1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари


Download 1.1 Mb.
bet13/43
Sana21.04.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1376340
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   43
Bog'liq
Мантиқ маърузалар

Тавтология хам шу коиданинг бузилиши натижасида содир бўлади. Бунда аникланувчи тушунчадан унинг мазмунини очиш учун фойдаланилган бўлади. Масалан, " Таъмагир таъмагирлик килувчи кишидир " десак , тавтологияга йўл куйган буламиз.
г) Таъриф иложи борича инкор шаклида булмаслиги керак. Акс холда предметга хос бўлган белги урнига унда йук бўлган белги курсатилади. Масалан , " Онг моддий эмас " деган таъриф "онг" тушунчасини тулик мазмуни очиб бера олмайди.
Билиш жараёнида таърифлашга ўхшаш усуллар хам ишлатилади. Улардан тушунчани таърифлашнинг юкори биз кўриб чиккан турларини кўллаш мумкин булмай колганда ёки унга зарурият бўлганда фойдаланилади.
а) Таърифлашга узшаш усуллардан бири тушунчани унга қарама - карши тушунча оркали таърийлашдир. Бу усул билан одатда категорияларнинг мазмунини очиб берилади. Масалан, "Онг материянинг миямиздаги иникосидир ".
в) Тасвирлашда тушунчанинг мазмуни у акс эттирувчи предметнинг баъзи ташки белгиларини курсатиш оркали аникланади. Бадиий асарларда табиат манзараларини, персанажларнинг партретларини чизиш, содир бўлган бирорта вокеанинг баен эттирилиши тасвирлашга мисол бўлади.
с) тавсифлаш ердамида предметнинг баъзи бир муносабатдаги мухим тур белгилари курсатилади. Бунга мисол қилиб бирорта шахсгша берилган тавсифномани курсатиш мумкин. Тафовутлаш, астенсив таърифлаш каби усуллар хам мавжуддир. Таърифлаш билишда катта ахамиятга эгадир. У киска холда предмкт хакида яхлит фикр, тасаввур хосил килишга имкон беради. Лекин, предмкт хакида фикр юритганда у билан чекланиб колиш мумкин эмас. У албатта билиш жараенида бошка билимлар ердамида конкретлаштирилиши, чукурлаштирилиши зарур. Анашундагина тушунча ифода этувчи предмет хакидаги тушунча аник туларок бўлади .
Синфлар устида амаллар. Тушунчанинг хажмидан маълум бир умумий белгига эга бўлган предметлар туплами синф акс этади. Синфлар устида бир канча мантиқий амаллар утказиш, хусусан уларни кушиш (бирлаштириш) , купайтириш (кесиштириш) хамда берилган синфга тулдирувчи хосил килиш (синфни инкор этиш ) мумкин. Бу амалларни бажариш янги синфлар ва , демак , янги тушунчалар хосил килишга олиб келади. Уларни символик тарзда ифода килиш учун куйидаги белгилардан фойдаланамиз:

А, В, С, Д,... - лар ихтиёрий синфлар ;


I - универсиал синф ;
0 - бўш синф ;
- с - синфларни кўшиш белгиси ;
- синфларни купайтириш белгиси ;

А1 (А эмас) - А синфни тулдирувчи (инкор этувчи) .


Шунингдек, амалларни схематик тарзда ифодалаш универсиал синфни тўғри туртбурчак, бошка синфларни - доиралар билан белгилаймиз.



Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling