1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари


Download 1.1 Mb.
bet2/43
Sana21.04.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1376340
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
Мантиқ маърузалар

ТАФАККУР ШАКЛИ фикрнинг мазмунини ташкил этувчи элементларнинг богланиш усули, унинг структураси (тузилиши) дир. Фикрлаш элементлари деганда, предметнинг фикрда ифода килинган белгилари хакидаги ахборотлар тушинилади. Тафаккур шаклини табиатини конкрет мисоллар ёрдамида куриб чикамиз.
Маълумки, айрим предметлар, уларнинг синфи (туплами) кишилар тафаккурида турли хил мазмунга эга бўлган тушунчаларда акс эттирилади. Масалан, "давлат" тушунчасида узининг майдонига, аxолисига, бошкарув воситаларига эга бўлган сиёсий ташкилот акс эттирилади. "Илмий назария" тушунчасида эса, предметларнинг бирорта сохасига оид бўлган ва улар xакида яxлит тасаввур берадиган, маълум бир метод ёрдамида курилган тушунчалар системаси ифода этилган.
Мазмун жихатдан турли хил бўлган бу тушунчалар мантиқий шаклига кура бир хилдир:xар иккаласида предмет, уинг муxим белгилари оркали фикр килинган. "Ўз майдонига эгалиги", "ахолисининг мавжудлиги", "бошкарув воситаларга эгалиги", "сиёсий ташкилотдан иборатлиги" давлатнинг муxим хусусиятлари хисобланади. Xудди шунингдек , "предметларнинг бирорта сохасига алокадорлиги", "предмет xакида яхлит тасаввур хосил килишга имконият бериши", "маълум бир метод ёрдамида курилиши", "тушунчалар системаси шаклида бўлиши" илмий назариянинг мухим белгилари хисобланади. Агар тушунча акс эттираётган предметни А билан , унда фикр килинаётган мухим белгиларни, яъни фикрлаш элементларини а , в , с, ..., п билан белгиласак, тушунчанинг мантиқий структурасини А (а,в,с, п) шаклида символик тарзда ифодалаш мумкин. Хукмларда предметбилан унинг хоссаси, предметлар ўртасидаги муносабатлар, предметнинг мавжуд булиш ёки булмаслик вакти хакидаги фикрлар тасдик ёки инкор шаклда ифода этилади. Масалан "темир- металл" деган xукмда предмет (темир) билан унинг хоссаси (металл эканлиги) ўртасидаги муносабат кайд этилган. "Аxлок хукукдан илгари пайдо бўлган" деган хукмда иккита предмет (аxлок ва хукук ) ўртасидаги муносабат кайд этилган. Мазмун жихатдан турли хил бўлган бу хукмлар тузилишига кура бир хилдир: уларда предмет хакидаги тушунча (К) билан предмет белгиси хакидаги тушунча (Р) ўртасидаги муносабат кайд этилган, яъни Р нинг Кга хослиги тасдикланган. Умумий холда хукмнинг мантиқий структурасини (шаклини) К-P формуласи ёрдамида ифода этиш мумкин.
Хулоса чикаришда xам юкоридаги ухшаш холларни кузатиш мумкин. Масалан,
Дарахт - ўсимлик
Терак - дарахт
Терак - ўсимлик
ва
Ҳар бир химявий элемент уз атом огирлигига эга
Мис - химиявий элемент
Мис ўз атом оғирлигига эга
хулоса чикариш мазмуни бўйича турлича бўлишига қарамасдан бир хил мантиқий структурага эга. Ќар иккаласида хулосани ташкил этувчи тушунчалар хулоса чикариш учун асос бўлиб xизмат қилаётган хукмларда учинчи бир тушунча (биринчи мисолда-"дарахт", иккинчи мисолда - "химиявий элемент" тушунчаси) Оркали боғланган. Юкоридаги келтирилган мисоллардан тафаккур шаклининг фикрнинг конкрет мазмунида нисбатан мустакил холда мавжуд бўлиши ва, демак, ўзига xос қонуниятларга эгалиги маълум бўлди. Шунинг учун xам мантиқда, уни алоxида ўрганиш предмети сифатида олиб қараш мумкин.
Тушунча, хукм (мулохаза) ва хулоса чикариш тафаккурнинг универсал шакллари, унинг асосий структуравий элементлари хисобланади. Мухокама юритиш ана шулар ва уларнинг алокаларга киришиши натижасида вужудга келадиган бошка мантиқий структуралар (масалан, муаммо, гипотеза, назария, ғоя, аргументлаш ва шу кабилар) да амалга ошади.
Мухокама юритишда ишончли натижаларга эришишнинг зарурий шартлари каторига фикрнинг чин бўлиши ва формал жихатдан тўғри курилиши киради. Чин фикр деб узи ифода килаётган предметга мувофик келувчи фикр хисобланади (масалан, "темир-металл"). Xато фикр предметга мос келмайдиган фикрдир (масалан, "темир-металл эмас"). Фикрнинг чин ёки xато бўлиши унинг мазмунига тегишли хусусиятларидир. Фикрнинг чин бўлиши мантиқий фикр юритишнинг зарурий шарти булсада, уз холича етарли эмас. Фикр мухокама юритиш жараёнида формал жихатдан тўғри курилган xам бўлиши керак. Бу хусусият фикрнинг шаклига тааллукли бўлиб, тафаккурда хосил бўладиган турли xил мантиқий структураларда содир бўладиган xар xил мантиқий амалларда ўз аксини топади.
Фикрни тўғри куришга тафаккур қонунлари талабларига риоя килгандагина эришиш мумкин. Тафаккур қонуни муxокама юритиш жараёнида фикрлар (фикрлаш элементлари) ўртасидаги мавжуд зарурий алокалардан иборат. Тафаккур қонунлари мазмунидан келиб чикадиган, мухокамани тўғри куриш учун зарур бўлган талаблар фикрнинг аник, изчил етарли даражада асосланган бўлишидан иборат.
Мухокамани тўғри қуриш билан боғлик талаблар xакида гапирганда, биринчи навбатда, уларнинг муайян принциплар, коидалар тарзида, яъни тўғри тафаккур принциплари сифатида амал килишга эътибор бериш зарур. Мазкур коидаларнинг бузилиши мухокаманинг нотўғри курилишига сабаб бўлади. Бунда хусусан, чин фикрлардан xато хулоса чикиши (масалан, "қонун-риоя килиш зарур бўлган хукукий xужжат", "буйрук қонун эмас", демак, "буйрук риоя килиш зарур бўлган хукукий xужжат эмас") ёки xато курилган мухокамадан чин хулоса чикиши (масалан, "барча моддий жисмлар - кимёвий элементлар", "темир - моддий жисм", демак, "темир -кимёвий элемент ") мумкин.
МАВЗУНИНГ ТАЯНЧ ТУШУНЧАЛАРИ.
Мантиқ, xиссий билиш, тафаккур шакли, тафаккур, тафаккур қонуни, тўғри тафаккур, чин фикр, формал мантиқ, диалектик мантиқ, матемантиқ мантиқ.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling