1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари


Оддий қатъий силлогизмнинг II – фигураси


Download 1.1 Mb.
bet33/43
Sana21.04.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1376340
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   43
Bog'liq
Мантиқ маърузалар

Оддий қатъий силлогизмнинг II – фигураси қуйидаги махсус қоидаларга эга:
1. Катта асос умумий хукм бўлиши керак.
2. Асосларнинг бири инкор хукм бўлиши керак.
II фигуранинг тўртта тўғри модуси мавжуд:

А Е Е, Е А Е, Е I О.


АЕЕ – Camestres модуси.


А. Хамма хукмлар дарак гап орқали ифодаланади.
Е. Савол дарак гап орқали ифодаланмайди.
Е. Ќеч бир савол хукм эмас.

ЕАЕ – Cesare модуси.


Е. Хеч бир атеист диндор эмас.
А. Имомлар диндордир.
Е. Ќеч бир имом атеист эмас.

АОО – Broko модуси.


А. Хамма қушлар учади.
О. Баъзи мавжудодлар учмайди.
О. Баъзи мавжудодлар қушлар эмас.

EIO – Festino модуси.


Е. Қонунларга амал қилмаганларнинг хеч бири эркин эмас.
I. Баъзи фуқаролар эркиндирлар.
О. Баъзи фуқаролар қонунга амал қилувчи эмаслар.
Юқоридаги мисоллардан кўриниб турибдики, силлогизм II фигурасининг хулосалари факат инкор хукмдан иборатдир.
Оддий қатъий силлогизмнинг III фигурасининг битта махсус қоидаси бор: кичик асос тасдиқ хукм бўлиши керак.
III фигуранинг тўғри мадуслари олтита:
ААI, AII, IAI, EAO, EIO, OAO.
ААI – Darapti модуси.
А. Хамма мантиқшунослар файласуфдир.
А. Хамма мантиқшунослар илмли кишилардир.
I. Баъзи илмли кишилар файласуфдир.
АII – Datisi модуси.
А. Хамма оддий қатъий хукмлар хулоса асослари бўлади.
I. Баъзи оддий қатъий хукмлар чин фикрдир.
I. Баъзи чин фикрлар хулоса асослари бўлади.

IAI – Disamis модуси.


I. Баъзи файласуфлар мантиқшунос бўлган.
А. Хамма файласуфлар илмли кишилардир.
I. Бази илмли кишилар мантиқшунос бўлган.

ЕАО – Felapton модуси.


Е. Хеч партия дастурсиз иш юритмайди.
А. Хамма партиялар сиёсий ташкилотдир.
О. Баъзи сиёсий ташкилотлар дастурсиз иш юритмайди.

EIO – Fersion модуси


Е. Хеч бир диндор эътиқодсиз эмас.
I. Баъзи диндорлар ёшлардир.
О. Баъзи ёзлар эътиқодсиз эмас.

ОАО – Bokardo модуси.


О. Баъзи одамлар рост гапирмайдилар.
А. Хамма одамлар яхши яшашни ќоќлайди.
О. Баъзи яхши яшашни хохловчилар рост гапирмайдилар.

III фигура модусларининг хулосалари фақат жузъий хукмдан иборат бўлади.



Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling