1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари


Download 1.1 Mb.
bet29/43
Sana21.04.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1376340
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   43
Bog'liq
Мантиқ маърузалар

З идлик /контрадикторлик/ муносабатларига асосланган холда хулоса чикариш. Маълумки зидлик муносабати А-О ва Е-I мулохазалари ўртасида мавжуд бўлиб учинчиси истисно қонунига буйсунади.Бу муносабатга кура мулохазалардан бири чин бўлса, бошкаси хато бўлади ва аксинча бири хато бўлса бошкаси чин бўлади. Хулосалар куйидаги схема бўйича тузилади.
A → O; E → I; O→ A; I →E;
Масалан,
А. Хамма инсонлар яшаш хукукига эга
О. Баъзи инсонлар яшаш хукукига эга эмас.


I. Баъзи файласуфлар давлат арбоби
Е.Хеч бир файласуф давлат арбоби эмас.
Бу мисолда асос мулохазанинг чинлигдан хулосанинг хато эканлиги/учинчиси истисно қонуни асосида/келиб чикади.
Қарама -каршилик /контрарлик/ муносабатларига асосланган холда хулоса чикариш Қарама-каршилик мунособати А ва Е мулохазалар ўртасида мавжуд бўлиб .зиддият қонунига буйсунади. Бу муносабатдаги мулохазалардан бирнинг чинлигидан бошкасининг хато эканлиги тўғрисида хулоса чикарилади.Лекин бирининг хато эканлиги тўғрисида хулоса чикарилади.Лекин бирининг хатолиги бошкасининг чинлигини асослаб бермайди.чунки хар икки мулохаза хам хато бўлиши мумкин. Масалан хамма инсонлар яхши яшашни хохлайдилар деган умумий тасдик/ А/ мулохазани чинлигидан /Хеч бир инсон яхши яшашни хохламайди/ деган умумий инкор /Е/ мулохазани хатолиги келиб чикади.
А.Хамма тушунчалар конкрет бўлади.
Е.Хеч бир тушунча конкрет эмас.
Бу мисолда асос мулохаза ва хулоса хато. Демак қарама-каршилик муносабатидан
А → Е; Е →А; куринишда хулоса чикариш мумкин.
Кисман мослик/субконтрарлик/муносабатига асосланган холда хулоса чикариш
I → O; O → I; I O; O I куринишда бўлади.
Масалан:
О. Баъзи илмий қонунлар объектив характерга эга эмас.
I. Баъзи илмий қонунлар объектив характерга эга.
Бунда асос мулохаза хато бўлганлиги учун хулоса чин бўлади.
I. Баъзи файласуфлар давлат арбоби.
О. Баъзи файласуфлар давлат арбоби эмас.
Бу мисолда асос мулохаза хам .хулоса хам чин фикрдир.
Баъзан асос мулохаза чин бўлганда хулосанинг чинлиги хам.хатолигини хам аниклаб булмайди.
Буйсуниш муносабатига асосланган холда хулоса чикариш.
Бу муносабат сифатлари бир хил бўлган умумий ва жузъий мулохазалар /А ва I E ва О/ ўртасида мавжуд бўлади.Умумий буйсиндирувчи мулохазалар чин булса.жузъий -буйсинувчи мулохазалар хам чин бўлади.Лекин буйсинувчи-жузъий мулохмзаларнинг чинлигидан .буйсиндирувчи-умумий мулохазаларнинг чинлиги хакида хулоса чикариб булмайди.Чунки бундай холда умумий мулохазалар чин еки хато бўлиши мумкин.Шунга кура буйсиниш муносабатига асосланган хулоса чикариш куйидаги куринишда бўлади.
A → I; E → O;
Масалан
А. Хамма мустакил давлатлар БМТ га аъзо
I. Баъзи мустакил давлатлар БМТ га аъзо
А.- мулохаза чин бўлгани учун.I мулохаза хам чин.
О. Баъзи узбек аеллари олий маълумотга эга эмас.
Е. Хеч бир узбек аели олий маълумотга эга эмас
Бу мисолда О -мулохаза чин булса хам.Е- мулохаза хато.
Юкоридаги муносабатларни умумлаштирган холда,асос мулохоза ва хулосанинг чинлик даражасига кура куйдаги холатларни курсатиш мумкин.
1.Асос мулохоза ва хулоса чин бўлган.
A-I,E-I.
2 .Асос мулохоза чин ва хулоса хато бўлган
A → O; E → I; O →A; I → E; A → E; E →A
3.Асос мулохоза хато ва хулоса чин бўлган.
I → O; O → I
Мантиқий квадрат оркали хулоса чикарилганда қарамакаршилик муносабабтидаги мулохозалардан бири хато бўлганда кисман мослик муносабатидаги мулохозалардан бири чин бўлганда ва буйсиниш муносабатида жузъий мулохазалар чин бўлганда,улардан чикарилган хулоса ноаник бўлади.
Бевосита хулоса чикариш усуллари билишда мавжуд фикрни аниклаб олишга,унинг мохиятини тўғри тушунишга,шунингдек бир фикрни турли хил куринишда баён килишга,яъни билимлар хосил килишга имконият беради.
Оддий катъий силлогизми.
Маълумки, дедуктив хулоса чикариш аслида силлогизм шаклида бўлади. Силлогизм кушиб хисоблаш, деган маънони англатади. Бу терминда мантиқда,одатда,детуктив хулоса чикаришнинг купрок ишлатиладиган тури оддий катъий силлогизмни ифода килиш учун фойдаланилади. Силлогизм хулоса чикаришнинг шундай шакли-ки,унда узаро мантиқий богланган икки катъий мулохозадан учунчи-янги катъий мулохоза зарурий тарзда келиб чикади. Бунда дастлабки мулохозалардан бири албатта ё умумий тасдик ёки умумий инкор мулохоза бўлади. Хосил килинган янги мулохоза дастлабки мулохозалардан умумийрок булмайди. Шунга кура силлогизмни умумийликга асосланган хулоса чикариш деб атаса бўлади.Масалан:куйдаги мулохозалар берилган булсин.
Хеч бир хасис сахий эмас,
Баъзи бойлар хасисдир.
Бу мулохозалардан зарурий равишда "Баъзи бойлар сахий эмас"-деган учунчи мулохоза келиб чикади.Силлогизмнинг таркиби оддий катъий мулохозалардан ташкил топгани учун у оддий катъий силлогизм дейилади.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling