1-мавзу. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг назарий, ҲУҚУҚий ва ташкилий жиҳатлари


Хекшер-Олиннинг савдо назарияси сифатида машҳур


Download 249.09 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana09.05.2023
Hajmi249.09 Kb.
#1449444
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
#1 maruza

Хекшер-Олиннинг савдо назарияси сифатида машҳур 
бўлган 
назария 
биринчи 
ўрнига 
ишлаб 
чиқариш 
чиқимларини эмас, балки қандай ресурслар ана шу 
чиқимларга 
киришини 
қўяди, 
чунки 
мамлакатлар 
чиқимларида уларда ортиқча мавжуд бўлган ресурслардан 
фойдаланилган товарларни экспорт қилишга интиладилар. 
Бунда ички талабни ишлаб чиқарилиши учун ресурслар 
мўл-кўл бўлган маҳсулот билан тўлдириш омилига муҳим роль 
ажратилади. 
Ушбу назариялар учун америкалик машҳур иқтисодчи 
Василий Леонтьев таклиф этган муайян тузатишлар зарур. У 
ишлаб чиқариш омилларининг бир хилда эмаслигини қайд этди, 
бу омилларни тақчил ёки мўл-кўл омиллар сифатида кўриб 
чиқиш мумкин. Саноати ривожланган мамлакатларда ишчи кучи 
нисбатан 
чекланган 
шароитда 
юқори 
малакали 
мутахассисларнинг нисбатан ортиқчалиги кўзга ташланади
ривожланаётган мамлакатлар эса ма-лакасиз меҳнатнинг катта 
харажатларини талаб этадиган маҳсулотни экспорт қилишга 
интиладилар. Иккала ҳолда ҳам меҳнатни кўп талаб қиладиган 
маҳсулот экспорти юз беради, лекин улар турли характерга эга. 
Шу билан бирга табиий ресурсларга бой кўпчилик 
ривожланаётган мамлакатлардан экспорт қилиш кўп сармоя 
талаб қилади, чунки уларни қазиб олиш катта маблағларни 
тақозо этади. 
Кейинги вақтда ташқи савдо йўналишини товарларнинг 
ҳаётий цикли назариясидан келиб чиқиб тушунтирадиган 
маркетологик назария пайдо бўлди. 
Ушбу назарияга кўра ҳар қандай маҳсулотнинг ҳаёт 


цикли бир неча босқичдан — жорий этиш, ўсиш, етуклик ва 
тушкунликдан иборат бўлади. Лекин босқичларнинг ўзи 
ички ва ташқи бозорлар бўйича нотекис навбатлашади

Download 249.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling