1-Moliyaviy hisobotlarning xalqaro standartlarini kelib chiqish tarixi va uning rivojlanishi


Download 95.81 Kb.
bet7/9
Sana31.03.2023
Hajmi95.81 Kb.
#1313183
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
BXXS savollar (Lotincha) (2) (2)

28.Xizmatlarni ko‘rsatish. Хизматларни кўрсатиш бўйича операциянинг натижасини ишончли баҳолаб бўлса, операция билан боғлиқ бўлган даромад операциянинг ҳисобот даври охиридаги тугалланиши даражасига боғлиқ равишда тан олинади. Операциянинг натижасини қуйидаги шартлар бажарилганда ишончли баҳолаш мумкин бўлади:-даромаднинг суммасини ишончли даражада баҳолаш мумкин;-операция билан боғлиқ иқтисодий наф ташкилот томонидан олиниши эҳтимоли мавжуд;-операциянинг ҳисобот даври охиридаги тугалланиш даражасини ишончли баҳолаш мумкин; ва -операция бўйича амалга оширилган харажатларни ҳамда операцияни охирига етказиш учун зарур харажатларни ишончли баҳолаш мумкин.Даромадларнинг операциянинг тугалланиши даражасига боғлиқ равишда тан олиниши, кўпинча, тугалланиш даражаси (фоизи) усули деб юритилади. Бу усул бўйича, даромад хизматлар кўрсатилган ҳисобот даврларида тан олинади. Даромаднинг ушбу усул бўйича тан олиниши давр давомида кўрсатилган хизматларнинг ҳажми ва фаолият натижалари тўғрисида фойдали маълумот беради.БҲХС 11 ҳам даромадларнинг ушбу усул бўйича тан олинишини талаб этади. БҲХС 11 нинг талаблари одатда хизматларни кўрсатишни қамраб оладиган операция бўйича даромадларни ва улар билан боғлиқ харажатларни тан олишда қўлланилиши мумкин.Даромад операция билан боғлиқ бўлган иқтисодий наф ташкилот томонидан олиниши эҳтимоли мавжуд бўлганидагина тан олинади. Бироқ, даромадга киритилган сумманинг ундириб олиниши тўғрисида шубҳа (ноаниқлик) туғилганида, ундириб олиб бўлмайдиган ёки қопланиши эҳтимоли бўлмаган сумма олдин тан олинган даромад суммасинининг тузатилиши эмас, балки харажат сифатида тан олинади. Ташкилот операцияда иштироқ этувчи бошқа томонлар билан қуйидагилар бўйича келишганидан сўнг, одатда, даромадни ишочли баҳола олади:-кўрсатиладиган ва операциянинг томонлари томонидан қабу қилинадиган хизмат юзасидан ҳар қайси томоннинг юридик кучга эга ҳуқуқлари;-хизматлар эвазига олинадиган товон; ва -ҳисоб-китобларнинг шакли ва шартлари.Ташкилот учун, шунингдек, самарали ички молиявий режалатириш ва ҳисобот тизимига эга бўлиш муҳимдир. Ташкилот, зарурият туғилганда, баҳоланган даромадларни хизматлар бажарилиши сари қайта кўриб чиқади. Бундай қайта кўриб чиқишлар зарурати мавжудлиги операциянинг натижасини ишончли баҳолаб бўлмайди дегани эмас.
29.Foizlar, royalti va dividendlar. Ташкилотнинг фоизлар, роялти ва дивидендлар кўринишидаги даромадларни келтирувчи активларидан бошқа томонлар фойдаланиши натижасида ҳосил бўладиган даромад 30 бандда белгиланган асосда тан олиниши керак: -операция билан боғлиқ бўлган иқтисодий наф ташкилот томонидан олиниши эҳтимоли мавжуд бўлганида; ва-даромаднинг суммасини ишончли даражада баҳолаб бўлганда.Даромад қуйидаги асосда тан олиниши лозим:-фоизлар эффектив фоиз ставкаси усулида тан олиниши керак;-роялти тегишли шартноманинг моҳиятига кўра ҳисоблаш усули бўйича тан олиниши керак; ва-дивидендлар, ҳиссадор томонидан тўлов олиниши ҳуқуқи кучга кирганида, тан олиниши керак.Ташкилот қуйидаги маълумотларни очиб бериши лозим:-даромадни тан олиш учун ташкилот томонидан қабул қилинган ҳисоб сиёсатлари, шу жумладан хизматларни кўрсатиш бўийча операциянинг тугалланганлик даражасини аниқлаш учун қабул қилинган усуллар;-давр мобайнида даромаднинг ҳар бир муҳим тоифаси бўйича тан олинган сумма, шу жумладан қуйидагилар натижасида юзага келган даромад:товарларни сотиш; хизматларни кўрсатиш; фоизлар;роялти; дивидендлар;-даромаднинг ҳар бир муҳим тоифасига киритилган ва товарлар ёки хизматлар билан алмашиш натижасида ҳосил бўлган даромад суммаси.Ташкилот ҳар қандай шартли мажбуриятлар ва шартли активларни БҲХС 37 “Резервлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар” га мувофиқ очиб беради. Шартли мажбуриятлар ва шартли активлар кафолатлар бўйича харажатлар, даъволар, жарималар ёки эҳтимоли бор бўлган заралардан келиб чиқиши мумкин.

Download 95.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling