1-Мавзу. Персонални бошқаришда гурухлараро муносабатлар режа: Ижтимоий гурухлар ва уларнинг хусусиятлари


Download 0.52 Mb.
bet19/25
Sana18.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1595255
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   25
Bog'liq
1-Мавзу (2)

Умумий мақсадлар. Мазкур усул умумташкилий мақсадларни ишлаб чиқиш ёки аниқлашни назарда тутади, токи барча ходимларнинг куч-ғайрати бирлаштирилиб, ана шу мақсадларга эришишга қаратилади.
Мукофотлар тизими. Рағбатлантиришдан ихтилофли вазиятни бошқариш усули сифатида фойдаланиш мумкин. Кишилар хулқ-атворига самарали таъсир кўрсатганда ихтилофлардан холи бўлиш мумкин. Аммо мукофотлаш тизими айрим шахслар ва гурухларнинг самарасиз хулқ-атворини рағбатлантирмаслиги керак. Масалан, агар сотиш бўлимининг бошлиғи мол сотиш хажмини кўпайтиргани учун мукофотланса, бу хол фойда олишнинг белгиланган даражаси билан зид келиб қолиши мумкин. Мазкур бўлимларнинг рахбарлари сотиш хажмини кўпайтирсалар-у, катта чегирмалар тавсия қилсалар, бу билан компаниянинг оладиган ўртача фойда даражасини пасайтирадилар.
Шахслараро усуллар. Ихтилофли вазият яратилишида ёки ихтилофнинг ўзини авж олдириш бошланишида унинг қатнашчилари ўзларининг бундан кейинги хулқ-атвор шакли ва усулини танлашлари зарур, токи бу хол уларнинг манфаатларига энг камроқ даражада таъсир қилсин.
К. Томас ва Р. Килменн ихтилофли вазиятда хулқ-атворнинг қуйидаги бешта асосий услубини ажратиб кўрсатганлар:
мослашиш, ён берувчанлик;
бош тортиш;
• қарши курашиш;
• хамкорлик;
• муросага келиш.
Таснифлаш асосини иккита мустақил улчов ташкил этади:
1) ўз манфаатларини амалга ошириш, ўз мақсадларига эришиш даражаси; 2) кооперативлик даражаси, бошқа томоннинг манфаат­ларини хисобга олиш.
Бу график тарзда муайян ихтилофни тахлил қилиш ва хулқ-атворнинг оқилона шаклини танлаш имконини беради (8.8- расмга қаранг). Хар бир киши бу хулқ-атвор шаклларининг хаммасидан маълум даражада фойдаланиши мумкин, лекин одатда устивор шакл мавжуд бўлади.
Бу хулқ-атвор услубларини батафсилроқ қараб чиқамиз.

Бош тортиш (қочиш, узоқлашиш). Бундай хулқ-атвор индивид ўз хуқуқларини химоя қилишни, қарор ишлаб чиқишда хамкорлик қилишни истамаган, ўз фикрини айтишни хохламаган, жанжалдан ўзини олиб қочадиган пайтда содир бўлади. Бу услуб қарор қабул қилиш жавобгарлигидан ўзини четга олишни назарда тутади. Ихтилофнинг қандай тугаши индивид учун мухим бўлмаган вақтда шундай йўл тутилади, ёки вазият нихоятда мураккаб бўлиб, уни хал қилиш учун қатнашчиларнинг жуда кўп куч-ғайрати сарф этилиши талаб қилинса, ёхуд индивидда ихтилофни ўз фойдасига хал қилиш учун қатъият етишмаса шундай бўлади.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling