1§. Мулоҳазалар алгебраси


Download 0.93 Mb.
bet2/16
Sana18.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1560670
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Diskret mat ma\'ruzalar

Мулоҳазанинг инкори




1-таъриф: A мулоҳаза рост бўлганда ёлғон, ёлғон бўлганда рост бўладиган мулоҳазага, A мулоҳазанинг инкори дейилади.
A мулоҳазанинг инкорини A ёки билан белгиланади ва уни «A эмас» деб ўқилади.


A мулоҳаза «3 сони 432 сонининг бўлувчисидир» бўлса, у ҳолда A мулоҳаза «3 сони 432 сонини бўлувчиси эмас» бўлади.

Мулоҳазани инкорининг ростлик қиймати жадвали қуйидагича ифодаланади:


A

A

Р

Ё


Ё

Р

Мулоҳазаларнинг дизъюнкцияси




A ва B элементар мулоҳазаларни «ёки» боғловчиси билан бирлаштириб, A ва B мулоҳазаларнинг дизъюнкцияси дейиладиган янги мулоҳазага эга бўламиз.


2-таъриф: A ва B мулоҳазалардан камида биттаси рост бўлганда ва фақат шу ҳолда рост бўладиган мулоҳазага, A ва B мулоҳазаларнинг дизъюнкцияси дейилади ва уни AB кўринишда белгиланади.


AB мулоҳазани «A ёки B», «A дизъюнкция B» деб ўқилади.

Масалан, «21>3» ва «216» элементар мулоҳазалардан «21>3 ёки 216» мулоҳазани ҳосил қилайлик. Кўриш қийин эмаски, бу дизъюнкция рост, чунки унинг таркибига кирувчи «21>3» элементар мулоҳаза ростдир.


«Қуёш ойнинг атрофида айланади ёки 24 сони 0 сонига бўлинади» мулоҳазаси ёлғондир, негаки, бу мулоҳазаларни ташкил этувчи мулоҳазаларнинг иккаласи ҳам ёлғондир.
Мулоҳазалар дизъюнкциясининг ростлик қийматлари жадвали қуйидагича аниқланади.

A

B

A B

Р

Р

Р

Р

Ё

Р

Ё

Р

Р

Ё

Ё

Ё




Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling