1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари


Оддий хукмлар сифати ва микдорига кўра турларга


Download 1.1 Mb.
bet16/43
Sana21.04.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1376340
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   43
Bog'liq
Мантиқ маърузалар

Оддий хукмлар сифати ва микдорига кўра турларга бўлинади. Сифатига кўра тасдик ва инкор хукмлар фаркланади. Хукмнинг сифатини мантиқий боглама белгилайди. Тасдик хукмларда белгининг предметга хослиги, инкор хукмларда, аксинча, хос эмаслиги курсатилади. Масалан, "А.Орипов ўзбекистон Республикаси Мадхиясининг муаллифидир"-тасдик хукм, "Математика ижтимоий фан эмас"- инкор хукм.Микдорига кура оддий хукмлар якка, умумий ва жузъий хукмларга булинади. Бунда субъектда ифодаланган предметларнинг сони, яъни унинг хажмидан келиб чикилади.
Якка хукмларда бирорта белгининг предметга хослиги ёки хос эмаслиги хакида фикр билдирилади. Масалан: "ўзбекистон Республикаси мустакил давлатдир","Ахмедов тарихчи эмас".
Умумий хукмларда бирорта белгининг якка предметлар синфининг хаммасига ёки ундаги хар бир предметга таалукли ёки таалукли эмаслиги хакида фикр баён килинади.Масалан: "Хар бир инсон бахтли булишни хохлайди", "Хеч бир аклли одам вактини бехуда сарфламайди".
Жузъий хукмларда бирорта белгининг предметлар тупламининг бир кисмига хос ёки хос эмаслиги хакида фикр билдирилади. Масалан: "Баъзи файласуфлар нотикдир "."Кўпчилик талабалар дангаса эмас" .Жузъий хукмларда "баъзи"сузи "хеч булмаса биттаси,балки хаммаси "деган маънода кулланилади.
Мулохазаларнинг тўғри ёки нотўғрилигини аниклашда ва баъзи бошка холатларда оддий хукмларнинг микдор ва сифати бўйича бирлашган классификацияси(асосий турлари)дан фойдаланилади.Улар куйидагилардан иборат:
1. Умумий тасдик хукмлар. Улар бир вактнинг узида хам умумий,хам тасдик бўлган фикрни ифодалайди. Масалан," Хамма талабалар мантиқ илмини урганадилар".Бу хукмлар лотин алифбосидаги A харфи билан белгиланади ва "Хамма S-Pдир "формуласи оркали ифодаланади.
2. Умумий инкор хукмлар бир вактнинг узида хам умумий,хам инкор бўлган фикрни ифодалайди. Масалан," Хеч бир ишбилармон режасиз иш юритмайди".Бу хукм "Хеч бир S-P эмас" формуласи оркали ифодаланади ва лотинча E харфи билан белгиланади.
3. Жузъий тасдик хукмлар бир вактнинг узида хам жузъий, хам тасдик бўлган фикрни ифодалайди. Масалан," Баъзи талабалар масъулиятли". У лотинча I харфи билан белгиланади ва "Баъзи S-Pдир"формуласи оркали ифодаланади.
4. Жузъий инкор хукм бир вактнинг узида хам жузъий,хам инкор
бўлган фикрни ифодалайди. Масалан, "Баъзи талабалар спорт билан шугулланмайдилар".Унинг формуласи "Баъзи "S- P эмас" бўлиб, лотинча О харфи билан белгиланади.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling