1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари


Download 1.1 Mb.
bet27/43
Sana21.04.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1376340
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   43
Bog'liq
Мантиқ маърузалар

Аник жавоб - мантиқан тўғри қўйилган саволга билдириладиган мулохазадан иборат бўлиб, унда ишлатилаётган тушунчалар, сўзларнинг мазмуни ва маъноси конкрет ва равшан бўлади. Ноаник жавобни ифода этувчи мулохазалар икки хил маъноли тушунчалар, сўзларни ишлатиш натижасида хосил бўлади. У купинча софизмларда учрайди. Масалан, "Уюм" софизмида софистнинг "Агар кум уюмидан бир дона кум олиб ташланса, уюм сақланадими?" деган саволига "Ха" деб жавоб беришади. Унинг "Яна бир кум донасини олиб ташласак-чи? Унда хам кум уюми сакланиб коладими?" деган навбатдаги саволига хам "Ха" жавоби берилади. Бу холда,яъни тасдикловчи жавоб бирорта хам кум донаси колгунча берилаверади. Бу ерда мантиқий хато "Уюм" тушунчаси мазмунининг ноаниклигидан келиб чикади. Мазкур тушунча факат ўзининг маълум бир микдордаги кумлар тупламини ифода килиши билангина эмас, яъни узининг хажмига эга бўлиши билангина эмас, балки сифатий тавсифига:шаклига,куламига ва шу кабиларга хам,яъни мазмунига хам эга. Софист эса ургуни унинг микдорига бераяпти. Ана шунинг учун хам жавоб охир-окибатда хато бўлиб чикади.
Бериладиган жавоб тўғри бўлиши учун маълум бир методологик талабларга риоя килиш зарур. Улар қуйидагилардир:
1. Жавоб аник, равшан ва иложи борича ихчам бўлиши шарт.
2. Жавоб мантиқан зиддиятсиз бўлиши зарур.
3. Жавоб етарли даражада асосланган бўлиши керак.
4. Жавоб саволдаги ноаникликни камайтириши, иложи борича тўла бўлиши зарур.
5. Норма ва хукм.
Норма (меъёрий коида) амалга оширилиши зарур бўлган ёки истисно қилинадиган хатти-харакатларни билдиради. Уларнинг талабларига риоя килиш кундалик турмушимизда хамда билиш жараёнида кузланган максадга эришишимизга имкон беради масалан, "Таъриф тенг хажмли бўлиши керак", деган коидага риоя килиш тушунчага бериладиган таърифнинг мантикан тўғри бўлишини таъминлайдиган шартлардан бири хисобланади. Агар бу коида талаби бузилса, тушунчага бериладиган таъриф хаддан ташкари кенг (масалан, "Фан-билимлар системаси") ёки хаддан ташкари тор (масалан,"Фан-гояларда ифода этилган билимлар системаси")бўлиб колади.
Гапда ифодаланган нормалар хукмни (мулохазани) ифода қилиши хам, қилмаслиги хам мумкин. Масалан, "Урушни тарғиб қилиш қатъиян ман килинади", деган гап норматив фикр, хукмни (мулохазани) ифода этмайди."Саидов ўзбекистон Республикаси фукароси сифатида мехнат килиш хукукига эга", деган фикр эса норма (меъёрий коида) хакидаги хукм (мулохаза) хисобланади; бунда норма "ўзбекистон Республикаси фукароларимехнат килиш хукукига эга", деган фикрдан иборат"); шунинг учун хам у мантиқий кийматга эга,яъни чин фикрни ифода этади. Демак, норма хакидаги хукмлар (норматив хукмлар) бошка хукмлар сингари мантиқий қийматга эга, яъни чин ёки хато фикрни ифода этадилар.
Нормалар илмий билишда коидаларни, методларни, хукукий сохада хукукий норматив хужжатларни (масалан, қонунларни, кодексларни, буйрукларни ва шу кабилар), ахлокда-одоб нормаларини ва бошка сохалардаги норматив фикрларни ифода киладилар. Уларнинг билишдаги ва амалиётдаги ахамияти ана шу билан белгиланади.



Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling