1-Мавзу. Персонални бошқаришда гурухлараро муносабатлар режа: Ижтимоий гурухлар ва уларнинг хусусиятлари
Download 0.52 Mb.
|
1-Мавзу (2)
Ихтилофнинг ўзига хос белгилари қуйидагилардан иборат:
— нима билан тугашининг ноаниқлиги, яъни ихтилофнинг бирорта қатнашчиси олдиндан бошқа қатнашчилар қабул қилаётган қарорларни билмайди; — мақсадларнинг фарқланиши. Бу хам турли томонлар манфаатларининг, хар бир шахснинг кўп томонлама манфаатларининг мос тушмаётганлигини акс эттиради; — хар бир томон хатти-харакатининг турлича эканлиги. Ихтилофларни бошқариш бўйича даставвал мавжуд бўлган қарашларда ташкилот ичидаги ихтилофларга одатда салбий ходиса сифатида бахо берилади. Оқилона ташкилий тузилма, мансабдор шахсларнинг вазифаларини белгилаб қўйиш, ўзаро хамкорлик фаолияти қоидалари ва тартиби ихтилофлар пайдо бўлишига олиб келадиган шароитларни бартараф этади ва юзага келаётган муаммоларни хал қилади, деб хисобланарди. Аммо, корхонада ихтилофнинг ўзи эмас, уни нотўғри, хатоларга йўл қўйган холда бошқариш хавфли хисобланади. Ихтилофда ижобий хусусиятлар хам мавжудлиги сабабли, баъзи компания ва фирмаларда „ижобий ихтилоф"лар зарур фойдали самара олиш учун сунъий равишда юзага чиқарилади. Масалан, хужжатларни турли бўлим ва хизматларда имзолаш тартиби худди шундай холдир. Агар ихтилоф турли нуқтаи назарларни аниқлашга ёрдам берса, қўшимча ахборот берса, кўпроқ таклифлар тушишига имкон яратса, гурух томонидан қарор қабул қилинишини самарали қилса, хар бир алохида шахсга ўз салохиятини намоён қилишга шароит туғдирса бу ўз натижаларига кўра яратувчан (функцияли) ихтилофдир. Аксинча, ихтилоф оқибатида умуман корхона мақсадларига ва алохида шахслар эхтиёжларини қондиришга эришилмаса, бу яксон этувчи (дисфункцияли) ихтилофдир. Мазкур ихтилоф шахсий қониқишни, гурух, хамкорлиги ва корхона фаолияти самарадорлигини пасайтиради. Ихтилофлар табиатини ўрганиш жараёнидаги кўп йиллик тадқиқотлар ихтилофни мутлақ равишда деструктив ходиса, деб бахолаш нотўғри эканлигини кўрсатди. Ушбу масала бўйича мутахассислар „ихтилофни хал этиш" тушунчасидан „ихтилофни бошқариш" атамасига ўтишни афзал кўрмоқдалар. Ушбу эътироф ихтилоф мохиятининг мураккаблигидан, хар қандай ихтилофни хам албатта „хал этиш" зарур эмаслигини англашдан келиб чиқди. Яъни ихтилофнинг ўзида баъзи холларда фойда келтириши мумкин бўлган жихатлар мавжуддир. Ихтилофнинг корхона хаётидаги ролини аниқ тасаввур этмасдан ихтилофли вазиятнинг бунёдкорлик салохиятидан фойдаланиш амри-махол (8.1- жадвал). Ихтилофнинг ижобий хусусиятларидан иккитасига алохида тўхталиш керак. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling