1-Moliyaviy hisobotlarning xalqaro standartlarini kelib chiqish tarixi va uning rivojlanishi


Download 95.81 Kb.
bet5/9
Sana31.03.2023
Hajmi95.81 Kb.
#1313183
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
BXXS savollar (Lotincha) (2) (2)

2 mavzu: XALQARO MOLIYAVIY HISOBOT STANDARTLARIDA

UMUMIY MASALALAR


2.1. Moliyaviy hisobotlarni taqdim etish (1-son BHXS).
Moliyaviy hisobotlarning maqsadi va vazifalari.
Moliyaviy hisobotning konseptual asoslari.
Moliyaviy hisobot elementlari.
Moliyaviy holat (Buxgalteriya balansi).
YAlpi daromadlar (Foyda va zararlar to‘g‘risidagi hisobot).
Pul mablag‘larining xarakati to‘g‘risidagi hisobot.
Kapital xarakatdagi o‘zgarishlari to‘g‘risidagi hisobot.
2.2. Valyuta kurslaridagi o‘zgarishlarning ta’sirlari(21-son BHXS).
Standartning maqsadi va amal qilish soxasi.
Funksional valyuta.
Xorijiy valyutadagi operatsiyalarni funksional valyutada taqdim etish.
Kurs farqlarini tan olish.
Xorijdagi bo‘linma bo‘yicha ma’lumotlarni bir valyutadan boshqa valyutaga o‘tkazish.
2.3. Hisob siyosati, hisob baholarini o‘zgartirish va xatolar (8 – son BHXS).
Hisob siyosatini tanlash va qo‘llash.
Hisob siyosatidagi o‘zgarishlarni qo‘llash.
Hisob siyosatining tarkibi.
Xatolar va ularni to‘g‘rilash tartibi.
26.Daromadni baholash. Ҳар қандай иктисодиётнинг ривожланишида даромад муҳим ўрин эгаллайди. Даромад ишлаб чиқаришга нисбатан хосила бўлиб, ижтимоий ривожланиш даражасини намоён қилиб боради. Ҳар бир акциядорлик жамиятлари ижобий молиявий натижа, яъни фойдага эришишга ҳаракат қилади. Бунинг учун ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва харажатлар миқдорини камайтириш керак бўлади. Энг асосийси эса бухгалтерия ҳисобини аниқ ва тўғри юритиш лозим. Акциядорлик жамиятларининг молиявий жиҳатдан барқарор бўлиши уларнинг фаолияти давомида олган фойдасининг тўғри шакллантирилиши билан алоқадордир. Шу сабабга кўра ҳам, акциядорлик жамиятларининг молиявий натижаси кўрсаткичларини ифодаловчи “Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот” шаклини тузиш ва унинг устидан доимий назорат олиб бориш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Даромадлар ресурсларни нақадар самарали ишлатиш даражасига боғлиқ бўлсада, даромаднинг ўзи мазмунан иқтисодий манфаатни англатади.Акциядорлик жамиятларининг умумий молиявий барқарорлиги эса пул маблағларининг шундай ҳаракатики, у биринчи галда даромадларнинг келиб тушиши уларни сарфлашдан доимо устун бўлишини таъминлаши лозим. Шунингдек, уни кенгайтириш ва янгилаш харажатларининг бозор шароитида у авваламбор, маҳсулот (иш,хизматлар)ни сотишдан барқарор даромад олишни тақозо этади. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларнинг даромадларни тан олишнинг асосий тамойилларидан бири сифатида пул келиб тушганда ёки тўланганда эмас балки улар хақиқатда рўй берган пайтда ёки амалга оширилган даврда тан олиниши лозим ҳисобланади. Даромад “Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этишнинг концептуал асоси” да қуйидагича аниқланади: “даромад – бу активларнинг келиб тушиши ёки кўпайиши ёҳуд мажбуриятларнинг камайиши шаклида иқтисодий нафнинг ҳисобот даврида ўсишидир, ва ушбу ўсиш капиталнинг мулк эгаларининг капиталга қўйилмалари билан боғлиқ бўлмаган кўпайишига олиб келади”. Даромад тушунчаси одатдаги фаолиятдан олинадиган даромад ва бошқа даромадни ўз ичига олади. Одатдаги фаолиятдан олинадиган даромад (кейинги матнда «даромад») ташкилотнинг одатдаги фаолияти доирасида ҳосил бўлади ва турлича номланади, шу жумладан сотишдан тушум, йиғимлар, фоизлар, дивидендлар, роялти ва ижара ҳақи. Ушбу Стандартнинг мақсади айрим турдаги операциялар ва ҳодисалар натижасида ҳосил бўладиган даромадни ҳисобга олиш тартибини белгилашдан иборатдир. Стандарт қуйидаги операция ва ҳодисалар натижасида ҳосил бўладиган даромадни ҳисобга олишда қўлланилиши керак:-товарларни сотиш;-хизматларни кўрсатиш;-бошқа томонлар ташкилотнинг фоизлар, роялти ва дивидендлар кўринишидаги даромадларни келтирадиган активларидан фойдаланиши. Даромадни баҳолаш. Даромад олинган ёки олинадиган товоннинг ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланади.Операция натижасида ҳосил бўладиган даромад суммаси одатда ташкилот билан харидор ёки активдан фойдаланувчи ўртасидаги келишув асосида аниқланади. У олинган ёки олинадиган товоннинг ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланади, бунда ташкилот томонидан рухсат этилган ҳар қандай савдо чегирмалари ёки улгуржи савдо чегирмалари ҳисобга олинади.

Download 95.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling