1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари


Download 1.1 Mb.
bet3/43
Sana21.04.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1376340
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
Мантиқ маърузалар

Такрорлаш учун саволлар


1. Мантиқ сузининг лугавий маъноси нима?
2. Тафаккур шакллари ва қонунлари нималардан иборат?
3. Тўғри тафаккур нима?
4. Формал,диалектик ва математик мантиқнинг бир-биридан фарки нима?

2 – Мавзу: Формал мантиқнинг асосий қонунлари (прициплари)

Режа


  1. Тафаккур қонунларнинг умумий тавсифи.

  2. Айният қонуни.

  3. Нозидлик қонуни.

  4. Истисно қонуни.

  5. Етарли асос қонуни.

Оламдаги нарса ва ходисалар харакати ўзига хос ички қонунлар асосида юзага келади. Бу харакатнинг инсон онгидаги инъикоси, яъни тафаккур жараёни хам узига хос объектив қонуниятлар асосида амалга ошади. (тафаккур қонуни)
Фалсафада қонун тушунчаси нарса ва ходисаларнинг мухум зарурий, умумий, нисбий баркарор муносабатларини ифодалайди. Формал мантиқда илмида қонун тушунчаси фикрлаш элементлари ўртасидаги ички, мухум, зарурий алокадорликни ифодалайди.
Мантиқий тафаккур икки турдаги қонунларга буйсунади. Улар диалектика қонунлари ва формаллашган мантиқ қонунларидир. Диалектика қонунлари объектив олам ва билиш жараёнига хос бўлган энг умумий қонунлар бўлиб, диалектик мантиқ илмининг ўрганиш сохаси хисобланади. Формаллашган мантиқ қонунлари эса, факат тафаккурдагина амал килади. Диалектика қонунлари мантиқий тафаккурни унинг мазмуни ва шакли бирлигида олиб урганса, формал мантиқ қонунлари эса, фикрнинг тўғри тузилишини, унинг аник, изчил, зиддиятсиз ва асосланган бўлишини эътиборга олган холда ўрганади.
Формал мантиқ қонунлари (ёки тафаккур қонунлари) дейилганда фикрлашга хос мухум, зурурий богланишлар тушунилади. Тафаккур қонунлари объектив вокеликнинг инсон миясида узок вакт давомида акс этиши натижасида вужудга келган ва шаклланган.

Айният қонуни


Бирор буюм ёки ходиса хакида фикр юритилганида уларга хос бўлган барча мухим белгилар, томонлар камраб олинади. Предмед хакидаги фикр неча марта ва қандай холатларда такрорланишига қарамасдан доимий, ўзгармас ва катьий мазмунга эга бўлади. Тафаккурга хос бўлган бу аниклик хусусияти айният қонунининг мохиятини ташкил этади.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling