1-Moliyaviy hisobotlarning xalqaro standartlarini kelib chiqish tarixi va uning rivojlanishi
Download 95.81 Kb.
|
BXXS savollar (Lotincha) (2) (2)
1-Moliyaviy hisobotlarning xalqaro standartlarini kelib chiqish tarixi va uning rivojlanishi. Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари (МҲХС) – бу амалиётчи бухгалтерларнинг фаолиятини мураккаблаштирадиган баъзи бир қоидалар тўплами эмас, балки, мантиқан бухгалтерия ҳисоби тизимининг оддий тамойилларига асосланади, унинг мақсади молиявий ҳисоботларда корхона фаолияти тўғрисида ҳаққоний молиявий маълумотларни тақдим этишдан иборатдир. Бухгалтерия ҳисоби моделидаги фарқлар нафақат моделлар, балки айрим мамлакатлар ўртасида ҳам йўқ эмас. Масалан, Америка қўшма штатлари молиявий ҳисоботларида актив ва мажбурият бошланғич – тарихий қийматда акс эттирилади, Мексикада эса уларга баҳолар ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда тузатишлар киритилади. Америка қўшма штатларида номоддий активларнинг аморитизацияси даври 40 йилгача рухсат берилган, Германияда эса бу талаб 5 йил қилиб қаътий белгиланган. Америка қўшма штатларида даромадларни ихтиёрий ҳисобга олишга йўл қўйилмайди, Японияда эса хўжалик субъектлари хатто фойдаларига ҳам ўзгартиришлар киритиш мумкин. Биз юқоридаги мамлакатлар бухгалтерияси ўртасидаги мавжуд бир нечта фарқлар кўрсатдик холос. Ана шундай фарқларни бартараф этиш ва барча мамлакатлар учун бир хил (стандарт) молиявий ҳисоботларни тузиш қоидаларини ишлаб чиқиш зарурияти юзага келган. Шу муносабат билан 1973 йили 10 та йирик мамлакат АҚШ, Англия, Германия, Франция, Япония, Канада, Австралия, Ирландия, Голландия ва Мексика малакатларининг бухгалтер ва аудиторлар уюшмаси томонидан Молиявий ҳисоботни тайёрлашда фойдаланиладиган бухгалтерия тамойилларини бир шаклга келтириш мақсадида молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари бўйича Қўмитаси (МҲХСҚ) тузилган. Бугунги кунда Қўмита 112 мамлакатнинг 153 та шундай уюшмани ўзига жамлаган. Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари бўйича Қўмитаси (МҲХСҚ) маълумотларига кўра, бухгалтерия ҳисоби "иқтисодий қарорларни кабул қилишда энг кенг доирадаги фойдаланувчиларга фойдали бўлган" молиявий маълумотлар билан таъминлаш каби хаётий муҳим вазифани бажаради. Download 95.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling