1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари


Оддий қатъий силлогизмнинг IV – фигураси


Download 1.1 Mb.
bet34/43
Sana21.04.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1376340
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   43
Bog'liq
Мантиқ маърузалар

Оддий қатъий силлогизмнинг IV – фигураси қуйидаги махсус қоидаларга эга:
1. Асосларнинг бири инкор хукм бўлса, катта асос умумий хукм бўлади.
2. Катта асос тасдиқ хукм бўлса, кичик асос умумий хукм бўлади.
IV – фигуранинг бешта тўғри модуси мавжуд.
ААI, АЕЕ, IАI, ЕАО, ЕIO.

ААI – Bramalip модуси.


А. Халол қандай одамларнинг хаммаси виждонлидир.
А. Хамма виждонлилар адолатли кишилардир.
I. Баъзи адолатли кишилар халол одамлардир.

АЕЕ – Camenes модуси.


А. Қўли очиқ одамлар сахий бўлади.
Е. Хеч бир сахий хасис эмас.
Е. Ќеч бир хасис қўли очиқ одам эмас.

IAI – Dimaris модуси.


I. Баъзи ёшлар спорт билан шуғулланадилар.
А. Спорт билан шуғулланганларнинг хаммаси соғлом кишилардир.
I. Баъзи соғлом кишилар ёшлардир.

ЕАО – Fesapo модуси.


Е. Хеч бир софист рост гапирмайди.
А. Хамма рост гапирмайдиганлар ёлғончидир.
О. Баъзи ёлғончилар софист эмас.

ЕIO – Fresison модуси.


Е. Хеч бир ақлли одам илмсиз эмас.
I. Баъзи илмсизлар ёшлардир.
О. Баъзи ёшлар ақлли одам эмас.

Силлогизмнинг IV – фигураси умумий тасдиқ хукм кўринишидаги хулосани бермайди.


Энтимема. (Қисқартирилган қатъий силлогизм)
Энтимема деб, асослардан бири ёки хулосаси тушириб қолдирилган силлогизмга айтилади. Энтимема – ақлда, фикрда деган маънони англатади. Энтимема силлогизмнинг тушириб қолдирилган қисми ёдда сақланади. Энтимемалар уч турли бўлади:
1. Катта асоси тушириб қолдирилган.
2. Кичик асоси тушириб қолдирилган.
3. Хулосаси тушириб қолдирилган.
Бизга қуйидаги силлогизм берилган бўлсин: Фалсафа факультетининг ќамма талабалари мантиқ фанини ўрганади.
Собиров фалсафа факультетининг талабаси
Собиров мантик фанини ўрганади.
Энди бу силлогизмни энтимема кўринишига келтирамиз:
1. Собиров фалсафа факультетининг талабаси бўлганлиги учун мантиқ фанини ўрганади (катта асос тушириб қолдирилди).
2. Фалсафа факультетининг хамма талабалари мантиқ фанини ўрганадилар, шу жумладан Собиров ќам (кичик асос тушириб қолдирилди).
3. Фалсафа факультетининг хамма талабалари мантиқ фанини ўрганадилар, Собиров эса шу факультетнинг талабасидир (хулоса тушириб қолдирилди).
Энтимемалар бахс- мунозара юритиш жараёнида, нотиқлик санъатида кенг қўлланилади.
Эпихейрема
Эпихейрема – мураккаб қисқартирилган силлогизм бўлиб, унинг хар икки асоси қисқартирилган оддий силлогизм (энтимема)лардан иборат бўлади. Эпихейреманинг схемаси қуйидагича:
М – Рдир, чунки М – Nдир.
S – Мдир, чунки S – Oдир.
S – Рдир.
Мисол:
Илмий қонунлар исботланган фикрлардир, чунки улар хақиқатдир.
Физика қонунлари илмий қонунлардир, чунки улар табиат қонунларидир.
Физика қонунлари исботланган фикрлардир.

Эпихейреманинг тўлиқ кўриниши қуйидагича:


1. Ќақиқат – исботланган фикрдир. N – Рдир.
Илмий қонунлар ќақиқатдир. М – Nдир.
Илмий қонунлар исботланган фикрлардир. М – Рдир.
2. Табиат қонунлари – илмий қонунлардир. О – Мдир.
Физика қонунлари - табиат қонунларидир. S – Одир.
Физика қонунлари илмий қонунлардир. S – Мдир.

3. Илмий қонунлар – исботланган фикрлардир. М – Рдир.


Физика қонунлари - илмий қонунлардир. S. Мдир.
Физика қонунлари исботланган фикрлардир. S – Рдир.

Эпихейремадан бахс ва мунозараларда, нотиқлик санъатида фойдаланилади. Эпихейрема мураккаб силлогизмнинг бир тури бўлишига қарамай, унинг таркибидаги катта ва кичик асосни, хулосани ажратиб олиш, фарқлаш осон бўлгани учун ќам, фикр юритиш жараёнида кенг қўлланилади.



Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling