1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари


Download 1.1 Mb.
bet9/43
Sana21.04.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1376340
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   43
Bog'liq
Мантиқ маърузалар

А


А -одам
В-баланд буйли одам
С-баланд буйли эмас одам

Тушунчалар ўртасидаги муносаьатларни аниклаш уларнингмазмун ва хажмини аниклаштиришда, улари боглаб бир фикр шаклида бошка шаклга утишга ёрдам беради. Масалан, талаба ва аълочи тушунсалари ўртасида муносабатни аниклаш асосида баъзи талабалар алочилардир деган мулохаза шаклидаги фикрни хосил килиш мумкин.


Тушунчаларни чегаралаш ва умумлаштириш тушунчалар устида олиб бориладиагн амаллар хисобланади. Улар тушнчанинг мазмуни ва хажми ўртасидаги тескари микдорий нисбат қонунига мувофик холда амалга оширилади.
Тушунчани чегаралаш хажми кенг тушунчадан хажмига тор тушунчага (жинс тушунчадан тур тушунчага) фикран утишдан иборат. Масалан "Механик харакат" тушунчасидан "Айланма харакат тушунчасига утсак унинг хажмини чегараланган буламиз. Чегаралашда берилган тушунча - "Механик харакат" жинс тушунча деб қабул килиниб, унинг мазмунига тур тушунча хосил килувчи белгилар кушилади. Натижада унга нисбатан тур хисобланган янги тушунча - "Айланма харакат" тушунчаси хосил бўлади.
Чегаралаш амалини давом эттириб, "Ернинг ўз уки атрофида айланиши" иушунчасига утиш мумкин. Демак, чегаралаш давомида хосил бўлган хар бир янги тушунча аввалгига нисбатан тур тушунча бўлади. Чегаралаш амали якка тушунча хосил булгунча давом эттирилиши мумкин. Чунки якка тушунчага нисбатан тур бўлган тушунча йўқ.
Тушунчани чегаралаш амалининг схемаси куйидагича:
А - Харакат
В - Механик харакат
С- Айланма харакат
Д - Ернинг ўз уки атрофида айланиши
Тушунчани умумлаштриш хажми тор тушунчадан хажми кенг тушунчага (тур тушунчадан жинс тушунчага) фикран утишдан иборат. Бунда берилган тушунча тур тушнча деб кабул килиниб, унинг мазмунидан тур хосил килувчи белгилар чикариб ташланади. Натижада мазмун жихатидан унга нисбатан кенгрок, лекин хажмига кура торрок бўлган жинс тушунча хосил бўлади. Масалан "Айланма харакат" тушунчаси мазмунидан факат унгагина хос бўлган тур белгиларини чикариб ташласак, "Механик харакат" тушунчасини хосил киламиз. Умумлаштриш амалининг чегараси энг умумий тушунча, яъни категориядир. Чунки категориялар учун жинс бўлган тушунча йук.
Т ушунчани умумлаштриш амалининг схемаси куйидагича:

А - ернинг ўз ўки атрофида айланиши


В - айланма харакат
С - Механик харакат
Д – Харакат
Тушунчани чегаралаш ва умулаштириш маллари кундалик хаетимиз ва илмий билишда кенг кулланилади. Хусусан барча категориялар улар ердамида ифодаланадиган назарий қонунлар, гоялар, назариялар мавжуд эмпирик тушунчаларни эмпирик қонунларни умумлаштириш натижасида хосил бўладилар.
Умумлаштириш мухокама юритиш жараенида индуктив хулоса чикариш усулида яккол ифодаланган бўлади. Тушунчаларни умумлаштиришсиз фаннинг фундаментал тушунчаларини яратиб булмайди, мавжуд билимларни системага солиш кийин ва умуман, фан тараккий эта олмайди.
Тушунчаларни чегаралаш амали эса, яратилган умумий билимларни
(назарий тушунча, гоя, назария ва шу кабиларни) талкин этишда иш-
латилади. Масалан Ньютон мханикасидаги "Инерция" тушунчаси Галилей назариясидаги "эркин тушиш" тушунчаси ердамида тушунтирилиши мумкин.
Тушунчаларни бўлиш. Тушунчанинг хажмини унда акс этган
предметларни айрим гурухларга (айрим предметларга) ажратиш йўли билан аниклашга тушунчани бўлиш дейилади. Булиш амалини булинувчи тушунча (хажми аникланиши лозим бўлган тушунча), булиш асоси (предметнинг тушунчада фикр килинадиган бирорта умумий белгиси) ва булиш аъзолари (булиш натижасида хосил килинадиган тур тушунчалар) ташкил этади. Масалан "Инсон" тушунчасини (булинувчи тушунча) ижтимоий келиб чикишига кура (булиш асоси) "ишчи", "дехкон", " зиели" (булиш аъзолари) тушунчаларига ажратиш йўли билан унинг хажми аникланади. Булинувчи тушунча - жинс тушунча, булиш аъзолари - тур тушунчалар бўлиб, улар узаро бирга буйсуний муносабатидадирлар.
Тушунчаларни булиш амалини предметларни кисмларга ажратишдан фарк килиш лозим. Масалан, автомобилни кузов, шасси, двигатель ва шу кабиларларга ажратсак, уни кисмларга бўлган буламиз. Предметнинг кисми предметнинг умумий белгиларига эга булмаслиги мумкин. Шунинг учун хам "Кузов автомашинадир" деган мулохаза хосил килсак, у хато бўлади. Агар "автомабиль" тушунчасини "енгил автомабил", "Юк ташувчи автомабиль тушунчаларига ажратсак, уни бўлган буламиз.
Булишнинг иккита тури мавжуд: асос бўлган белгининг узгаришига қараб булиш ва дихотомик булиш. Биринчи турида предметнинг бирорта умумий белгиси булиш учун асос қилиб олиниб, унинг узгаришига мувофик холда предметларнинг айрим гурухлари аникланади Масалан бурчакнинг узгаришига қараб "учбурчак" тушунчаси учта тур тушунчага : "тўғри бурчакли учбурчак", "утмас бурчакли учбурчак", "уткир бурчакли учбурчакларга ажратилади. Булиш асоси қилиб булинувчи тушунчанинг мазмунида фикр килинадиган хар қандай умумий белгини олиш мумкин. Масалан "учбурчак" тушунчасини томонларига қараб "тенг томонли учбурчак", " тенг енли учбурчак" "турли томонли учбурчак тушунчаларига ажратиш мумкин.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling