1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари


Download 1.1 Mb.
bet26/43
Sana21.04.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1376340
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   43
Bog'liq
Мантиқ маърузалар

Зарурий модал хукмлар турли фанларнинг, шу жумладан мантиқ қонунларини ва улардан келиб чикадиган холатларни ифодалайди. Масалан, «Бутун булакдан катта», «Хар бир фукора қонунларга буйсуниши шарт».
Қонунларга зид бўлган, уларни ва улардан келиб чикадиган турли холатларни инкор этувчи хукмлар ноимконийлиги хукмлари дейилади. Масалан, «Симоб дарёсининг бўлиши мумкин эмас».
Қонунлар ва улардан келиб чикадиган холатларга зид булмаган, қонун ларни хам, уларни окибатларини хам ифодаламайдиган хукмлар тасодифий хукмлар дейилади. Масалан, баъзи худудларда денгиз купигининг тошкини бўлиши тасодифийдир.
Имконийлик хукмлари деб, қонунлар ва уларнинг окибатларига зид булмаган фикрларга айтилади. Масалан, «Марсда хаёт бўлиши мумкин».
Модал тушунчаларнинг умумий характери улардан хамма сохаларда фойдаланиш имконини беради. Бевосита (тўғри) жавоб - саволда курсатилган ноъмалум сохага таалукли мулохазалар тупламидан иборат. Масалан,"ўзбекистон Республикасb Конститутцияси (Асосий қонуни) качон кабул килинган?" деган саволга"ўзбекистон Республикаси Конститутцияси (Асосий қонуни) 1992 йил 8 декабрда кабул килинган", деб берилган жавоб бевосита жавоб хисобланади.
Билвосита жавоб-жавобни кидириш сохасидан четга чикиб, қўшимча маълумотларга мурожаат килиш асосида хосил килинадиган мулохазалар тупламидан иборат бўлиб,бевосита (тўғри) жавоб улардан хулоса чикариш йўли билан хосил илинади. Масалан," Мантиқ фалсафий фанми?" деган саволга "Мантиқ тафаккурнинг шакллари ва қонунларини ўрганувчи фан"деб бериладиган жавоб билвосита жавоб бўлади.
Тўлиқ ва тўлиқсиз жавоблар жавобда бериладиган маълумотлар микдори бўйича фарк килинади. Тўлиқ жавоб-узида саволнинг барча элементлари (кисмлари) хакида маълумотларни мужассамлаштирган мулохазалар тўпламидир, "ўзбекистон Республикаси Мадхиясини ким ёзган?" деган саволга "ўзбекистон Республикаси мадхияси матнини А.Орипов ёзган, унинг мусикасини эса, М.Бурхонов ёзган" деб берилган жавоб тулик жавоб бўлади. Тўлиқсиз жавоб-саволни ташкил этувчи элементларнинг бир кисми хакидагина маълумотни ифода этган мулохазалардан иборат: Масалан, "Жамиятни демократиялашнинг мохияти нимада?" деб куйилган саволга "Жамиятни демократиялаш халкнинг давлатни бошкаришда иштирок этишини такоза этади", деб берилган жавоб туликсиз бўлади, чунки унда жамиятни демократиялаштиришнинг бошка мезонлари хакида маълумотлар йўқ.
Мантиқий киймати бўйича,яъни борликка муносабатига кура чин ва хато жавоблар фарк килиниши мумкин. Агар жавобда ифодаланган фикр-мулохазалар борликка мувофик килса, уни адекват холда акс эттирса,у чин жавоб, ва аксинча, борликка мувофиқ келмаса, адекват тарзда акс эттирмаса, бу хато жавоб бўлади. Масалан, "Тиб қонунлари" асарининг муаллифи ким?"
деб берилган саволга "Тиб қонунлари" асарининг муаллифи Ибн Синодир",деб берилган жавоб - чин, "Тиб қонунлаи" асарининг муаллифи Ар-Розийдир", деб берилган жавоб эса,хато хисобланади.
Грамматик шаклига кура жавоблар киска ёки батафсил бўлади. Киска жавоб "ха" ёки "йўқ" тарзида бериладиган тасдик ёки инкор шаклидаги битта мураккаб суздан иборат. Батафсил жавоб саволнинг хар бир элементи такрорланадиган мулдохазадир. Масалан,"Мухаммад пайгамбар тарихий шахсми?" деган саволга "Ха" деб берилган жавоб-қисқа жавоб, "Ха, Мухаммад пайгамбар тарихий шахс"деб берилган жавоб - батафсил жавоб бўлади.
Жавобнинг аниқ ёки ноаник бўлиши саволнинг сифатига,унинг мантиқий структурасига боглик. Маълумки,савол ва жавоб мантиқан боғланган бўлади, яъни жавобнинг мазмуни кўйилган саволнинг сифатига боглик.Ана шунинг учун хам бахс юритиш жараёнида "саволига яаша жавоб" деган коида амал килади. Ноаник, кўп маъноли саволларга аник жавоб олиш кийин.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling