1-Мавзу. Персонални бошқаришда гурухлараро муносабатлар режа: Ижтимоий гурухлар ва уларнинг хусусиятлари


Ихтилоф — муаммони аниқлашнинг воситаси сифатида


Download 0.52 Mb.
bet11/25
Sana18.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1595255
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25
Bog'liq
1-Мавзу (2)

Ихтилоф — муаммони аниқлашнинг воситаси сифатида. Амалда хар қандай ихтилофли вазиятнинг пайдо бўлиши одамлар, гурухлар, ташкилотлар ўртасидаги муносабатларда муаммо мавжудлигидан далолат беради. Кўп холларда биз ушбу муаммолар мавжудлиги тўғрисида ўзимизга хисоб бермаймиз ва бу билан уни чуқурлаштириб юборамиз. Мутахассислар бизнинг муаммоларни хал этишдаги қийинчиликларимиз улар мохиятини яхши билмаслигимиз оқибати эканлигини аллақачон аниқлаганлар. Кўп холларда биз хақиқий муаммонинг сабабини эмас, балки оқибатини кўрамиз. Ихтилоф эса муаммонинг асл мохиятини очиб беради.
Ихтилофшшг рағбатлантирувчи функцияси. Биз ўзгарувчан дунёда яшаймиз. Ўзгариш суръатлари тобора ортмоқда, улар билан бирга бизнинг янгиланишларга психологик қаршилигимизни хам кучайтиради. Хақиқатан хам, рўй бераётган ўзгаришларга мослашиш даражасини белгиловчи инсон рухиятининг имкониятлари чексиз эмас. Худди шунинг учун айрим шахслар ва катта гурухлардаги ўзгаришлар уларга аниқ фойда келтиришини билсалар хам бу ўзга­ришларга қаршилик кўрсатадилар. Ихтилофнинг рағбатлантирувчи функцияси яна шунда хам намоён бўладики, у тўғри бошқарилганда ўзгаришлар тадрижий (эволюцион) тарзда амалга ошади, яъни оғир оқибатларга олиб келувчи холларга йўл қўйилмайди. Ихтилоф даражаси бўйича инсонларни қизиқтириш учун етарли бўлса, унинг конструктив жихатлари равшанроқ намоён бўлади. Бундай ихтилофлар одатда бажарилаётган иш хусусиятидан келиб чиққан холда уни бажариш йўлларидаги тафовутлар негизида юзага чиқади. Ушбу ихтилофнинг ривожланиши ахборотлар билан фаол айирбошлаш, турли нуқтаи назарларни мувофиқлаштириш, бир-бирларини тушуниш орқали кечади. Мухокама давомида хисобга олмасликнинг иложи йўқ, айни вақтда шу шаклда қабул қилиш хам мумкин бўлмаган тафовутлар юзасидан муаммога ижодий ёндашув натижасида томонларни қониқтира оладиган қарорга келинади. Бундай қарор иш самарадорлигини оширади. Масалан, янги махсулотнинг мухандислар, ишчилар, маркетинг хизматчилари томонидан улар хизмат ва касбий ёндашувларидан келиб чиққан холда турлича бахоланиши, одатда янги махсулотнинг истеъмол хусусиятларини хам, компания ёки фирма имкониятларини хам яхшироқ хисобга олишга ёрдам беради.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling