш кўриши ёки, аксинча, ёқтирмасликлари кўп жихатдан уларнинг шахсий сифатларига боғлиқдир. Жамоа аъзоларининг ана шу сифатлари бир-бирларига мос тушса, уларда ўзаро яқин алоқа ўрнатишга эхтиёж хосил бўлади. Ёқтириш асосида норасмий гypyxлapгa бирлашишда миллий, худудий, диний бирлик, иш жойлари ёнма-ён бўлиши, ўзаро тез-тез учрашиб туриш ва бошқа белгилар хам катта ахамиятга эга.

Расмий ва норасмий гурухлар бир-бирларидан қуйидаги хусусиятлар орқали фарқланади:
Норасмий етакчилар. Улар ўз шахсий сифатлари, хаётий тажрибалари туфайли гурухда алохида етакчилик мақомига эга бўладилар. Улар гурухдан қарорлар қабул қилиш, ресурсларни тақсимлаш, рахбарлик қилиш ва бошқа ваколатларни оладилар. Норасмий етакчи билан расмий гурух рахбари ўртасидаги асосий фарқ расмий рахбарнинг маъмурият томонидан ички меъёрий хужжатлар (низомлар, йўриқномалар, қоидалар ва бошқалар) ёрдамида қўллаб-қувватланишидир.
Гурух таркиби. Норасмий гурух ташкил топганидан сўнг унинг таркиби („Гурухга ким кирган?"), бошқарув функцияларининг тақсимоти („Ким нима учун жавоб беради?"), жамоа билан биргаликда қарор қабул қилишда вазифалар тақсимоти („Ким нима қилади?") шаклланиши жараёни рўй беради. Норасмий гурух расмий гурухдан унда тасдиқланган таркибий хужжатлар (ташкилий тузилма чизмаси, штатлар жадвали, хизмат йўриқномалари) мавжуд эмаслигидир.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling