1-Мавзу. Персонални бошқаришда гурухлараро муносабатлар режа: Ижтимоий гурухлар ва уларнинг хусусиятлари


Download 0.52 Mb.
bet14/25
Sana18.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1595255
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   25
Bog'liq
1-Мавзу (2)

Ташкилий ихтилофларнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, улар шахснинг фаолиятини ташкилий жихатдан тартибга солиш: лавозим йўриқномаларини тадбиқ этиш, ташкилотни бошқаришга доир расмий тузилмаларни жорий қилиш ва бошқаришнинг оқибати хисобланади.
Хиссий ихтилофлар шу нарса билан ажралиб турадики, айрим шахснинг қаноатланмаган манфаатлари дархол атрофдагилар билан тўқнашувга олиб келади. Бу ихтилофларда одатда хасадгўйлик, ичи қоралик, душманлик, ёқтирмаслик хис-туйғулари пайдо бўлади ва тезда шахснинг манфаатлари поймол бўлганлигига жавоб тариқасида намоён бўлади. Бундай тўсқинликлар шахснинг мақсадига халақит беради. Мисол: навбатда туриш вақтидаги, уй-рўзғор шароитидаги тўқнашувлар ташқи томондан хамиша асосли бўлмаса хам, лекин муайян таъсир кучига эга бўлади.
Вертикал ва горизонтал ихтилофларнинг ўзига хос хусусияти ўзаро ихтилофли харакатлар бошланган пайтда мухолифлар эга бўлган хокимият хажмидир. Вертикал ихтилофлар юқоридан пастга қараб хокимиятнинг тақсимланишини назарда тутади, бу эса ихтилоф қатнашчиларида турли бошланғич шартларни: бошлиқ — ходим, юқори ташкилот — корхона, кичик корхона — таъсисчи шартларини белгилаб беради. Горизонтал ихтилофлар хажм жихатидан бир хил бўлган хокимиятнинг ёки иерархик даражаси бўйича субъектларнинг ўзаро харакатини назарда тутади: бир хил даражадаги рахбарлар, мутахассислар, махсулот етказиб берувчилар — истеъмолчилар.
Ошкора ихтилофлар мухолифларнинг яққол ифодаланган тўқнашувини: жанжаллар, тортишувлар, харбий тўқнашувларни билдиради. Ўзаро харакатлар вазиятга ва ихтилоф қатнашчиларининг даражасига мос келувчи меъёрлар, яъни халқаро (давлатлараро) тўқнашувларда хуқуқий, ижтимоий ва бошқа меъёрлар билан тартибга солиб турилади.
Яширин ихтилофда қарама-қарши томонлар ўртасида ташқи хужумкор хатти-харакатлар кўзга ташланмайди, лекин бунда таъсир кўрсатишнинг бевосита усулларидан фойдаланилади. Бу хол шундай шароитда руй беради: ўзаро ихтилофли харакат қатнашчиларидан бири бошқасидан хавфсирайди ёки унинг ошкора курашиш учун етарли хокимияти ва кучи йўқ бўлади.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling