1-Мавзу. Персонални бошқаришда гурухлараро муносабатлар режа: Ижтимоий гурухлар ва уларнинг хусусиятлари


Download 0.52 Mb.
bet4/25
Sana18.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1595255
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
1-Мавзу (2)

Вазифаларни тақсимлаш. Норасмий гурух томонидан муаммони хал этиш учун „ақлий хужум" уюштирилаётганда гурух аъзолари ўртасида вазифаларни тўғри тақсимлашнинг ахамияти катта. Бу холда гурух ташкилотчиси вазифасини ўз зиммасига оладиган етакчи бўлиши хам керак.
Рухий мухит. Гурухдаги мухитнинг энг асосий икки: соғлом ва низоли холатини билиш жуда мухимдир. Соғлом мухит кўп жидатдан гурух етакчисига, унинг гурухда соғлом мухитни яратиш ва сақлаб туриш қобилиятига боғлиқдир. Бундай холатларда ишда энг юқори самарадорликка эришилади, юзага чиқаётган муаммолар тезда адолатли хал этилади. Низоли мухит гурухда икки ёки ундан кўп етакчи бўлган хамда ижтимоий назорат бўшаштириб юборилган холларда рўй бериб, бевосита иш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади.
Жипслик. Жипс гурухларда муаммолар кам учрайди, ўзаро самимият хукм суради. Аксинча, жипслик бўлмаган гурухда ўзаро тушунмовчиликлар, ишончсизлик, миш-мишлар авж олади. Бу етакчининг тажрибасизлиги туфайли хам рўй беради.
Бир фикрлилик одатда етакчи гурух аъзолари қарашларини хисобга олмасдан ўз нуқтаи назарини жамоага ўтказишга харакат қилишда намоён бўлади. Бунда етакчи мутлақ хақ бўлганда хам қарор қабул қилишда муқобил фикрлар бўлмаслиги гурух якдил фикрини шакллантириш имкониятини барбод қилиш, оқибат натижада хато қарорлар қабул қилиш холларига йўл қўйиш эхтимолини оширишга олиб келади. Шунинг учун етакчи бахс-мунозаралар эркинлигини таъминлаши, бетакрор муқобил фикр билдирувчиларни қўллаб-қувватлаши керак.
Ўзгаришларга қаршилик кўрсатиш. Инсонлар ўз хусусиятлари бўйича ўзгаришларга унчалик мойил бўлмайдилар. Шунинг учун етакчи гурух аъзоларига ўзгаришлар мохиятлари, уларнинг афзаллик томонларини тўғри тушунтира олиши даркор. Янгилик тарафдорлари, мавжуд холатни ўзгартириш бўйича қимматли таклифлар киритадиган ходимлар хамиша рағбатлантирилиб борилиши керак.
8.2. Жамоани ташкил этиш
Жамоа — биргаликда мехнат қиладиган шахслар гурухи бўлиб, унда кишилар бир-бирлари билан ўзаро муносабатда бўладилар, хар бир ходим хамкасбига мурожаат қилади, айни вақтда унинг таъсирини хам хис этади.
Жамоалар кичик (3—5 кишидан иборат айрим бўлинма шаклида) ва кўп минг кишилик бўлиши мумкин. Хар бир холда хам жамоа айрим шахсга нисбатан муайян функцияларни бажаради.
Бирон-бир жамоанинг аъзоси бўлиш инсонга ўзининг объектив ижтимоий эхтиёжларидан бирини — гурухга, жамоага мансуб эканлигини хис қилиш, уни руёбга чиқариш имконини беради. Инсон ўзининг бирон-бир гурухга тегишли эканлигини сезиб туриши, айниқса ишлаб чиқариш топшириқларини бажараётган пайтда зарур. Малакаси бўйича тенг бўлган шахсларнинг бир-бирларини қўллаб-қувватлашлари ва ўзаро бахоланишлари керак. Жамоа ўзига бирлашган кишиларга муайян тарзда таъсир кўрсатади, уларни ўзига хос бўлган фаолият кўрсатиш ва ривожланиш қонунларига мувофиқ шакллантиради.
Жамоанинг яна бир функцияси шахс, унинг яшашига зарур бўладиган ижтимоий мухит яратишдир.
Жамоани тавсифлаш учун унинг асосий белгиловчи аломатларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
1. Жамоадаги барча аъзолар мақсадларининг муштараклиги жамоадаги шахсларни бирлаштиради. Агар бу холда гaп корхона ишлаб чиқариш жамоаси хақида борадиган бўлса, у холда мақсадлар ташқаридан белгилаб берилади. Бунда бошқарув функцияларидан бири — мақсадни тўғри шакллантиришдан иборатдир.
2. Рахбарлик — бошқарув органисиз жамоа бўлмайди, кимдир рахбарлик вазифасини ўз зиммасига олиши, одамларни жипслаштириши, улар ўртасида топшириқларни тақсимлаши лозим бўлади. Бусиз хар қандай биргаликдаги фаолиятни оқилона ташкил этиш мумкин эмас.
3. Интизом, яъни мазкур жамоа учун қабул қилинган меъёрларга онгли равишда риоя этиш. Одатда, бу меъёрлар фақат мазкур гурухнинг, жамоанинг ўзига тааллуқли бўлади.
Интизом жамоанинг ўз олдига қўйилган вазифани уддалашида муайян тартиб бўлишини таъминлайди, умумий мақсадга эришишга тўсқинлик қилувчи тамойилларни бархам топтиришга ёрдам беради.
Интизом шахсни мазкур жамоада қабул қилинган муайян хулқ-атвор андозага солади, самарали мехнат қилиш учун шарт-шароит яратади.
Шу билан бирга жамоанинг, гурухнинг шахсга таъсири жуда катта эканлигини хам айтиб ўтиш даркор.
Жамоалар ўз таркибига мувофиқ:

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling