1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари


Download 1.1 Mb.
bet19/43
Sana21.04.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1376340
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   43
Bog'liq
Мантиқ маърузалар

Мураккаб хукмлар. Хукм терминлари бирдан ортик булса, мураккаб хукм деб аталади. Мураккаб хукмлар «ва» , «ёки», «агар ...унда» каби мантиқий богламалар,инкор килиш ва модал терминларни куллаш оркали икки ва ундан ортик оддий хукмларни узаро бирикишидан хосил бўлади . Мантиқий богловчининг мазмунига кура мураккаб хукмларнинг куйидаги асосий турларини фарк килиш мумкин: бирлаштирувчи , айирувчи, шартли, эквивалент.
Бирлаштирувчи (конъюнктив ) хукмлар деб икки ва ундан ортик оддий хукмларнинг «ва» «хам», «хамда» каби мантиқий богловчилар воситасида узаро бирикишидан хосил бўлган хукмларга айтилади. Масалан: 1. «Кунгирок чалинди ва дарс бошланди».2. «А.Навоий шоир ва давлат арбоби бўлган». 3. «Мухаммад Хоразмий ва Ахмад Фаргонийлар математика фанининг ривожланишига катта хисса қўшганлар».
Биринчи бирлаштирувчи хукм икки мустакил оддий хукмнинг богланишидан хосил бўлган. Иккинчи хукмда бир хил субъектга эга бўлган икки оддий хукм узаро богланган. Учинчи бирлаштирувчи хукмда эса , бир хил предикатга эга бўлган икки оддий хукм узаро богланган. Узбек тилида бирлаштирувчи хукмлар «аммо», «лекин», «бирок», каби богламалар ва (,) воситасида хам тузилади. Мантиқий богламалар конъюнкция белгиси, «^ » оркали ифодаланади.
Конъюнкция (бирлаштирувчи) хукм таркибидаги оддий хукмларни «P» ва «Q»шартли белгилари билан белгиласак ,унда бу хукм «P^Q»формуласи оркали ифодаланади. Конъюнктив хукм таркибидаги оддий хукмлар чин ёки хато бўлиши мумкин. Таркибидаги хамма оддий хукмлар чин бўлганда , бирлаштирувчи хукм чин бўлади. Бошка хамма холатларда эса , хато бўлади. Масалан , «Ёлгоон гапириш ва угирлик килиш жиноятдир » хукмидаги биринчи оддий гап «Ёлгон гапириш жиноятдир» чин булмагани учун , бу хукм чин булмайди.

P

q

p^ q

Чин
Чин
Хато
Хато

Чин
Хато
Чин
Хато

Чин
Хато
Хато
Хато


Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling