1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари


Download 1.1 Mb.
bet15/43
Sana21.04.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1376340
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   43
Bog'liq
Мантиқ маърузалар

Мавзунинг таянч тушунчалари


Предмет белгиси , умумий белгилар , мухим белгилар , таккослаш , анализ , cинтез, абстраклаштириш , умумлаштириш ,тушунча , конкрет ва абстроак тушунча , тушунчанинг мантиқий тавсифи ,сигишадиган тушунчалар ва улар ўртасидаги муносабатлар ( мослик ва кисман мослик ,буйсуниш ) , сигишмайдиган тушунчалар ва улар уртасидаги муносабатлар (бирга буйсуниш) , тушунчаларни умумлаштириш , тушунчаларни чегаралаш , тушунчани булиш , классивикация (туркумлаш), тушунчани таърифлаш , реал таъриф , номинал таъриф , генетик таъриф , тасвирлаш .


Такрорлаш учун саволлар


1. Тушунча нима ва унинг қандай мухим белгилари мавжуд?


2. Тушунчанинг мантиқий таснифи қандай?
3. Тушунчани таърифлаш усуллари нималардан иборат?


5 – Мавзу: Мулоҳазаларнинг (Хукмларнинг) мантиқий таҳлили.
Режа:
1. Хукм борликни акс эттиришнинг мантиқий шакли сифатида.
2. Оддий хукмлар.
3. Мураккаб хукмлар.
4. Хукмлар ўртасидаги муносабатлар.
5. Модалликнинг асосий турлари. Модал мулоҳазалар
Хукм предметга маълум бир хоссанинг,муносабатнинг хослиги ёки хос эмаслигини ифодаловчи тафаккур шаклидир.
Хукмнинг асосий вазифаси предмет билан унинг хусусияти, предметлар ўртасидаги муносабатларни курсатишдир. Ана шунинг учун хам у доимо тасдик ёки инкор шаклдаги фикрдан иборат бўлади.Фикр юритиш жараёнида биз предмет ва ходисаларнинг оддий, ташки хусусиятлари билан бирга уларнинг ички, зарурий богланишларини, муносабатларини билиб борамиз. Предмет ва ходисаларнинг хусусиятларини кетма-кет урганиб,улар хакида турли абстракциялар хосил киламиз. Бу абстракциялар хукмлар ёрдамида ифодаланади. Билимларимиз турлича бўлгани учун, уларни фодалайдиган хукмлар ҳам хар-хил бўлади. Баъзи хукмларда аник, текширилган билимлар ифодаланса, бошкаларида хусусиятнинг предметга хослиги тахмин килинади, яъни ноаник билимлар ифодаланади.
Хукмлар нисбатан тугал фикрдир. Унда тугал предмет билан унинг конкрет белгиси хакида билим ифода килинган бўлди.
Хукмлар вокеликка мос келиш даражасига кура чин, хато ва ноаник (эхтимол, тахминий) бўлади. Обьектив вокеликка мос келган уни тўғри ифодалаган хукмлар чин, мос келмаганлари хато бўлади. Айни вактда чинлигини ҳам, хатолигини хам аниклаб булмайдиган хукмлар ноаник хукмлар мавжуддир.
Хукмлар тилда гаплар оркали ифодаланади.Хукм мантиқий категория булса,гап грамматик категориядир. Хукмлар асосан дарак гап оркали ифодаланади. Факат дарак гаплардагина фикр тасдик ёки инкор холда бўлади.
Масалан, "Вакт оркага кайтмайди","Хаёт-бу харакат" каби гаплар хукмни ифода киладилар.
Оддий хукмлар.

Хукмлар тузилишига кура оддий ва мураккаб бўлади. Оддий хукм деб таркибидан яна бир хукмни ажратиб булмайдиган мулохазага айтилади. Таркибидан икки ёки ундан ортик хукмни ажратиш мумкин бўлган мулохазаларга мураккаб хукм дейилади. Масалан,"Мантиқ илмини ўрганиш тўғри фикрлаш маданиятини шаклантиради " деган мулохаза оддий хукмни ифодалайди. "Мантиқ илми тафаккур шакллари ва қонунларини урганади", деган мулохаза мураккаб хукмдир. Бу мулохазанинг таркиби иккикисмдан:" Мантиқ илми тафаккур шаклларини урганади" ва "Мантиқ илми тафаккур қонунларини урганади", деган икки оддий хукмдан иборат.


Мулохаза(хукм) таркибида мантиқий эга ва мантиқий кесимни ажратиб курсатиш мумкин. Мантиқий эга-субъект (S) фикр килинаётган предмет ва ходисани билдиради. Мантиқий кесим- предикат (P) предметга хос хусусиятни,муносабатни билдиради. Предикатда ифодаланган билимлар хисобига субъект ва предикати унинг терминлари деб аталади.
Хукмнинг учинчи зарурий элементи мантиқий элементи мантиқий богламадир.У субъект ва предикатни бир-бири билан боглайди, натижада хукм хосил бўлади. Оддий каътий хукмнинг формуласи куйидагича ёзилади: S-P.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling