1-мавзу. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг назарий, ҲУҚУҚий ва ташкилий жиҳатлари


Тасниф (классификация) деганда муайян белгилар


Download 249.09 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/8
Sana09.05.2023
Hajmi249.09 Kb.
#1449444
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
#1 maruza

Тасниф (классификация) деганда муайян белгилар 
бўйича аниқ гуруҳларга тақсимлаш тушунилади. Ташқи 
иқтисодий алоқаларнинг таснифи тизими алоқа турлари ва 
шаклларидан иборатдир. 
Ташқи иқтисодий алоқалар тури — битта умумий белги, 
масалан, товар оқимининг йўналиши ёки таркибий белги билан 
бирлаштирилган алоқалар мажмуидир. 
Товар оқимининг йўналииш билан боғланган тасниф 
белгиси товар (хизматлар, ишлар)нинг бнр мамлакатдан 
бошқасига ҳаракатини, яьни товарнинг мамлакатдан олиб 
чиқилиши ёки товарнинг мазкур мамлакатга олиб кирилишини 
белгилайди. Ушбу белгига кўра ташқи иқтисодий алоқалар 
товарни сотиш ва олиб чиқиш билан боғлиқ экспорт алоқаларига 
ҳамда товарни харид қилиш ва олиб келиш билан боғлиқ импорт 
алоқаларига бўлинади. 
Ташқи иқтисодий алоқалар таснифининг таркибий белгиси 
алоқаларнинг иқтисодий манфаатлар соҳаси ва давлат ташқи 
иқтисодий фаолиятининг асосий мақсади билан боғланган 
гуруҳий таркибини белгилайди. Таркибий белгига кўра ташқи 
иқтисодий алоқалар ташқи савдо, молиявий, ишлаб чиқариш, 
инвестиция алоқаларига бўлинади. 
Алоқа шакли — мазкур алоқа турининг мавжуд бўлиш 
усули, бирор-бир аниқ алоқа моҳиятининг ташқи намоён 
бўлишидир. Ташқи иқтисодий алоқалар шаклларига савдо, 
бартер, туризм, инжиниринг, франчайзинг, лизинг ва ҳоказолар 
киради. 
Ташқи савдо фаолияти товарлар, ишлар, хизматлар, 
ахборот, интеллектуал фаолият натижалари, шу жумладан 
уларга доир мутлақ ҳуқуқлар (интеллектуал мулк) билан халқаро 
айирбошлаш соҳасида тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида 
туридир. Бунда товар деганда ҳар қандай ҳаракатланувчи мол-
мулк (шу жумладан энергиянинг барча турлари) ва кўчмас 
мулкка киритилган, ташқи савдо фаолиятининг предмети бўлган 
ҳаво, денгиз кемалари ва ички сузиш кемалари ҳамда фазовий 


объектлар тушунилади. Халқаро ташишлар тўғрисидаги 
шартнома чоғида фойдаланиладиган транспорт воситалари 
товар ҳисобланмайди. 
Экспорт — товар, ишлар, хизматлар, интеллектуал мулк 
натижалари, шу жумладан уларга доир мутлақ ҳуқуқларни 
божхона 
ҳудудидан 
хорижга 
қайтариб 
олиб 
келиш 
мажбуриятисиз олиб чиқишдир. Экспорт факти товар божхона 
чегарасини кесиб ўтган, хизматлар ва интеллектуал фаолият 
натижаларига доир ҳуқуқлар тақдим этилган пайтда қайд 
этилади. Божхона ҳудудидан хорижга товарлар олиб чиқишсиз 
айрим 
тижорат 
операциялари 
товарлар 
экспортига 
тенглаштирилади. 
Халқаро савдо ҳажми, яъни жаҳон товар обороти фақат 
экспорт ҳажмларини қўшиш йўли билан, одатда ФОБ ёки 
франко — кема борти (ингл. Frее on board) нархларида АҚШ 
долларида ҳисоблаб чиқилади. ФОБ нархи ташиш ва суғурталаш 
харажатларининг фақат бир қисмини, товар кема бортига 
етказиб берилган пайтга қадар, сотувчи ўз зиммасига олишини 
англатади. ФОБ етказиб беришнинг базис шарти ҳисобланиб, 
унга кўра сотувчи товарни юклаб жўнатиш портида (одатда 
экспортчи мамлакатида) кема портига етказиб бериш ҳақини ва 
экспорт божларини тўлайди. Юкни кемада жойлаштиришга 
одатда харидор ҳақ тўлайди. Товарни ташиш, уни суғурталаш ва 
импорт божларини тўлаш билан боғлиқ кейинги харажатларни 
ҳам харидор тўлайди. 
Ўзбекистон Республикасида экспортни ривожлантиришга 
катта эътибор бериляпти. МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик, 
кооперация ва биргаликдаги экспорт лойиҳалари учун имтиёзли 
божхона 
режимлари, 
машина-техника 
экспортини 
ривожлантириш ва ҳоказолар экспортни ривожлантиришнинг 
муҳим резерви ҳисобланади. 1997 йилнинг ўрталарида қабул 
қилинган Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини 
ривожлантириш Давлат дастури юксалтириш йўлида муҳим 
қадам бўлди. 

Download 249.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling