1-Мавзу. Персонални бошқаришда гурухлараро муносабатлар режа: Ижтимоий гурухлар ва уларнинг хусусиятлари


Download 0.52 Mb.
bet12/25
Sana18.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1595255
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   25
Bog'liq
1-Мавзу (2)

Ихтилофнинг негизи. Унинг элементлари сифатида мухолифатчилар (бир-бирига қарши турганлар) ва ихтилоф объекти юзага чиқади. Субъектларнинг ўзаро муносабатларида улар хатти-харакатларита мухолифатчиларнинг расмий, баъзи холларда эса норасмий мақоми, уларнинг мансаб даражаси, яъни улар амалда эга бўлган хокимият даражаси таъсир кўрсатади.
„Бошлиқ-бўйсунувчи" қарама-қаршилигида аввал бошидан бошлиқ мансаб даражаси бўйсунувчиникига қараганда юқори, лекин кейинчалик кучлар бундай тақсимотини ўзгартирувчи турли сабаблар (бўйсунувчининг юқорироқ лавозимга кўтарилиши, бўйсунувчининг юқори лавозимдаги рахбарларни, жамоани ўз томонига оғдириши) пайдо бўлиши мумкин.
Ихтилофий муносабатларнинг қатнашчилари ихтилоф субъектлари хисобланадилар. Айрим шахслар, гурухлар, ташкилотлар бундай қатнашчилар бўлиши мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, мухолифатчилар ўз номидан иш кўриш имконига эга бўлишлари керак. Агар улар учинчи томон номидан иш кўрадиган бўлсалар, бундай холларда улар қатнашчилар эмас, воситачиларга айланадилар.
Ихтилофчи томонлар даъво қилаётган, уларга қарама-қаршилик, бахсига сабаб бўлаётган нарса ихтилоф объектлари хисобланади. Ихтилоф қатнашчиларидан бирининг бу нарсага тўла ёки қисман эришиши иккинчи томонни ўз мақсадига эриша олмаслигини англатади. Масалан, мулкдан фойдаланиш хуқуқи, ерга эгалик хуқуқи, давлат мулкини хусусийлаштириш хуқуқи. Тилга олинган ушбу хуқуқни қўлга киритган томон хамма масалаларни ўзи хохлаганча хал этиш имкониятига эга бўлади ва бу билан иккинчи томонни шу хуқуқлардан тўла ёки қисман махрум этади. Ушбу холда хуқуқ ихтилоф объекти хисобланади. Ихтилоф субъектлари эса ушбу хуқуқда даъвогарлик қилаётганлар (махаллий хокимият органлари, ташкилот, хусусий шахслар) хисобланади.
Ихтилоф сабаблари нуқтаи назаридан уларни уч турга ажратиш мумкин.
Биринчиси — мақсадлар ихтилофи. Бу холда ихтилофда қатнашувчилар ихтилоф объектини келажакда қандай бўлишига турлича нуқтаи назарда бўладилар.
Иккинчиси — қарашлардаги тафовутлар туфайли юзага чиққан ихтилофлардир. Бунда хал этилаётган муаммоларга қарашлар, гғялар, фикрлар турлича бўлади. Бундай ихтилофларни хал этиш учун мақсадлар ихтилофларига қараганда кўп вақт талаб этилади.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling