1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари
Download 1.1 Mb.
|
Мантиқ маърузалар
Индуктив хулоса чиқариш
Биз аввалги мавзуда зарурий хулоса чиқариш билан (дедуктив хулоса чиқариш асосида) танишиб чиққан эдик. Мантиқда эќтимолий хулоса чиқариш ќам ўрганилади. Эхтимолий хулоса чиқариш турли хил шаклларда, шу жумладан, индуктив хулоса чиқариш шаклида амалга ошиши мумкин. Уларнинг барчасига хос хусусият – хулосанинг асослардан мантиқий зарурий равишда келиб чиқмаслиги ќамда фақат маълум бир даражада тасдиқланишидир. Асосларнинг хулосани тасдиқлаш даражаси мантиқий эќтимоллик, деб ном олган. Индуктив хулоса чиқариш билан батафсилроқ танишиб чиқамиз. Билиш, қайси сохада амалга ошишидан қатъий назар соғлом ақл даражасидами ёки илмий билишдами – доима предмет ва ходисаларнинг ҳиссий идрок этиладиган хосса ва муносабатларини ўрганишидан бошланади. Бу босқичда субъект турли хил табиий жараёнлар, ижтимоий ќодисаларда ўхшаш шароитларда маълум бир хусусиятларнинг такрорланишини кузатади. Бу ана шу турғун ќолда такрорланиб турувчи хоссанинг айрим предметнинг индивидуал хоссаси эмас, балки маълум бир синфга мансуб предметларнинг умумий хоссаси бўлса керак, деган фикрга келишга асос бўлади. Масалан, қайси давлатда демократия принципларига яхши амал қилинса ўша давлат ахолисининг ижтимоий турмуш даражаси юқорилигини кузатиш мумкин. Шу асосда демократиянинг принциплари, шартлари яхши амал қиладиган хар қандай давлатда ахолининг турмуш даражаси юқори бўлади, деган хулосага келиш мумкин. Мана шундай жузъий билимдан умумий билимга мантиқан ўтиш индукция шаклида содир бўлади (лотинча inductio – ягона асосга келтириш). Индукция асосида чиқарилган хулосалар илмий билишда ўрнатилган турли эмпирик қонуниятлар, яратилган умумлашмалар тарзида ўз аксини топади, предмет ва ќодисалар ќақидаги билимларимизнинг кенгайтиришига олиб келади. Индуктив хулоса чиқариш билвосита хулоса чиқариш ќисобланади, яъни унинг асослари иккита ва ундан ортиқ мулохазалардан ташкил топган бўлади. Улар, одатда, якка предмет ёки предметлар синфининг бир қисмини ифода қиладилар. Хулосада эса, бир мантиқий синфга мансуб предметларнинг барчасига нисбатан умумий хукм тарзидаги фикр ќосил қилинади. Демак, индуктив хулоса чиқаришда яккалик, жузъийлик ва умумийликнинг диалектик алоқасини кузатамиз. Кузатиш предмет ва ќодисаларни ўрганишнинг энг оддий, кўп ќолларда қўллаш мумкин бўлган усулидир. Унда субъект (масалан, тадқиқотчи) кузатилаётган ходисага бевосита таъсир ўтказмасдан, уни табиий ќолатида, боғланишларида ўрганади. Бунда субъект ўз сезги органлари, тадқиқотлар олиб бориладиган асбоб – ускуналар (масалан, микроскоп, тунда кўриш асбоби ва шу кабилар) билан иш кўради. Табиийки кузатиш пала – партиш, узоқ – юлуқ ќолда эмас, балки изчил, кўпинча аввалдан тузилган режа (масалан, тадқиқот режаси) асосида ўтказилади. Масалан, корхона раќбари унинг турли бўғинларида, бўлимларида ишлаётган масъул ходимларнинг, ишчиларининг ишини системали равишда, мантазам кузатиб боради, индукция асосида маълум бир хулосаларга келади. Бу хулосалар бошқарув структураси, кадрлар масаласига маълум бир ўзгартиришлар киритиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Бошқа бир мисол. Милиция ёки прокуратура ходими жиноятни содир қилишда шубхаланаётган кишини ќисбга олишдан аввал унинг хатти – харакатларини олдиндан тузилган режа асосида, турли хил шароитларда табиий ќолатда, унга халақит бермаган ќолда кузатиб боради. Бу эса унга қатъий бир қарорга келиши учун зарур бўлган фактларни топишига ёрдам бериши мумкин. Индуктив хулоса чиқаришнинг иккита тури: тўлиқ ва тўлиқсиз индукциялар фарқ қилинади. Тўлиқ индукция индуктив хулоса чиқаришнинг шундай турики, унда бирорта белгининг маълум бир синфга мансуб хар бир предметга хослигини аниқлаш асосида, шу белгининг берилган синф предметлари учун умумий белги эканлиги ќақида хулоса чиқарилади. Тўлиқ индукция предметларнинг кичик, синфига, элементлари яққол кўзга ташланиб турадиган, миқдор жихатдан чекланган ёпиқ системаларга нисбатан хулоса чиқаришда ишлатилади. Масалан, Қуёш системасига кирувчи планеталар, НАТО га аъзо давлатлар, бирорта шахарда жойлашган корхоналар ва шу кабилар хақида хулосаларни тўла индукция йўли билан олиш мумкин. Хусусан, Қуёш системасига кирувчи ќаракатининг йўналиши соат стрелкаси харакати йўналишига тескари эканлиги ќақидаги хулоса айнан ана шу усул ёрдамида ќосил қилинади. Худди шунингдек, “Барча металлар электр токини ўтказади”, “НАТО га аъзо давлатлар шу ташкилотнинг уставига риоя қиладилар”, “Тошкент шаќридаги барча корхоналар электр энергияси билан тўла маъминланган” каби умумий хукмлар орқали ифода қилинган хулосавий билимлар ќам тўлиқ индукцияни қўллаш асосида шаклланади. Download 1.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling