1-Мавзу. Персонални бошқаришда гурухлараро муносабатлар режа: Ижтимоий гурухлар ва уларнинг хусусиятлари


Download 0.52 Mb.
bet5/25
Sana18.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1595255
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
1-Мавзу (2)

Бирламчи — бўлимлар, хизматлар, участкалар, бригадалар шаклида бўлади. Улар ходимларни айрим фаолият тури, технологик жараён асосида бирлаштиради. Бу жараёнларни амалга ошириш орқали ходимлар бевосита муносабатларга киришадилар.
Иккиламчи жамоалар дейилганда уларга бирлашган жамоа аъзоларининг бевосита бир-бирларига таъсир кўрсатиш даражаси анча пастроқ бўлади (масалан, фирма аъзоларининг сони 10 минг киши бўлса, ана шу йирик жамоадаги айрим ходимлар бир-бирларини мутлақо танимасликлари, билмасликлари мумкин). Лекин жамоанинг фирмага мансублиги хар бир шахс учун катта ахамиятга эга бўлади.
Янги жамоанинг шаклланиш жараёни изчил бир нечта босқичдан иборат бўлади. Улар:
— таркиб топиш;
шаклланиш;
— барқарорлашиш;
— такомиллашув ёки инқироз босқичларини босиб ўтади (8.3-расм).

Таркиб топиш босқичи янги жамоанинг ташкил этилиши билан боғлиқдир. Бу босқичда мақсадли йўл-йўриқлар берилади, мехнат жамоасининг расмий тузилиши, бошқарув органлари, хисобот бериш тизимлари лойихалаштирилади.
Мазкур босқичда „бошлиқ — ходим" ўзаро муносабатлари таркиб топади. Лекин жамоа аъзолари ўртасидаги ўзаро алоқа барқарор бўлмайди. Масалан, янги кичик корхона ташкил этилди, дейлик. Унинг фаолияти, мақсади ва ташкилотнинг тузилиши аниқланган, айрим ходимлар танланган, лекин бу хали жамоа эмас. Уларнинг бирга ишлаш, „бошлиқ — ходим" муносабатларини амалга ошириш тажрибаси йўқ, ишлаб чиқариш вазифасини бажаришдаги ўзаро боғлиқлик йўналишлари белгиланмаган. Жамоанинг бу босқичдаги рухиятида ижрочиликка мойиллик бўлса-да, кутиб туриш, баъзан эхтиёткорлик кайфияти устун туради. Бу хол фаолият кўрсатаётган жамоага янги рахбар тайинланганда хам юз беради.
Шаклланиш босқичи жамоада норасмий кичик гурухларнинг таркиб топиши билан боғлиқ. Бунда ташқи таъсир кучлари ички турткилар билан алмашади, шунингдек, жамоанинг ижтимоийлашуви шакллана бошлайди.
Мазкур босқич жамоани бошқариш учун айниқса мураккабдир. Бир томондан, норасмий кичик гурухларнинг ташкил этилиши объектив жараён бўлиб, рахбар бунга тўсқинлик қила олмайди. Иккинчи томондан, бирмунча табақаланиш, айниқса кучли норасмий етакчилар мавжуд бўлган шароитда жамоа олдида турган асосий мақсадларнинг бажарилишини қийинлаштириши мумкин. Шу сабабдан, рахбарнинг бу босқичдаги вазифаси норасмий гурухлар ўртасидаги кучлар нисбатини тўғри бахолаб, тегишли чора-тадбирлар кўришдан иборатдир. Бунда хар бир гурухга ёки айрим бажарувчига тегишли топшириқлар берилади, улар рағбатлантирилади ва жамоа­нинг хар бир аъзосига алохида-алохида ёндашилади.
Мутахассислар жамоани жипслаштириш учун (айниқса, уни шакллантириш босқичида) биргаликда тадбирлар ўтказишни тавсия этадилар.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling