1-Moliyaviy hisobotlarning xalqaro standartlarini kelib chiqish tarixi va uning rivojlanishi


Standartning maqsadi va qo‘llash doirasi


Download 95.81 Kb.
bet8/9
Sana31.03.2023
Hajmi95.81 Kb.
#1313183
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
BXXS savollar (Lotincha) (2) (2)

30.Standartning maqsadi va qo‘llash doirasi. Мазкур стандартнинг мақсади товар-моддий захираларни (ТМЗ) ҳисобга олиш тартибини белгилашдан иборатдир. ТМЗни ҳисобга олишда асосий масала бўлиб ТМЗнинг таннархи қандай суммада актив сифатида тан олиниши ва улар билан боғлиқ бўлган даромадлар келгуси даврларда тан олингунча ҳисобга олиниши кераклиги ҳисобланади. Ушбу Стандарт таннарх ва унинг кейинчалик харажат сифатида тан олиниши, шу жумладан унинг ҳар қандай соф сотиш қийматигача камайтирилиши бўйича кўрсатмаларни беради. Шунингдек, товар-моддий захираларнинг таннархини аниқлашда қўлланиладиган таннархни ҳисоблаш формулалари бўйича кўрсатмаларни келтиради. Қўллаш доираси.Ушбу стандарт, қуйидагилардан ташқари, барча товар-моддий захираларга нисбатан қўлланилади:-қурилиш шартномалари, шу жумладан улар билан бевосита боғлиқ бўлган хизмат шартномалари остида келиб чиқадиган тугалланмаган ишлаб чиқариш (БҲХС 11 “Қурилиш Шартномалари);-молиявий инструментлар (БҲХС 32 “Молиявий Инструментлар: Тақдим этиш ва МҲҲС 9 “Молиявий Инструментлар);-қишлоқ хўжалиги фаолиятига тегишли биологик активлар ва йиғим жараёнидаги қишлоқ хўжалиги ҳосиллари (БҲХС 41 “Қишлоқ хўжалиги).Стандарт қуйидагилар эгалигидаги товар-моддий захираларга нисбатан қўлланилмайди:-қишлоқ ва ўрмон хўжаликлари маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, йиғимдан сўнгги қишлоқ хўжалиги ҳосиллари, фойдали қазилмалар ва қазилма маҳсулотлари, агар улар шу соҳаларда ўрнатилган илғор амалиётларга мувофиқ соф сотиш қиймати бўйича баҳоланадиган бўлса. Агар бундай ТМЗлар соф сотиш қиймати бўйича баҳоланадиган бўлса, ушбу қийматдаги ўзгаришлар шу ўзгариш рўй берган даврдаги фойда ёки зарарида тан олинади.- ТМЗларини сотиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қиймат бўйича баҳолайдиган, товарларни сотувчи брокер-трейдерлари. Бундай ТМЗлар сотиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олинганида, сотиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қийматдаги ўзгаришлар ўзгариш рўй берган даврдаги фойда ёки зарарда тан олинади.Товар-моддий захиралар ишлаб чиқаришнинг маълум бир босқичларида соф сотиш қиймати бўйича ҳисобга олинади. Бу, масалан, қишлоқ хўжалигида дон маҳсулотлари йиғиб олингандан кейин, ёки фойдали қазилмалар қазиб олингандан кейин уларнинг сотилиши форвард шартномаси ёки давлат кафолати остида кафолатланганида, ёки улар бўйича фаол бозор мавжуд бўлганида ва сотилмаслик риски сезиларсиз даражада кам бўлганида юз беради. Бундай ТМЗларга нисбатан мазкур Стандартнинг фақатгина баҳолаш бўйича талаблари қўлланилмайди.Брокер-трейдерлар – бу ўз ҳисобидан ёки бошқа томонлар номидан товарларни сотиб олувчи ёки сотувчи шахслардир. 3(б) бандда изоҳланган ТМЗлар, асосан, яқин келажакда сотиш ва нархлардаги ўзгаришлардан фойда олиш ёки брокер-трейдерларнинг маржаси ҳисобига фойда кўриш мақсадида сотиб олинади. Агар ушбу товар-моддий захиралар сотиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қиймат бўйича баҳоланадиган бўлса, уларга нисбатан ушбу Стандартнинг фақат баҳолаш бўйича талаблари қўлланилмайди.
Zaxiralar haqida tushuncha va turkumlanishi.
Zaxiralarni baholash.
Zaxiralar xarakatini hisobga olish.
4.2. Asosiy vositalar (16 - son BHXS).
Standartning maqsadi va qo‘llash doirasi.
Asosiy vositalarni turkumlash.
Asosiy vositalarni baholash tartibi.
Asosiy vositalar xarakatini hisobga olish.
Asosiy vositalarga amortizatsiya hisoblash usullari.
Asosiy vositalarni hisobdan chiqarish hisobi.
4.3. Ijara (17–son BHXS).
Standartning maqsadi va qo‘llash doirasi.
Ijaraning tavsiflanishi.
Ijarachilarning moliyaviy hisobotlarida ijaraning aks ettirilishi.
Ijaraga beruvchining moliyaviy hisobotlarida ijaraning aks ettirilishi.
Sotish va qayta ijaraga olish operatsiyalari.
4.4. Nomoddiy aktivlar hisobi (38–son BHXS).
Halqaro standartni amal qilish soxasi.
Nomoddiy aktivlar tushunchasi va ularni baholash.
Nomoddiy aktivlarga amortizatsiya hisoblash.
Nomoddiy aktivlar xarakatini hisobga olish.
4.5. Investitsion mulk (40–son BHXS).
Standartning maqsadi va qo‘llash doirasi.
Tan olish. Tan olishdagi baholash.
Tan olishdan so‘ng baholash.
Haqqoniy qiymat bo‘yicha hisobga olish modeli.
Tannarx bo‘yicha hisobga olish modeli.

Download 95.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling