Бирламчи гурухлар — шахсий манфаатларига тегиб ўтилган гурухлар. Улар ўзлари ихтилофда иштирок этадилар, лекин бу гурухларга хамиша хам музокараларнинг муваффақиятли бўлиши боғлиқ бўлмайди.
Иккиламчи гурухлар — уларнинг манфаатига тегиб ўтилган, лекин бу кучлар ўз манфаатдорлигини ошкора намоён қилмайди. Уларнинг харакатлари маълум вақтгача яширин бўлиб туради. Бу шароитда ихтилофдан манфаатдор бўлган учинчи кучлар хам бўлиши мумкин. Лекин улар хали бирмунча яширинроқ бўлади.
Tўғри ташкил этилган музокаралар изчил равишда бир неча босқичда ўтади:
Биринчи босқич — музокараларнинг бошланишига тайёргарлик кўриш (музокаралар бошланишига қадар);
Иккинчи босқич — қандай йўл тутишни олдиндан танлаш (мазкур музокараларда қатнашчиларнинг нуқтаи назарлари хақидаги дастлабки баёнотлари);
Учинчи босқич — ўзаро мақбул ечимни излаш (психологик кураш, мухолифларнинг хақиқий мақсадини аниқлаш);
Тўртинчи босқич — якун (вужудга келган тангликдан ёки музокараларнинг боши берк кучасидан чиқиш).
Биринчи босқич. Хар қандай музокаранинг бошланишидан олдин унга яхши тайёргарлик кўриш мухимдир: ишнинг ахволи қандайлигини аниқлаб олиш, ихтилоф қатнашчиларининг кучли ва заиф томонларини аниқлаш, кучларнинг жойланишини белгилаш, музокараларни ким олиб боришини ва улар кимнинг манфаатини химоя қилишини аниқлаш.
Бу босқичда ахборот тўплашдан ташқари музокараларда иштирок этишдаги ўз мақсадини белгилаб олиш зарур. Шу муносабат билан қуйидаги саволларга жавоб бериш керак:
— музокаралар ўтказишдан кўзда тутилган мақсад нима (8.4-жадвал);
— ихтиёрингизда яна қандай муқобил вариантлар бор? Музокаралар аслида энг мақбул ва қулай натижаларни қўлга киритиш учун ўтказилади;
— агар битим тузилишига эришилмаса, бу хол хар икки томоннинг манфаатларига қандай таъсир қилади?
— мухолифларнинг ўзаро боғлиқлиги нимадан иборат ва у ташқи томондан қандай ифодаланади?
Шунингдек, қуйидаги ташкилий масалаларга оид саволларга хам жавоб топиш керак бўлади: музокараларни қаерда ўтказган маъқул? Музокараларда қандай вазият бўлиши кутилади? Келгусида мухолиф билан яхши муносабатда бўлиш мухимми?
Тажрибали музокарачиларнинг таъкидлашича, муваффақиятнинг 50 фоизи мазкур босқич тўғри ташкил этилганлигига боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |