1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари


Download 1.1 Mb.
bet21/43
Sana21.04.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1376340
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   43
Bog'liq
Мантиқ маърузалар

Шартли (импликатив) хукм икки оддий хукмнинг «Агар... унда » мантиқий богламаси оркали бирикишидан хосил бўлади .Шартли хукмнинг мохиятини аниклаш учун зарурий ва етарли шарт тушинчаларини фарклаш зарур. Ходисанинг зарурий шарти деб ,унинг мавжудлигини таъминлайдиган холатга айтилади .Агар ходисанинг шарти зарурий булмаса, ходиса хам булмайди. Масалан: «Агар усимлик сувсиз колса, у курийди».
Ходиса учун етарли бўлган шарт деб, хар сафар шу шарт бўлганда ,уша ходиса кузатиладиган холатга айтилади. Масалан: «Агар ёмгир ёгса, унда уйларнинг томи хул бўлади». Шартлар «етарли, лекин зарурий булмаган», «зарурий лекин етарли булмаган », «зарурий ва етарли» бўлиши мумкин. Масалан: N сонининг икки ва учга булиниши унинг олтига булиниши учун зарурий ва етарли шарт хичобланади. N сонинг иккига булиниши ,унинг олтига булиниши учун зарурий,лекин етарли булмаган шартдир. N сонининг унга булиниши учун теарли, лекин зарурий шартдир.
Шартли хукм таркибида асос ва натижа кисмлари фаркланади. Шартли хукмнинг «Агар » ва «унда » сўзлари оралигидаги кисми –асос, «Унда» сузидан кейинги кисми –натижа деб аталади. «Агар ёмгир ёгса, унда уйларнинг томи хул бўлади» хукмида «Ёмгир ёгса »хукми асос, «уйларнинг томи хул бўлади »хукми–натижа хисобланади.
Шартли (импликатив ) хукмлар «агар унда» мантиқий богламаси (→) белги билан ифодаланади. Хозирги замон мантиқ илмида эса (  ) символи билан белгиланади .Бу символлар моддий импликация белгиси деб аталади. Шартли хукм эса импликатив хукм деб юритилади. Импликатив хукмнинг асоси –антецедент, натижаси-конвеквент дейилади . Импликатив хукм антецедент –чин ,консеквент –хато бўлган холатдан бошка хамма куринишларда чин бўлади:



P

q

p→ q

Чин
Чин
Хато
Хато

Чин
Хато
Чин
Хато

Чин
хато
чин
чин




Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling