1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари
Download 1.1 Mb.
|
Мантиқ маърузалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Такрорлаш учун саволлар
- 4 – Мавзу: Тушунча тафаккур шакли сифатида Режа : 1. Тушунчанинг умумий тавсифи. 2. Тушунчанинг мазмуни ва хажми, уларнинг узаро алокаси.
- 3. Тушунчанинг турлари. 4. Тушунчалар ўртасидаги муносабатлар. 5. Тушунчаларни чегаралаш ва умумлаштириш. 6.
- 1. Тушунча предмет ва ходисаларнинг умумий мухим белгиларини акс эттирувчи тафаккур шаклидир. Тушунчалар икки хил бўлади: Кундалик ва илмий
- Номухим белгилар
- С игишмайдиган
- Қарама – каршилик
Мавзунинг таянч тушунчалари.
Тил, тил белгиси, табиий тил, сунъий тил, формаллаштириш, дискриптив атамалар, мантиқий атамалар, мулохазалар мантиги тили, предикатлар мантиги тили. Такрорлаш учун саволлар: 1. Тил ва унинг шакллари нималардан иборат? 2. Табий ва суний тилларнинг бир-биридан фарки нимада? 3. Формаллаштириш нима? 4 – Мавзу: Тушунча тафаккур шакли сифатида Режа : 1. Тушунчанинг умумий тавсифи. 2. Тушунчанинг мазмуни ва хажми, уларнинг узаро алокаси. 3. Тушунчанинг турлари. 4. Тушунчалар ўртасидаги муносабатлар. 5. Тушунчаларни чегаралаш ва умумлаштириш. 6. Тушунчаларни бўлиш. Классификация (туркумлаш) 7. Тушунчаларни таърифлаш. Таърифлашга ўхшаш усуллар. 8. Синфлар устида амаллар 1. Тушунча предмет ва ходисаларнинг умумий мухим белгиларини акс эттирувчи тафаккур шаклидир. Тушунчалар икки хил бўлади: Кундалик ва илмий тушунчалардир. Тушунчалар икки хил белгилари мавжуд. Номухим ва мухим белгиларга бўлинади. Белгиларнинг баъзилари предметнинг мавжуд бўлиши учун зарур бўлиб, унинг табиатини, мохиятигни ифодалайди. Масалан, давлатнинг мавжуд бўлиши унинг уз майдони, ахолиси , хокимият оргонларига эга бўлишини такозо этади. 1. Номухим белгилар предметнинг мохиятини ташкил килмайди. Уларнинг йуколиши билан предметнинг табиати узгармайди. Масалан, кайси иркка, миллатга, жинсга таллукли бўлиши индивиднинг инсон сифатида мавжуд бўлиши учун мухум эмас. Шуни хам айтиш лозимки, предмет белгисининг мухум ёки номухум бўлиши, бизнинг предметга амалда қандай муносабатда бўлишимизга қараб хам белгиланади. Хусусан, бир муносабатда мухум булмаган белгилар, бошка муносабатда мухум бўлиши мумкун. Масала, кишининг лаёкати унинг қандай касбни танлаши учун мухум булса, инсон сифатида мавжуд бўлиши учун мухум эмас. Нихоят предмет тухтовсиз харакатда, тараккиётда бўлганлиги учун, вакт утиши билан унинг мухум бўлган белгиси номухум бўлган белгисига ёки аксинча номухум белгиси мухум белгига айланиши мумкун. Масалан, бевосита кузатиладиган фактлар эмпирик билиш боскичида мухум ахамиятга эга булса, назарий билиш боскичида унга камрок мурожат килинади. Демак тушунчада предмет узининг мухум белгилари оркали фикр килиниб, бу белгалар предметнинг умий ва индивидуал белгилари бўлиши мумкун. Масалан, «Хамза Хакимзода Ниёзий» тушунчасида предметнинг умумий белгилари (инсон, ёзувчи) билан бир каторда, индивидуал мухум белгилари (хусусан, «Бой ила хизматчи» драмасининг муаллифи) хам фикр килинади. 2. Тушунча узининг мазмуни ва хажмига эга.Тушунчанинг мазмунини унда фикр килинаётган предметнинг мухум белгилари йигиндиси ташкил этади. Масалан, "фан" тушунчасининг мазмуни фаннинг мухум белгилари, яни унинг амалиёт билан алокада эканлиги, предметларнинг бирорта сохасига оид тушунчалар, қонунлар, прициплар шаклидаги объетив чин (хакикий) билимлар системасидан иборат бўлиши, дунёқарашнинг шаклланишида иштирок килиши ва шу кабилар ташкил килади. Тушунчанинг хажми эса унда фикр килинаётган предметлар йигиндисидан иборат. Масалан, юкорида мисол қилиб келтирилган "фан" тушунчасининг хажми мавжуд барча фанларни: математика,физика,мантиқ ва хакозаларни узида камраб олади. Мантиқда тушунчалар мазмуни ва хажми бўйича бир канча турларга булинадилар . хусусан хажмига кура якка ва умуий тушунчалар фарк килади . Якка тушунчанинг хажмида битта придмед фикр килинади. Масалан «ер» плонетаси ,»УЗМУ асосий кутиб хонаси» ва шу кабилар якка тушунчалардир .уммий тушунчалар предметлар грухини акс эттиради .»Планета», «Кутубхона»тушунчалари умумий тшунчалар хсобланади. Умумий тушунчалар акс эттирувчи предметларнинг микдори чегараланган ва чегараланмаган бўлиши мумкун . Масалан, «химиявий элемент »тушунчасида фикр килинаётган предметлар сони чэгараланган .Уларни хсобга олиш мумкун. «Юлдуз» тушунчаси хажмини ташкил килувчи предметлар сони эса чексиз,уларни хсобга олиб булмайди . Мазмуни бўйича тушунчалар аввалом бор абстракт ва конкрет тушунчаларига булинадилар. Конкрет тушунчаларида предмед ўзининг белгилари билан биргаликда фикр килинади. Абстракт тушунчаларида эса предмеднинг белгилари ундан фикран ажратиб олниб алохида акс эттрилади. масалан инсон, табиат тушунчалари конкрет тушунчалар ,кахромонлик ( инсонга хос хусусиятни акс эттради ), гўзалик ( борликдаги предмедларга Хос хусусиятларни ифода килади) тушунчалари абстрат тушунчалардир. Мазмуни бўйича яна нисбатсиз ва нисбатдош тушунчаларни хам ажратиш мумкин. Нисбатсиз тушунчалар нисбатан мустакил, алохида мавжуд бўлган предметларни акс эттиради. «давлат», «бадий асар» анашундай тушнчалардир. Нисбатдош тушунчал эса зарурий равишда бир бирининиг мавжуд бўлишини такоза киладиган предмедларни акс эттиради. Масалан ўкитувчи ва ўкувчи, Ижобий кахромон, Салбий кахрамон, Сабаб ва окибат тушунчалари нисбатдош тушучалар каторига киради. Баъзи холларда ижобий ва салбий тушунчалар хам фарк килинади. Ижобий тушунчаниниг мазмунида предмед унга хос белгилар оркали фикр килинса, салбий тушунчаниниг мазмунида предмед унга хос булмаган белгилар оркали фикр килинади. Масалан соводли киши, виждонли киши ижобий тушунчалар, саводсиз киши, виждонсиз киши эса салбий тушунчалардир. Биз юкорида тушунчаларнинг бир канча турлари билан танишиб чикдик. Бу тушунчанинг анашу турлардан кайсиларига мансуб эканлигини аниклаш унга мантиқий тасвир бериш демакдир.. Масалан талаба умумий, айирувчи, чегараланган, конкрет, нисбатсиз ижобий тушунчадир.Обьектив дунёдаги барча предмед ва ходисалар узоро алокада бўлганлиги учун, уларни акс эттирувчи тушунгчалар хам узаро маълум бир алокаларда, муносабатларда мавжуж. Бу муносабатлар турли хил бўлиб уларни аниклаш учун авваламбор таккосланадиган ва таккосланмайдиган тушунчаларни фарк килиш лозм. Таккосланадиган тушунчалар умумий белгиларга эга бўлган мазмуни ва хажми жихатидан бир бирига якин турган тушунчалардир. Масалан, «мателлург» ва ишчи тушунчалари ана шундай таккосланадиган тушунчалар хисобланади. Таккосланмайдиган тушанчалар эса бир – бири билан узок алокада булагн куп холларда моддий ёки идеал булишдан бошка умумий белгига эга булмаган предметларни акс эттирувчи тушунчалардир. Иштимоий прогресс ва зухро юлдузи, идеал газ ва гўзаллик тушунчалари таккосланмайдиган тушунчаллра деб хисобланди. Мантиқда таккосланмайдиган тушунчалар ўртасидаги мантиқий муносабатлар урганилмайди. Таккосланадиган тушунчалар эса жами жихатдан сигишадиган ва сигишмайдиган бўлади. Сигишадиган тушунчани хажми бир – бирига бутунлай тулалигича ёки кисман мос келади. Улар ўртасида уч хил муносабат мавжуд. Мослик, кисман мослик ва буйсуниш. Молик муносабатдаги тушунчалар битта предметни (предметлар синфини) акс этувчи тушунчалар бўлиб улар бир – биридан факат мазмуни билан фарк килади. Масалан, И.А. Каримов, ўзбекистон республикаснинг президенти, тушунчалари худди шу муносабатда мавжуддир. Буни куфидаги схема ёрдамида курсатиш мумкин. А - И.А. Каримов. В- ўзбекистон Республикаси президенти. Кисман мослик муносабатдаиг тушунчаларнинг х ажми кисман умумийликка эга. Масалан: А-Спортчи. В-Талаба Диоганаллариниг штрихланган кисми бир вактнинг узида хам спортчи хам талаба бўлганларни билдиради. Б уйсуниш муносабатида тушунчалардан бирининг хажми иккинчисининг хажмига тулик кириб уни ташкил килуч икисм хисобланади. Масалан: А -фан В-мантиқ Бу муносабатдаги тушунчалардан бири буйсундирувчи (А), иккинчис и (В) буйсунувчи бўлиб улар жинс тур муносабатида бўлади. Жинс тушунчаси предмеининг бирорта синфини тур тушунча эса шу синфга мансуб предметоарни бир гурухигни ёки биттасини акс эттиради. Мантиқда у ёки бу тушунчанинг жинс ёки тур эканлиги нисбий характерга эгадир. Хар бир тушунча узидан умумийрок тушунчага нисбатан тур,камрок умумлашган тушунчга нисбатан жинсдир. Масалан миллий гоя, гоя фикр тушунчалари ўртасида куйидаги нисбат мавжуд. Гоя тушунчаси фикр тушунчасига нисбатан тур, миллий гоя тушунчасига нисбатан жинс бўлади. С игишмайдиган тушунчалар хажм жихатдан умумийликка эга бўлган тушунчалар хисобланиб бир синфга кирувч ихар хил предметлар ёки предметлар синфини акс эттиради. Уларнинг умумийлиги факат ана шунда. Бу тушунчалар ўртасида хам уч хил муносабат бор. Бирига буйуниг қарама аршилик, зидлик. Бирига буйсуниш муносабати куйидаги тушунчалар ўртасида мавжуддир. А -фан В- мантиқ С-физика Б унда мантиқ ва физика тушунчалари хажмлври жихатидан биргадикда фан тушунчасининг хажмига буйсунади. Қарама – каршилик муносабатидаги тушунчаларнинг хажмлари бир – бирини истисно килади. Улар предметнинг қарама – карши белгиларини акс эттиради, яъни бир предметнигн маълум бир белгимини ифода килса иккинчиси уни инкор килувчи бошка белгини акс эттирди. Қарама – каршилик муносабатидаги тушунчалар ўзлари буйсунадиган тушанчанинг хажмини тулик эгаллай олмайди. Масалан, «Баланд бўйли одам» ва «Паст бўйли одам» тушунчалари одам тушунчасининг хажмини тулик коплай олмайди. АА - Одам. В - Баланд бўйли одам. С - Паст бўйли одам. Зидлик муносабатидаги тушунчалардан бири предметнинг бирорта хусусиятини ифода килса, иккинчиси уни инкор килади ва мазмун жихатдан ноаник бўлиб колади. Зидлик муносабатидаги тушунчалар, қарама-каршилик муносабатидаги тушунчалардан фаркли уларок, буйсундирувчи тушунчанинг хажмини тулик коплайди. Масалан, Download 1.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling