1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари


Силлогизмнинг фигуралари ва модуслари


Download 1.1 Mb.
bet32/43
Sana21.04.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1376340
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   43
Bog'liq
Мантиқ маърузалар

Силлогизмнинг фигуралари ва модуслари


Оддий қатъий силлогизмнинг структурасида ўрта терминнинг жойлашишига қараб силлогизмнинг тўртта фигураси фарқ қилинади.
I. Фигурда ўрта термин катта асоснинг субъекти, кичик асоснинг предикати
бўлиб келади.
II. Фигурада ўрта термин катта ва кичик асосларнинг предикати бўлиб келади.
III. Фигурада ўрта термин хар икки асоснинг субъекти бўлиб келади.
IV. Фигурада ўрта термин катта асоснинг предикати, кичик асоснинг субъекти
бўлиб келади.
Силлогизм асослари оддий қатъий ъукмлар (А, Е, I, 0) дан иборат. Бу хукмларнинг икки асос ва хулосада ўзига хос тартибда, (тўпламда) келиши модус деб аталади. «Модус» - шакл деган маънони англатади. Силлогизм фигураларининг ўзига хос модуслари мавжуд. Хар бир фигуранинг тўғри модуслари аниқлашда, тўғри хулоса чиқаришда силлогизмнинг умумий қоидалари билан бирга хар бир фигуранинг махсус қоидаларига хам амал қилинади. Фигураларнинг махсус қоидалари силлогизм терминларининг ўзига хос боғланиши асосида аниқланади.
Оддий қатъий силлогизмнинг биринчи фигураси қуйидаги махсус қоидаларга эга:
1. Катта асос умумий хукм бўлиши керак.
2. Кичик асос тасдиқ хукм бўлиши керак.
I фигуранинг тўртта тўғри модуси мавжуд: А А А, Е А Е, АI I, Е I 0
Модусларнинг биринчи харфи катта асоснинг, иккинчи харфи кичик асоснинг, учунчи харфи хулосанинг сифат ва миқдорини кўрсатади. Фигураларнинг модусларини бир – биридан фарқлаш мақсади, уларнинг хар бири алохида ном билан аталади.
А А А – Barbara модуси.
А. Ќамма илмий қонунлар объектив характерга эга.
А. Тафаккур қонунлари – илмий қонунлардир.
А. Тафаккур қонунлари объектив характерга эга.

ЕАЕ – Celarent модуси.


Е. Хеч бир диндор атеист эмас.
А. Имомлар диндордир.
Е. Хеч бир имом атеист эмас.

A I I – Darii модуси.


А. Барча жиноятчилар жазога лойиқлардирлар.
I. Баъзи кишилар - жиноятчидир.
I. Баъзи кишилар жазога лойиқдирлар.


Е I O – Ferio модуси.
Е. Аќлоқли инсонларнинг хеч бири виждонсиз эмас.
I. Баъзи ёшлар ахлоқли инсондир.
О. Баъзи ёшлар виждонсиз эмас.
Силлогизмнинг биринчи фигураси оддий қатъий хукмларнинг барча турлари бўйича хулосалар беради.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling