1-Мавзу. Персонални бошқаришда гурухлараро муносабатлар режа: Ижтимоий гурухлар ва уларнинг хусусиятлари


Download 0.52 Mb.
bet6/25
Sana18.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1595255
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
1-Мавзу (2)

Барқарорлашув босқичида жамоанинг етуклик холатига эришилади. Бунда жамоанинг норасмий тузилмалари ташкил топган ва фаолият кўрсатаётган бўлади, мувозанат шартлари белгиланган, жамоанинг ижтимоий меъёрлари ташкил топган, жамоатчилик фикри қарор топган бўлади. Бундай жамоа етарли даражада барқарор, ташқи таъсирларга қаршилик кўрсатиши мумкин.
Шу билан бирга мазкур корхонанинг қарор топган норасмий гурухлари бошқарув нуқтаи назаридан муайян мураккабликлар келтириб чиқаради. Агар гурухлардаги меъёрлар мазкур жамоа учун расмий хисобланган меъёрларга мос келса, унумдорлик анча юқори бўлиши мумкин. Акс холда жамоада янгиликлар, ўзгаришларга қаршилик кўрсатиш холлари кўзга ташланади.
Ташқи ва ички омилларнинг таъсир кўрсатиши натижасида жамоа барқарорлашуви (такомиллашуви) ёки инқироз босқичига ўтиши мумкин.
Иқтисодчи олимларнинг тадқиқотлари менежерларнинг персонални бошқариш учун сарфлайдиган вақтларининг 50—80 фоизи гурухлардаги вазифаларни хал этишга кетишини кўрсатади.
Гурухлар қуйидаги хусусиятларга эгадир:
— инсонлар гурухларда доимий равишда бир-бирлари билан боғлиқ тарзда фаолият кўрсатадилар;
— бир гурух жамоаси умумий меъёрларга эга бўлади ва умумий мақсадларни кўзлайди;
— гурухлар бир хил вазифаларни бажармасликлари хам мумкин. Уларнинг хаммаси маълум даражада ихтисослашган. Уларнинг ихтисослашуви одамларнинг эхтиёжларига боғлиқ бўлади;
— шахслар кўпгина гурухларда иштирок этадилар. Гурух инсон хаётининг табиий ва муқаррар бир қисми хисобланади. Гурухлар доимий, муваққат ва тасодифий бўлади;
— айрим гурухлар ихтиёрийлик асосида таркиб топади. Уларга одамлар ўз хохишлари билан бирлашадилар. Айрим гурухларнинг тузилиши эса мажбурий тусга эга бўлади (масалан, б из дунёга келган оилани, этник гурух ёки миллатни танламаймиз).
Бу ердаги ижтимоий муносабатлар шахссиз хусусиятга эга бўлади ва олдиндан белгиланган вазифалар орқали амалга оширилади. Булар ташқи мухит, маданият билан белгиланувчи меъёрларга мувофиқ расмийлашиш ғоясига эга бўлади. Норасмий гурухда шахсий, ижтимоий муносабатлар мавжуд бўлади, улар ички мухит билан белгиланадиган ролларда амалга оширилади. Бу ролларнинг мазмуни гурух ичидаги ўзаро хамкорликнинг натижасидир;
— гурухнинг меъёрларига таъсир кўрсатиш хамиша қийин бўлади. Буни ичкаридан туриб амалга ошириш осон ва ташқаридан туриб бажариш жуда қийин. Агар бу таъсирни амалга оширадиган киши етарли даражада гурухнинг ишончи ва хурматига сазовор бўлмаса, мураккабликлар кучаяди;
— барча гурухлар ўз аъзолари гурух меъёрларига мувофиқ келишлари учун уларга тазйиқ ўтказадилар. Бу аъзоларнинг хулқ-атвори, нутқи, иш унумдорлиги, рахбариятга, ишлаб чиқаришга, ишдан ташқари вақтда мехнат қилишга ва шу кабиларга муносабати гурух меъёрларига мувофиқ бўлиши лозим;
— гурухлар умуман айрим аъзоларга нисбатан камроқ ғоялар таклиф қилади, бироқ гурух яхши ғоялар беради: бу ғоялар яхши асосланган, хар томонлама бахоланган, улар учун жавобгарлик юқори даражада бўлади;
— гурухлар айрим гурух аъзоларига нисбатан анча таваккалчилик билан қарорлар қабул қиладилар;
— гурухлар ўртасида ва гурух ичида келишмовчиликлар бўлиши табиий холдир. Келишмовчиликлар шахсий, шахслараро, гурухлараро, ижтимоий бўлиши мумкин. Келишмовчиликлар оқибатида кичик гурухлар пайдо бўлади, бошқача фикрловчилар гурухдан чиқиб кетади, гурухда ташкилий ўзгаришлар содир бўлади, унга янги рахбар келади ёки эскиси алмаштирилади, гурух тарқалиб кетади.
Гурухларни (уларни шакллантирувчи ва таъсир кўрсатувчи кучларни) тушуниш самарали бошқарувни йўлга қўйиш учун жуда мухимдир.
Иқтисодиётда гурух фаолияти унинг самарадорлигига боғлиқлигига алохида ypғy берилади.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling