1-таъриф: A мулоҳаза рост бўлганда ёлғон, ёлғон бўлганда рост бўладиган мулоҳазага, A мулоҳазанинг инкори дейилади.
A мулоҳазанинг инкорини A ёки билан белгиланади ва уни «A эмас» деб ўқилади.
A мулоҳаза «3 сони 432 сонининг бўлувчисидир» бўлса, у ҳолда A мулоҳаза «3 сони 432 сонини бўлувчиси эмас» бўлади.
Мулоҳазани инкорининг ростлик қиймати жадвали қуйидагича ифодаланади:
-
Мулоҳазаларнинг дизъюнкцияси
A ва B элементар мулоҳазаларни «ёки» боғловчиси билан бирлаштириб, A ва B мулоҳазаларнинг дизъюнкцияси дейиладиган янги мулоҳазага эга бўламиз.
2-таъриф: A ва B мулоҳазалардан камида биттаси рост бўлганда ва фақат шу ҳолда рост бўладиган мулоҳазага, A ва B мулоҳазаларнинг дизъюнкцияси дейилади ва уни AB кўринишда белгиланади.
AB мулоҳазани «A ёки B», «A дизъюнкция B» деб ўқилади.
Масалан, «21>3» ва «216» элементар мулоҳазалардан «21>3 ёки 216» мулоҳазани ҳосил қилайлик. Кўриш қийин эмаски, бу дизъюнкция рост, чунки унинг таркибига кирувчи «21>3» элементар мулоҳаза ростдир.
«Қуёш ойнинг атрофида айланади ёки 24 сони 0 сонига бўлинади» мулоҳазаси ёлғондир, негаки, бу мулоҳазаларни ташкил этувчи мулоҳазаларнинг иккаласи ҳам ёлғондир.
Мулоҳазалар дизъюнкциясининг ростлик қийматлари жадвали қуйидагича аниқланади.
-
A
|
B
|
A B
|
Р
|
Р
|
Р
|
Р
|
Ё
|
Р
|
Ё
|
Р
|
Р
|
Ё
|
Ё
|
Ё
|
Do'stlaringiz bilan baham: |