1-мавзу. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг назарий, ҲУҚУҚий ва ташкилий жиҳатлари


айни шу нарса ишлаб чиқаришни ички бозордан ташқи


Download 249.09 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/8
Sana09.05.2023
Hajmi249.09 Kb.
#1449444
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
#1 maruza

айни шу нарса ишлаб чиқаришни ички бозордан ташқи 
бозорга қайта йўллаш шартлари ва вақтини белгилайди. 
Халқаро савдо миқёс самараси билан ҳам тушунтирилади. 
Назарий жиҳатдан олгандау микроиқтисодий ҳодисаларга 
киритилади ҳамда маҳсулот ишлаб чикаришнинг ўртача 
чиқимлари ва ҳажмлари динамикасини қиёслашга асосланади. 
Агар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтирганда ўртача 
чиқимлар маҳсулот бирлигига ҳисоблаганда қисқарса миқёс 
самараси мусбат, кўрсатилган кўрсаткичлар динамикаси 
тамойиллари тескари нисбатда бўлса манфий бўлади. 
Ривожланиш жараёнида кўп мамлакатларнинг (айниқса 
саноати ривожланган мамлакатларнинг) таъминланганлиги 
бараварлашгани сабабли ҳам мутлақ, ҳам қиёсий устунликлар 
учун асос йўқолади. Миқёс самарасини берадиган оммавий 
ишлаб чиқариш таъминланган тақдирдагина халқаро савдо 
фойдали бўлади. Бунинг учун бозор сиғими асосий омилга 
айланади, уни алоҳида олинган мамлакатлар ичида таъминлаш 
қийин. Бунга, одатда, жаҳон бозоридаги операциялар ҳисобига 
эришилади. Ягона интеграцияланган бозорнинг шаклланиши 
шунга олиб келадики, истеъмолчиларга кўп миқ-дордаги 
маҳсулот анча паст нархларда таклиф қилинади. Шу тариқа 
микроиқтисодий муаммолар макроиқтисодий даражага ўтади. 
Ташқи иқтисодий алоқалар иштирокчиси бўлган фирманинг 
даромади 
миллий 
иқтисодиётнинг 
жаҳон 
бозорига 
интеграцияланиш даражасига боғлиқдир. 
Бошқа назарий қарашлар ҳам мавжуд. Лекин улар орасидан, 
биринчидан, олимлар ва амалиётчилар ўртасида кенг 
тарқалгани, 
иккинчидан, 
макроиқтисодий 
тусдалиги 
ифодаланган ва, учинчидан, энг умумлашгани билан ажралиб 
турадиганларини оламиз. 
Халқаро савдо мазмунига доир биз баён этган барча 
ёндашувларни анча осонлик билан дастлабки икки қарашга 
киритса бўлади. Зеро, равшанки, мамлакатда ортиқча бўлган 
ресурслар сарфланадиган маҳсулот ҳам, товарнинг ҳаёт цикли 
ҳам, миқёс самаралари ҳам — уларнинг барчаси ишлаб чиқариш 
чиқимларига бевосита алоқадордир. Шунинг учун дастлабки 


икки қараш — энг универсал доктриналар бўлиб, қолганлари эса 
уларни аниқлаштириш ҳисобланади. 
Шуни таъкидлаш жоизки, халқаро савдо ташқи иқтисодий 
фаолият барча қолган шакллари ва турларининг бошланғич, 
мувофиқлаштирувчи ва кўпайтирувчи негизи ҳисобланади. 
Ташқи иқтисодий фаолиятнинг хорижий сармояни жалб 
этишдек шаклининг самарадорлиги ҳам унинг даражасига 
боғлиқдир. 
Савдодаги 
қонун 
ҳужжатлари 
томонидан 
белгиланган ва бошқа чеклашлар инвестиция жараёнларида акс 
этади. 

Download 249.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling