1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари


Download 1.1 Mb.
bet24/43
Sana21.04.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1376340
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   43
Bog'liq
Мантиқ маърузалар

Сиғишадиган мулохаза (хукм) лардан мазмуни бир хил, хажми турли хил бўлган хукмлар узаро буйсиниш муносабатида бўлади. Бунда умумий мулохаза (хукм) лар буйсиндирувчи, жузъий мулохаза (хукм) лар буйсинувчи бўлади. Буйсуниш муносабатида умумий хукмлар чин булса, уларга буйсинувчи жузъий хукмлар хам чин бўлади Лекин жузъий хукмлар чин бўлганда, умумий хукмлар ноаник (чин ва хато) бўлади.
Юкоридаги мисолдан А – мулохаза (хукм ) чин бўлгани учун унга буйсунувчи бир I-мулохаза (хукм) хам чин бўлади. Агар умумий иулохаза (хукм) лар хато булса уларга буйсунувчи жузъий хукмлар ноаник (чин ёки хато ) бўлади. Мисолларимизда Е – мулохаза (хукм) хато бўлгани учун, А – мулохаза (хукм) хам хато бўлади. Баъзи холатларда умумий хукмлар хато булса, жузъий хукмлар чин бўлади.
Кисман мослик (субконтрар) муносабати мазмуни хар хил бўлган жузъий хукмлар ўртасида мавжуд бўлади. Бу хукмлар бир вактда чин бўлиши мумкин, лекин хар иккиси бир вактда хато булмайди. Агар улардан бирининг хатолиги аник булса, унда бошкаси албатта чин бўлади. Юкоридаги мисолимизда О мулохаза (хукм) нинг хатолиги аник бўлгани учун, I- мулохаза (хукм) чиндир.
Эквивалентлик муносабатидаги хукмлар хамма вакт чин бўлади, чунки уларда айнан бир фикр турли шаклда ифодаланади. Масалан, «А.Орипов – ўзбекистон Республикаси мадхияси муаллифи» «А.Орипов – ўзбекистон Кахрамони" мулохаза(хукм)лари узаро эквивалентдир, яъни улар бирхил субъектга, лекин хар хил предикатга эга бўлган мулохаза (хукм) лардир.
Хукмларнинг чинлигига кура муносабатини ифодаловчи юкорида курсатилган қонуниятлар билишда катта ахамиятга эга .
5. Хукмларнинг модаллиги Атрибутив ва муносабат хукмлари, шунингдек улардан ташкил топган мураккаб хукмлар ассерторик (лот.assero-тасдиклайман) ёки вокелик хукмлари дейилади. Уларда предикатда курсатилган белгининг субъектда бор ёки йуклиги хакида фикр билдирилади. Модал хукмларда эса предикатнинг субъектга тегишли ёки тегишли эмаслиги хакидаги фикр катъий, кучли (зарурий) ёки катъий булмаган, кучсиз (эхтимол) тасдик ёки инкор шаклида баён килинади. Бошкача айтганда, модал хукмларда субъект ва предикатнинг узаро муносабати хакида муайян нуктаи назардан фикр билдирилади. Масалан, «Инсон абадий яшамайди» ассерторик хукми «Инсон абадий яшаши мумкин эмас», деб баён килинганда модал хукм куринишда ифодаланади. Бу хукм аввалгисига нисбатан кучли «Укам инглиз тилини урганади» хукмига нисбатан «Укам инглиз тилини ўрганиши мумкин» хукми кучсиз тасдик хукм хисобланади. Бу хукмлардан биринчиси ассерторик, иккнчиси модал хукмдир.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling