1-мавзу. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг назарий, ҲУҚУҚий ва ташкилий жиҳатлари
Download 249.09 Kb. Pdf ko'rish
|
#1 maruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Учинчи функция
Иккинчи функцияни бажариш жараёнида товар-пул
муносабатлари ҳаракатининг якунланиши ва пулни халқаро меҳнат тақсимоти маҳсулотига айирбошлаш тугаши юз беради, бунинг натижасида маҳсулотнинг истеъмол қиймати (ёки амалий қиймати) халқаро эътирофга сазовор бўлади. Учинчи функция — турли халқаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш жараёнида пулнинг узлуксиз ҳаракати учун шарт-шароит яратишдир. Айни вақтда ташқи иқтисодий алоқалар давлатнинг иқтисодий тизимига таъсир кўрсатиш воситаси бўлиб майдонга чиқади, у ташқи иқтисодий фаолият механизми орқали амалга оширилади. Ҳозирги жаҳон хўжалигида ташқи иқтисодий алоқалар давлат миллий даромадини ўстириш, халқ хўжалиги харажатларини тежаш ва фан-техника тараққиётини жадаллаштириш омилларига айланади. Давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик товарларни одатдаги айирбошлашдан хизматлар савдоси, техник-иқтисодий вазифаларни биргаликда ҳал этиш, илмий ва ишлаб чиқариш кооперациясини ҳамда биргаликдаги хўжалик фаолиятининг бошқа шаклларини ривожлантириш, шу жумладан қўшма корхоналарни барпо этишга қадар кенгаймоқда. Ташқи иқтисодий алоқалар орқали жаҳон бозорининг товар ва хизматларга талаби муайян давлатнинг ички бозорига ўтказилади, бу эса ишлаб чиқарувчи кучларни ривожлантиришга имкон яратади, бу, ўз навбатида, саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо, молия муассасалари ва хизматлар соҳасини ривожлантиришга олиб келади. Мамлакат ички бозорининг ривожланиши натижасида давлат ичида таклиф ҳажми талаб ҳажмидан ўсиб кета бошлади, бу ҳол ташқи савдо операцияларининг кенгайиши, сармоя |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling