1-Moliyaviy hisobotlarning xalqaro standartlarini kelib chiqish tarixi va uning rivojlanishi


Tovarlarni (mahsulotlarni) sotish


Download 95.81 Kb.
bet6/9
Sana31.03.2023
Hajmi95.81 Kb.
#1313183
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
BXXS savollar (Lotincha) (2) (2)

27.Tovarlarni (mahsulotlarni) sotish. Товарларни (маҳсулотларни) сотиш. Товарларни (маҳсулотларни) сотишдан даромад қуйидаги шартларнинг ҳаммаси бажарилганда тан олиниши керак:-ташкилот товарларга эгалик қилиш билан боғлиқ рисклар ва мукофотларнинг анча қисмини харидорга ўтказганида;-ташкилот одатда эгалик ҳуқуқига ҳос бўлган даражада сотилган товарларни эндиликда бошқара олмаганда ва уларни самарали даражада назорат қила олмаганда;-даромаднинг суммасини ишончли даражада баҳолаб бўлганда;-ташкилот томонидан операция билан боғлиқ бўлган иқтисодий нафнинг олиниши эҳтимоли мавжуд бўлганида; ва-операция бўйича амалга оширилган ёки амалга ошириладиган харажатлар ишончли даражада баҳолана олганда.Мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи билан боғлиқ рисклар ва мукофотларнинг анча қисми ташкилот томонидан харидорга ўтказилиши пайтини аниқлаш учун операциянинг жиҳатларини ўрганиш талаб этилади. Аксарият ҳолларда, эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ рисклар ва мукофотларнинг ўтказилиши харидорга юридик эгалик қилиш ҳуқуқи ёки тасарруф қилиш ҳуқуқининг ўтиши пайтига тўғри келади. Бу аксарият чакана савдо операцияларига ҳосдир. Бошқа ҳолларда, эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ рисклар ва мукофотларнинг ўтказилиши юридик эгалик қилиш ҳуқуқи ёки тасарруф қилиш ҳуқуқининг ўтиши пайтига тўғри келмайди. Ташкилот мулкка эгалик қилиш билан боғлиқ рискларнинг анча қисмини сақлаб қолса, бундай операция сотиш бўлиб ҳисобланмайди ва даромад тан олинмайди. Ташкилот мулкка эгалик қилиш билан боғлиқ рискларнинг анча қисмини турли ҳолатларда сақлаб қолиши мумкин. Ташкилот мулкка эгалик қилиш билан боғлиқ рисклар ва мукофотларнинг анча қисмини сақлаб қоладиган ҳолатларга мисоллар қуйидагича:-ташкилот маҳсулотнинг оддий кафолат шартлари билан қопланмаган ёмон ишлаши учун жавобгарликни сақлаб қолганида;-муайян сотишдан даромад олиш харидор товарларни сотиши натижасида даромад олишига боғлиқ бўлганида;-ўрнатишни талаб қиладиган товарлар сотилиб, ўрнатиш ташкилот томонидан охиригача бажарилмаган шартноманинг муҳим қисми бўлганида;-харидор олди-сотди шартномасида келишилган сабабга кўра харидни бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлганда ва ташкилотни даромад олишига ишончи комил бўлмаганида.

Download 95.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling