1-Мавзу. Персонални бошқаришда гурухлараро муносабатлар режа: Ижтимоий гурухлар ва уларнинг хусусиятлари


Мехнат низолари ва уларни бошқариш


Download 0.52 Mb.
bet8/25
Sana18.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1595255
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   25
Bog'liq
1-Мавзу (2)

8.3. Мехнат низолари ва уларни бошқариш
Мехнат низолари — иш берувчи ва ходим ўртасида мехнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа меъёрий хужжатларни, мехнат шартномасида назарда тутилган мехнат шартларини қўлланиш юзасидан келиб чиққан келишмовчиликлардир. Бундай холларда низонинг ходим манфаатини ифода этувчи тарафи бўлиб ходим­ларнинг вакиллик органи иштирок этиши мумкин.
Якка мехнат низолари:
Мехнат низолари комиссиялари;
Туман (шахар) судлари томонидан кўриб чиқилади.1
Персонални бошқаришда мехнат низолари ва уларни бошқариш катта ахамиятга эгадир. Ижтимоий барқарорлик бозор муносабатлари учун энг мухим шартдир. Ижтимоий манфаатларни мехнат низоларисиз, уларнинг энг кескин холда намоён бўладиган ихтилоф (конфликт)сиз амалга ошириш, биринчи навбатда, мавжуд зиддиятларнинг хусусияти ва чуқурлигига боғлиқдир.
Инсонларнинг қарашларидаги тафовутлар, у ёки бу воқеани идрок этиш хамда уларга бахо беришда улар фикр-мулохазаларининг бир-бирлариникига мос келмаслиги кўпинча низоли ёки ихтилофли вазиятларга олиб келади. Агар вужудга келган вазият ўзаро муносабат қатнашчиларидан биттасига ўз олдига қўйган мақсадга эришишига хавф туғдирса, у холда ихтилофли вазият рўй беради.
Шундай қилиб, ихтилофли вазият — томонларнинг бирон-бир хусусда қарама-қарши, зиддиятли нуқтаи назари, зиддиятли мақсадларга интилиши, уларга эришиш учун турли-туман воситалардан фойдаланиши, манфаатлар, истакларнинг бир-бирига мос келмаслиги ва шу кабилардир.
Кўпинча ихтилофли вазият негизида объектив зиддиятлар ётади. Лекин баъзан ноўрин айтилган сўз, фикр, яъни ходиса ихтилофнинг келиб чиқишига асос бўлиши мумкин.
Ихтилофлар инсонларнинг ўзаро бир-бирига таъсир кўрсатиши, ўзаро муомалада бўлиши жараёнида вужудга келади, шунинг учун хам улар одам қанча умр кўрса, шунча давом этади. Ихтилофларнинг умум эътироф этилган, уларнинг табиатини, жамоанинг ривожланишига, жамият тараққиётига таъсир этишини тўлиқ илмий асослаб берган яхлит назария хозирча маълум эмас. Шундай бўлса хам ихтилофларнинг келиб чиқиши, мавжуд бўлиши, уларни бошқариш масалалари юзасидан кўпгина тадқиқотлар олиб борилган.
Айрим тадқиқотларда ихтилофлар тушунчасининг „маънавий отаси" деб Гераклитни хисоблайдилар, шунингдек, Суқрот ва Платонга хавола қилишлар хам учрайди. Гегелга, унинг зиддиятлар тўғрисидаги ва қарама-қаршиликларнинг кураши хақидаги таълимотига тез-тез мурожаат қилиб турилади.
XX аср бошларида бир қатор немис, австрия ва америкалик социологлар: Г.Зиммель, Л.Гумплович, Д.Смолли, У Самнер ўз тадқиқотлари билан ихтилофлар назарияларига асос солинди. Улардан энг машхури Г.Зиммель бўлиб, у ихтилофларга жамият хаётидаги муқаррар ходиса сифатида қараган, ихтилофлар инсон табиатининг хусусиятларидан келиб чиқади ва шахсга хос бўлган хужумкорлик инстинктидан пайдо бўлади, деб хисоблайди.
Бозор иқтисоди муносабатлари шароитида рахбарлар ва ходимларни бошқариш хизмати ходимларининг ихтилофларни бошқариш ва уларни башорат қилиш юзасидан зарур тушунча ва билимларга эга бўлишлари жуда мухимдир.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling