Хукмлар (мулохазалар) ўртасидаги муносабатлар.
Мулохазалар (хукмлар) хам тушунчалар каби таккосланадиган (умумий субект ёки предикатга эга бўлган) ва таккосланмайдиган турларга булинади. Таккосланадиган мулохазалар сигишадиган ёки сигишмайдиган бўлади. Мантиқда икки мулохаза ( p ва q)дан бирининг чинлигидан иккинчисининг хатолиги зарурий келиб чикадиган булса, улар узаро сигишмайдиган мулохаза (хукм)лар дейиладию. Сиғишмайдиган мулохаза (хукм)лар бир вактда чин була олмайди. Сиғишадиган мулохазалар айнан бир фикрни тулик ёки кисман ифодалайди. Сиғишадиган мулохаза (хукм)лар узаро эквивалентлик, мантиқий буй синиш ва кисман мос келиш (суб контрар) муносабатида бўлади.
контрар
A E контрадиктор
бўйсуниш бўйсуниш
I субконтрар O
Сиғишмайдиган хукмлар қарама-каршилик (контрар) ва жиддийлик (контрардикторлик) муносабатда бўлади. Мулохаза (хукм)лар ўртасидаги муносабатларни схематик ифодаси "мантиқий квадрат" деб аталади. Мантиқий квадрат мулохаза ўртасидаги чинлик муносабатлари аникланади.
Масалан, "Хар бир жамият уз ахлокий нормаларига эга". Бу A- умумий тасдик мулохаза (хукм), E, I, O кўринишларда куйидагича ифодаланади :
E.Хеч бир жамият ўз ахлокий нормаларига эга эмас.
I.Баъзи жамиятлар ўз ахлокий нормаларига эга.
O. Баъзи жамиятлар ўз ахлокий нормаларига эга эмас.
Бу хукмлар таккосланадиган мулохаза (хукм) лар бўлиб, улар ўртасида чинлигига кура узига хос муносабатлар мавжуддир.
Сиғишмайдиган мулохаза (хукм)лар ўртасида қарама-каршилик (контрор) ва зидлик (контрадикторлик) муносабатлари бўлади. Қарама-каршилик муносабати мазмунига кура турлича бўлган умумий хукмлар ўртасида мавжуд бўлиб ,бу муносабатга кура уларнинг хар иккиси бир вактда чин була олмайди. Бу хукмлар бир вактда хато бўлиши мумкин; агар улардан бирининг чинлиги аник булса, унда бошкаси албатта хато бўлади. Юкоридаги мисоллардан A- мулохаза (хукм) чин, E- мулохаза (хукм) хато эканлиги маълум бўлади.
Зидлик муносабати мазмуни ва хажмига кура турлича бўлган мулохаза (хукм)лар ўртасида мавжуд бўлади .Бу мулохаза(хукм)ларнинг хар иккиси бир вактда чин хам хато хам булмайди. Улардан бири хамма вакт чин,бошкаси эса хато бўлади.Юкоридаги мисоллардан A- мулохаза (хукм) чин бўлиб, O- мулохаза (хукм) хатодир. Шунингдек, I- мулохаза (хукм) чин, E- мулохаза (хукм) хатодир.
Do'stlaringiz bilan baham: |