1-Moliyaviy hisobotlarning xalqaro standartlarini kelib chiqish tarixi va uning rivojlanishi


-MHXS bo‘yicha Qo‘mita (Fond) maqsadi va vazifalari


Download 95.81 Kb.
bet2/9
Sana31.03.2023
Hajmi95.81 Kb.
#1313183
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
BXXS savollar (Lotincha) (2) (2)

2-MHXS bo‘yicha Qo‘mita (Fond) maqsadi va vazifalari.
Бухгалтерия ҳисоби тизимида ўтказилган ислоҳотлардан сўнг, стандартлар Кенгаш томонидан ишлаб чиқилади ва қабул қилинади. Бугунги кунга қадар Кенгаш томонидан бир нечта янги стандартлар (International Financial Reporting Standards - IFRS) ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий қилинмоқда. Кенгаш 16 аъзога эга бўлиб, МҲХС Фондига ҳисобдор ҳисобланади. МҲХС Фонди– хусусий секторнинг жамият манфаатлари мақсадида ишлайдиган, мустақил, нотижорат ташкилот бўлиб, унинг асосий мақсади: МҲХСҚ томонидан стандартларни қабул қилиш бўйича қатъий тартибот тизими ишлаб чиқилган. МҲХСҚ стандартларни қабул қилиш ва ишлаб чиқишда қатъий ва ошкоралик тартиботларга риоя қилади. МҲХС Фонди фаолиятини бошқариш ва молиялаштирилишини таъминлаш учун жавобгар бўлган МҲХС (IFRS Foundation Trustees) Фонди васийлари (кейинги матнда Васийлар) томонидан амалга оширилади. Васийлар ошкора равишда давлат идораларининг мониторинги бўйича Кенгашига ҳисоб берадилар. Шунингдек, улар МҲХС Фондининг билан халқаро капитал бозорини тартибга солувчи органлар билан расмий ҳамкорлигини таъминлайди. MHXS tarkibi va uni qo‘llash tartibi. Бундан ташқари, Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларини яратиш ўта муҳим ва мураккаб вазифа ҳисоблангани сабабли қуйидаги беш нуфузли халқаро ташкилот ҳам унинг фаолиятида фаол иштирок этишмоқда: - Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (UNO), қошидаги халқаро ҳисоб ва ҳисобот стандартлари бўйича “Ҳукуматлараро экспертлар гуруҳи”. - Иқтисодий ҳамкорлик ривожланиш ташкилоти (OECD). - Европа Иттифоқи - European Union (EU). - Халқаро бухгалтерлар федерацияси - International Federation of Accountants (IFAC). - Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича Комиссия халқаро ташкилоти (IOSCO).

3-Buxgalteriya hisobining xalqaro modellari.
МҲХС моҳиятини тушуниш учун бухгалтерия ҳисобининг моделларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Ҳозирда бухгалтерия ҳисобининг қуйидаги моделлари мавжуд бўлиб, бу моделлар бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш тизими ўртасидаги боғлиқликни ифодалайди бугунги кунда дунё мамлакатларида айрим жихатлари билан бир-биридан фарқ қилувчи бухгалтерия ҳисоби моделлари тўғрисида қисқача маълумот бераман Британ-америка модели. Ушбу модел ўта ривожланган бозор муносабатлари ва маълумотлар таъминоти технологиясига таянади. Унинг асосий мақсади инвестор ва кредиторларни ишончли ва тушунарли маълумотлар билан таъминлашдан иборат. Бу - демократик модел ҳисобланади. Британ-Америка модели унинг афзаллиги шундан иборатки, бухгалтерия фаолияти қаътий ўрнатилган қонунчилик талаблари билан чегараланмаган, фақат бухгалтер учун “нима қилиш мумкин эмас” деган қоида амал қилади. Континенталь моделдан асосан Европа мамлакатлари фойдаланади (Буюк Британия ва Голландиядан ташқари), Ушбу моделнинг хусусияти шундан иборатки, бухгалтерия ишлари Ҳукумат ва банк манфаатларига мослаштирилган ва қаътий қонунчилик талаблари асосида консерватив ҳисоб юритилади. Бухгалтериянинг ҳар бир тамойили солиқ, банк ва савдо қонунчилиги талаблари билан боғлаб қўйилган. Континенталь модель Бухгалтер учун “Сиз шунга мажбурсиз” тамойили амал қилади Жанубий Америка модели - икки жихати билан фарқ қилади. Биринчидан, бухгалтерия Хукуматнинг иқтисодий сиёсати ва топшириқларини ижросини таъминлашга ҳамда инфляцияни ҳисобини тўғри юритишга йўналтирилган. Бу мамлакатларда айниқса иккинчи жихатнинг роли катта. Ислом модели – мусулмон давлатлари мусулмонларнинг муқаддас китоби бўлган Қуръону-каримнинг талабларини инобатга олган ҳолда юритилади. “Ислом” динида фоизлар қароланганлиги сабабли, бухгалтерия фоиз даромадларини ҳисобга олмай, тўғридан тўғри ҳосил қилинган фойдани айрим талабларга мос равишда тақсимлаш тамойилига амал қилади.


Download 95.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling