1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари


Download 1.1 Mb.
bet7/43
Sana21.04.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1376340
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   43
Bog'liq
Мантиқ маърузалар

3.Тилнинг симантиқ категориялари.
1. Тил тафаккур билан узвий боғланган, фикримизнинг бевосита мавжуд бўлишини таъминлайдиган ва ўртасида алока ўрнатишга хизмат киладиган ахборот белгилари системасидан иборат. Тилни ўрганиш мантиқ фаннинг мухим вазифаларидан бирини ташкил этади. Маълумки, тафаккур оламни кишилар мавхумлаштириб ва умумлаштириб акс эттирадиган идеал ходисадир. Мавхум нарсаларни, умумийликни факат тил ердамидагина кайт килиш мумкин.
Тил ва тафаккурнинг бирлиги нуткда ўз ифодасини топади. Нутк огзаки ва ёзма холда мавжуд бўлиб, унда фикримиз моддий шаклга яъни хиссий идрок эттиладиган шаклгуа киради ва шу тарика у энди бир шахсга эмас, балки жамиятга тегишли бўлиб колади. Тил кишиларнинг ижтимоий мехнат фаолияти негизида вужудга келган ва ривожлана борган. Ана шунинг учун хам у чукур мазмунга эга хамда маданиятимиз ва тарихимизнинг мухим бир кисмини ташкил этади. Тил ёрдамида билимлар хосил килинади, тупланади ва бир авлоддан бошка авлодга етказиб берилади. Шу тарика у таълим ва тарбия ишларини амалга оширишга, маданиятимизни тараккий эттиришга ердам беради.
Белги билиш жараёнида бошка бир предметнинг вакили ва вазифасини бажарувчи хамда у хакида маълум бир хабарлар бериш, уни саклаш, кайта ишлаш ва узатишга имконият яратувчи моддий предметдир. Хар қандай белги хам тил белгиси бўла олмайди. Тилга алокаси булмаган белгилар каторига нусха-белгилар (масалан, фотография карторчкаси, бармок изи ва шу кабилар), индекс-белгилар еки кўрсатувчи белгилар (масалан, бадан хароратининг кутарилиши-касалик белгиси, тутун – олов белгиси ва шу кабилар ) киради.
Тил белгиси символ – рамзлар шаклида мавжуд бўлиб, узи ифода киладиган предметлар билан тузилишига кўра хеч қандай ўхшашликка эга эмас. Мантиқ ўз эътиборини ана шундай тил белгиларини ўрганишга қаратади.
Тил белгилари ўз маъносига ва мазмунига эга. Тил белгисининг мазмуни у ифода килаётган, кўрсатаётган объект ташкил этади. Масалан, « Аудитория» сўзи реал мавжуд объектни – аудиторияни акс эттирувчи фикр мазмунини ифода этади. Тил белгисининг маъносини у ифода килаётган объект характеристикаси (тавсифи) ташкил этади. Масалан, «Аудитория» сузининг маъноси « Машгулот ўтказиш учун мулжалланган хона», «Махсус жихозланган хона» ва шу каби эканлиги хакидаги ахборот ташкил этади.
Белгиларнинг билишдаги вазифасини ўрганишга Аристотель, Лейбниц каби мутафаккирлар катта эътибор берганлар. Белгилар хакидаги таълимотни тараккий эттириш XIX асрда актуал масалага айланган. Мана шу даврда америкалик файласуф Чарлъз Пирс (1839 - 1914) белгилар хакидаги фан – семиотикага асос солган. Бу фан тил белгисини уч хил йўналиш бўйича анализ килади. Биринчисини семантиқа ташкил қилиб, у белги билан у ифода килаётган объект ўртасидаги муносабатни ўрганади. Иккинчиси прагматика бўлиб, у кишиларнинг белгиларга муносабатини хамда белгилар ёрдамида кишилар ўртасида вужудга келадиган муносабатларни урганади. Учинчиси, синтаксис дейилиб, у белгилар ўртасидаги муносабатларни ( тилни куриш коидаларини) урганади. Мантиқ фанини купрок тил белгиларининг симантиқаси кизиктиради.
2. Тилнинг иккита тури мавжуд. Улар табиий ва сунъий тиллардир. Табиий ёки миллий тиллар тарихан шаклланган товушлар ( нутк ) ва графика ( ёзув ) нинг ахборот белгилари системасидан ибоарт. Табиий тилнинг алохида олинган хар қандай белгиси уз холича хеч нарсани ифода килмайди. Бу белгилар инсон амалий фаолияти ва тафаккури тараккиётининг негизида вужудга келган тил системасига кирадигангина маълум бир маъно ва мазмун касб этувчи белгиларга айланади.
Табиий тил объектив оламнинг ва билишнинг турли хил сохаларига тегишли бўлган предметлар, ходисалар хамда уларни хоссалари ва муносабатларини камраб олиш ифода килишдек катта имкониятга эга. У симантиқ жихатдан ёпик система хисобланади. Бошкача айтганда, табиий тил бошка тилларга мурожаат килмаган холда, мустакил равишда узини куриши ва ифода килиши мумкин.
Шунинг билан бир каторда, табиий тилдан фойдаланиш билиш жараёнида айрим кийиниликларни хам келтириб чиқаради. Улар куйидагилар билан боглик: 1) табиий тилдаги сузларнинг маъноси вакт утиши билан узгариб туради; 2) табиий тилда бир сўз бир канча тушунчани ифода килиши (омонимлар) ёки бир тушунча бир канча сузларда ифода килиниши (синонимлар ) мумкин; 3) табиий тилдаги баъзи сузлар ёрдамида ифода килинган фикр аник маънога эга булмай колади (масалан, «Карим чет тилини яхши билмайди.» деган фикрда Каримнинг кимга нисбатан ёки қандай вазифани бажаришига нисбатан чет тилини яхши билмаслиги кўрсатилмаган). Табиий тилдаги мана шу каби ходисалардан холи бўлиши учун илмий билишда атамалардан ( терминлардан ) фойдаланилади. Атама ўзининг катъий ва аник маъносига эга бўлган сўз бўлиб, бу маъно дефиниция ( таъриф ) ёрдамида кўрсатилади. Шунингдек, табиий тилда аникликка сунъий тилдан фодаланиш йўли билан хам эришилади.
Сунъий тил табиий тил негизида яратилган ёрдамчи ахборот белгилари системасидан иборат бўлиб, у мавжуд хабарларни аник хамда тежамли баён килиш ва узатиш учун хизмат килади. Сунъий тилда сунъий йўл билан яратилган махсус белгилар, яъни символлар – рамзлар ишлатилади. Табиий тилдаги конкрет мазмунга эга бўлган фикрлар илмий билишда ана шундай символлар билан алмаштирилади. Демак, сунъий тил фикримизнинг конкрет мазмунидан четлашган холда, факат символлар билан иш олиб бориш таъминлайди.
Сунъий тиллар хозирги фани ва техникасаида кенг кулланилади. Уларнинг айникса математика, физика, кимй, кибернетика, хисоблаш техникаси ва шу каби сохалар ривожланишида хиссаси катта. Сунъий тилларни ишлатилишига мисол қилиб математикадаги тўғри бурчакли учбурчак томонларини ифода килувчи Cos2a+Sin2a=1 формуласини, кимёдаги сувни ифода килувчи H2O формулани, механикада тезликни
S
и фода килувчи V = формуласини шу кабиларни кўрсатиш мумкин.
t
Электрон хисоблаш учун дастурлар тузишда эса махсус алгоритмик тиллар ишлатилади. Улар «Алгол – 60», « Алгол – 65», « Фортран», «Кобол», «ПЛ – 1» , « Ассемблер», «Бейсик» ва бошкалардан иборат. Сунъий тилдан мантиқ фани хам фикримиз тузилишини назарий жихатдан анализ килищда фойдаланади.
Демак, илмий билишда табиий тилдан хам, сунъий тилдан хам фойдаланилади. Илмий тил эса табиий тил, сунъий тил ва махсус атамалардан ташкил топган бўлади.
Умумий мантиқ узининг махсус илмий формаллашган тилига эга. У инсон тафаккурининг тузилишини аник ва равшан холда ифода килиш максадида яратилган. Бунинг мохиятини тушуниш учун формаллаштиришнинг узи нима эканлигини аниклаб олиш зарур.
Формаллаштириш конкрет мазмунга эга бўлган фикрларни символлар билан алмаштириш, яъни пропозициионал функция хосил килиш, формулалар киритиш, мантиқий коидаларни яратиш оркали тафаккурнинг ( фикрнинг ) структурасини ифода килиши демакдир. Тафаккурнинг билан мантиқнинг мантиқнинг тилда ифода килиниши структураси ўртасида узаро мувофиклик мавжуд, яъни хар бир конкрет фикр структурасига маълум бир тил структураси мувофик келади. Буни пропозиционал функция хосил килиш мисолида куришимиз мумкин. «Тошкент – ўзбекистон пойтахти» деган фикрдаги «Тошкент» тушунчасини – S, «ўзбекистон пойтахти» тушунчасини – P билан алмаштирсак, S – P куринишга эга бўлган пропозиционал функция хосил бўлади. Пропозиционал функция ўзгарувчи кийматга эга ифода бўлиб, бу киймат аргумент билан алмаштирилганда конкрет мазмунли фикр хосил бўлади.
Формаллашган тил куйидаги талабларга жавоб бериши керак.
1. Асосий белгилар аник ифода килинган бўлиши керак. Бу белгилар асосий тушунчалар, атамаларни ифодалайди.

  1. Таърифлашнинг барча коидалари курсатилган бўлиши керак. Бу коидаларга асосланган холда мавжуд белгилар ёрдамида янги, кискарок белгилар хосил килинади.

  2. Формулаларни тузишнинг барча коидалари берилган бўлиши керак. Бунга мисол қилиб тушунчалардан гап хосил килиш коидаларини курсатиш мумкин.

  3. Хулоса чикариш коидаларининг барчаси курсатилган бўлиши керак. Бу кулланиладиган белгиларнинг ( сўз, гап, символлар) график усул билан ифодаланишига тегишлидир.

  4. Қўлланиладиган белгиларнинг маъносини талкин килиш коидалари куратилган бўлиши керак.

Формаллашган тилга эга бўлган мантиқ чин фикрни ифода килувчи бир формула ёрдамида худди шундай чин фикрни ифода килувчи бошка формулани келтириб чиқара олади. Бунда берилган фикрнинг конкрет мазмуни эътиборга олинмайди.
Формаллашган тилнинг устунлиги шундаки, унда мантиқий хулоса чикаришда кузда тутилмаган асосларнинг катнашиб колиш мумкин эмас.Математика ва мантиқнинг куп масалалари факат мана шу йўл билан ечилиши мумкин.Нихоят, фармаллашган тилнинг яна бир кимматли тамони шундаки,унда бир сохада яратилган формаллашган тилдан бошка бир сохага оид масалаларни ечишда фойдаланиш мумкин.Масалан, мантиқда синфлар билан бўладиган амалларда математика тилидан (кушиш, купайтириш, тулдириш каби атамалардан хамда уларни ифода килувчи белгилардан) фикр тузилишини ифода килиш учун фойдаланиш мумкин. Бунда, албатта фойдаланилаётган белгиларга махсус маъно берилади.
Формаллашган тилнинг камчилиги эса шундаки, у табиий тилга қараганда объектни юзаки халда ифода килади. Хозирги даврда мавжуд фармаллашган тиллар борликнинг ва билишнинг жуда кам сохаларини камраб олган. Билишнинг кайси сохаларида формаллашган тилни яратиш мумкинлигини олдиндан айтиш кийин.
Шунингдек, формаллашган тил эмприк тадкикотларнинг урнини боса олмайди.Ана шунинг учун хам илмий тил формаллашган тилдан фойдаланиш билан чегараланиб колиши мумкин эмас.
Шунга қарамасдан формаллашган тил хозирги пайтда илмий билишда ва амалий хаётда мухим ахамиятга эга.У айникса фикрнинг тузилишини ўрганишга, унинг мантиқий кийматини, яъни чин ёки хатолигини аниклашга тулик кулай шароит яратади.Шунинг учун мантиқнинг формаллашган тилини яратишга ва уни чукуррок ўрганишга кизикиш катта.
3. Тафаккурнинг мантиқий шаклини ўрганишда семантиқ категориялар мухим ахамиятга эга.Семантиқ категориялар тил ифодаларининг синфларидан иборат бўлиб, улар бир-бирларидан қандай объектни акс эттириши билан фарк киладилар.Асосий семантиқ категориялари қаторига гап ва унинг таркибида нисбатан мустакил холда мавжуд бўлган кисмлари дескриптив ва мантиқий амаллар киради.
Гап хукмни, саволни ва нормани ифода килиш мумкин. Хукмни ифода килувчи гап предметга бирорта белгининг (хосса ёки муносабатининг) хослигини тасдиклайди ва инкор килади.У дарак гапдан иборат.
Гапда предметларни, уларнинг хоссаларини ва муносабатларини акс эттирувчи ифодалар дескриптив атамалар дейилади.Дескриптив атамалар предметлар номлари ёки термалар (предметларни, предметлар тупламини акс эттирувчи ифодалар) ва предикаторларга (предметларнинг хоссалари ва муносабатларини акс эттирувчи ифодалар) булинади.
Предметларнинг номлари айрим сузлар ва суз бирикмалари бўлиб, улар маддий (планета, электр токи) ва идеал (сезги, тафаккур) предметлари ифодалайди.Предмет номи белгидан иборат бўлганлиги учун уз мазмуни ва маъносига эга.Номнинг мазмуни предметнинг ифода килади ва мантиқда денотат деб аталади.Номнинг маъноси эса предметнинг мухим, умумий белгиларини ифода килади ва концепт деб аталади.Масалан «Аристотель», «Мантиқ фанининг асосчиси», «Торика асарининг муаллифи» каби ифодаларнинг мазмуни бир хил, яъни битта предметни ифодалайди, маъноси эса турли хил, яъни фикр килинаётган объектнинг хар хил белгиларини кайд килади.
Шунингдек, номлар якка («Тошкент шахри») ёки умумий («Шахар») бўлиши мумкин.Бунда якка ном битта предметни, умумий ном эса предметлар синифини акс эттиради.
Предикаторлар гапда кесим урнида келиб, узи тааллукли бўлган номнинг микдорига боглик холда бир уринли ёки куп уринли бўлиши мумкин.Бунда предметнинг хоссасини ифода килувчи предикаторлар бир уринли, улар ўртасидаги муносабатларни ифода килувчи предикаторла куп уринли предикаторлар хисобланади.Масалан, «ўзбекистон мусакил республикадир» деган мулохазада предикатор бир уринли, «ўзбекистон Туркия билан иктисодий шартнома тузди» деган фикрда «иктисодий шартнома тузди» предикатори икки уринли «ўзбекистон Сирдарё ва Амударё оралигида жойлашган» деган фикрда «оралигида жойлашган» предикатор уч уринлидир.
Мантиқий атамалар (мантиқий константалар) доимий мантиқий кийматга эга бўлиб, гапда дескриптив атамаларни боглашда ишлатилади. Улар узбек тилида «ва», «хам», «хамда», «ёки«, «ёхуд», «барча», «хеч бир», «баъзи», «эмас», каби сузлар оркали ифодаланади ва турли хил (оддий ва мураккаб) хукмлар, мулохазаларни хосил килувчи элементлар хисобланади.Масалан, «Хеч бир товар кийматсиз эмас» деган фикрда «хеч бир» «эмас» мантиқий атамалар бўлиб , уларсиз дескриптив атамаларни-«товар», «киймат» сўзларини боглаб булмайди.
Мантиқнинг формаллашган тилини яратишда семантиқ категориялари аник таърифланиши ва тавсифланиши керак. Бунга семантиқ категориялари конкрет символларда акс эттириш оркали эришиш мумкин.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling