1-мавзу. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг назарий, ҲУҚУҚий ва ташкилий жиҳатлари


Ташқи иқтисодий алоқалар тарихий ва иқтисодий


Download 249.09 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/8
Sana09.05.2023
Hajmi249.09 Kb.
#1449444
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
#1 maruza

Ташқи иқтисодий алоқалар тарихий ва иқтисодий 
тоифа ҳисобланади. 
Тарихий тоифа сифатида ташқи иқтисодий алоқалар 
цивилизация маҳсулоти ҳисобланади. Улар давлатлар пайдо 
бўлиши билан юзага келади ва улар билан бирга ривожланади. 
Ушбу алоқаларнинг ривожланишига айниқса феодализмнинг 
таназзули кучли туртки берди. Натурал хўжаликдан товар-пул 
муносабатларига ўтилиши алоҳида давлатларнинг миллий 
бозорларини ривожлантиришга ва ушбу миллий бозорларнинг 
товар 
айирбошлашида 
кескин 
сакрашнитуғдирди, 
буэсадавлатмуносабатларинингиқтисодийсоҳасида 
байналминал алоқалар ва халқаро айирбошлаш кенгайиши ва 
чуқурлашига олиб келди. 
Иқтисодий тоифа сифатида ташқи иқтисодий алоқалар 
барча турдаги ресурсларнинг давлатлар ва турли давлатларнинг 
иқтисодий субъектлари ўртасидаги ҳаракати пайтида юзага 
келадиган ишлаб чиқариш — иқтисодий муносабатлар тизимини 
ташкил этади. Ушбу икки тарафлама муносабатлар давлат 
иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларини, аввало унинг ишлаб 
чиқариш, савдо, инвестицияга оид ва молиявий фаолиятини 
қамраб олади. 
Иқтисодий тоифа сифатида ташқи иқтисодий алоқаларнинг 
моҳияти унинг функцияларида аниқланади. Қуйидагилар ана 
шундай функциялар ҳисобланади: 
— табиий ресурслар ҳамда уларнинг ашёвий ва қиймат 
шаклидаги 
меҳнат 
натижалари 
билан 
халқаро 
айирбошлашни ташкил этиш ва хизмат кўрсатиш; 
— халқаро меҳнат тақсимоти маҳсулотлари истеъмол 
қийматининг халқаро миқёсдаги эътирофи; 


— халқаро пул муомаласини ташкил этиш. 
Биринчи функция табиий ресурслар сифатида қазиб 
олинадиган маҳсулотлар ва халқаро меҳнат тақсимоти 
жараёнида олинадиган маҳсулотларни маҳсулотлар ва уларнинг 
ашёвий ҳамда қиймат шаклидаги меҳнат натижалари бозори 
орқали аниқ истеъмолчиларга етказишдан иборат бўлади. 
Айирбошлашни ташкил этиш айни вақтда айирбошлашга хизмат 
кўрсатишни ҳам назарда тутади. 

Download 249.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling