1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари


Айният қонунига кўра маълум бир предмет ёки ходиса хакида айтилган айни бир фикр айни бир мухокама доирасида айнан бар вактда ўз –ўзига тенгдир


Download 1.1 Mb.
bet4/43
Sana21.04.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1376340
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
Мантиқ маърузалар

Айният қонунига кўра маълум бир предмет ёки ходиса хакида айтилган айни бир фикр айни бир мухокама доирасида айнан бар вактда ўз –ўзига тенгдир. Бу қонун формал мантиқ илмида «А-А дир» формуласи билан ифодаланади.
Айният қонуни символик мантиқ илмида, яъни мулохазалар мантиқи ва предикатлар мантигида узига хос куринишда ифодаланади:
Мулахазалар мантиқида а → а ва а ↔ а. (Бунда а – хар қандай фикрни ифодаловчи белги, → импликция белгиси, ↔ эквивалентлик белгиси).
Предикатлар мантигида (x(P(x) → P(x)). Бу ифода куйдагича укилади: хар қандай Х учун, агар Х Р белгига эга булса, Х шу белгига эга, деган фикр тўғри бўлади.
Айният қонунининг асосий талаби куйдагича: фикрлаш жараёнида турли фикрларни айнанлаштириш ва аксинча, узора айнан бўлган фикрларга тенг эмас, деб қараш мумкин эмас. Бу мантиқий тафаккурининг мухим шартларидан биридир. Фикрлаш жараёнида бу қонунни, билиб ёкий билмасдан, бузиш холатлари учрайди. Баъзан, бу холат бир фикрнинг тилда турли хил ифодаланиши билан бохлик бўлади. Масалан: «диалектика қонунлари» ва «табиат, жамиат ва инсон таваккурининг энг умумий қонунлари» тушунчалари шаклига кура турлича булса хам мазмунан айнандир.
Айният қонуни тафаккурга, унинг барча элементлари, шаклларига хос бўлган умумий мантиқий қонундир. Бу қонуннинг талаблари тафаккурнинг хар бир шаклига хос бўлган канкрет коидаларда аник ифодаланади. Тафаккурнинг тушунча, мулохаза (хукм), хулоса чикариш шакллари, улар ўртасидаги муносабатлар шу қонунга асосланган холда амалга ошади.

Нозидлик қонуни


Инсон таваккури аник, равшан бўлибгина колмасдан, зиддиятсиз бўлиши хам зарур. Зиидиятсизлик инсон тафаккурига хос бўлган энг мухим хислатлардан биридир. Маълумки, объектив вокеликдаги буюм ва ходисалар бир вактда, бир хил шароитда бирор хусусиятга хам эга бўлиши, хам эга булмаслиги мумкин эмас. Масалан, бир вактнинг узида, бир хил шароитда инсон хам ахлокли, хам ахлоксиз бўлиши мумкин эмас. У ё ахлокли, ё ахлоксиз бўлади.
Бир вактнинг узида бир предетга икки зид хусусиятнинг тааллукли булмаслиги тафаккурда нозидлик қонуни сифатида шаклланиб колган. Бу қонун фикрлаш жараёнида зиддиятга йўл куймасликни талаб килади ва тафаккурнинг зиддиятсиз хамда изчил бўлишини таъминлайди.
Н озидлик қонуни айнан бир предмет ёки ходиса айтилган икки ўзаро бир – бирини истисно килувчи (қарама –карши ёки зид) фикр бир вактда ва бир хил нисбатда бирданига чин бўлиши мумкин эмаслигини, хеч бўлмаганда улардан бири албатта хато бўлишини ифодалайди. Бу қонун «А хам В, хам В эмас бўла олмайди» формуласи оркали берилади. Мулохазалар мантигида бу қонун куйидаги формула оркали ёзилади: x (p(x)р (x)), яъни хар қандай p (x) мулохаза учун p (x) ва унинг инкори биргаликда чин булмаслиги тўғридир.
Нозидлик қонуни қарама – карши ва зид мулохазаларга нисбатан кулланилади.бундан қарама – карши мулохазаларнинг хар иккаласи хам бир вактда хато бўлиши мумкин; узаро зид мулохазалар эса бир вактда хато булмайди, улардан бири хато булса, иккинчиси албатта чин бўлади. Қарама – карши мулохазаларда эса бундай булмайди, яъни улардан бирининг хатолигини иккинчисининг чинлиги келиб чикмайди. Масалан: «Аристотель – мантиқ фанининг асосчиси» ва «Аристотель – мантиқ фанининг асосчиси эмас»-бу узаро зид мулохазалардир. Бу зид мулохазаларнинг хар иккаласи бир булмайди. Улардан биринчиси чин бўлгани учун, иккинчиси хато бўлади. Узаро қарама – карши «Бу дори ширин» ва «Бу дори аччик» мклохазаларининг эса иккаласи бир вактда, бир хил нисбатда хато бўлиши мумкин. Чунки дори ширин хам, аччик хам булмаслиги, балки бемаза ёки нордон бўлиши мумкин.
Баъзида икки қарама – карши фикр айтилганда мантиқий зиддият булмаслиги мумкин. Бунда бир масала юзасидан баён килинган қарама – карши фикрлар турли вактда ва турли нисбатда айтилган бўлади. Масалан: «Талаба А. мантиқ фанидан имтихон топширмади» ва «Талаба А. мантиқ фанидан имтихон топширди». Бу зид мулохазалар турли вактга нисбатан чин бўлади, яъни улар ўртасида зиддият булмайди.
Демак, фикрлаш жараёнида, вакт, муносабат ва объект бирлигининг сакланиши нозидлик қонунининг амал килиши учун зарурий шарт – шароит хисобланади. Нозидлик қонуни тўғри фикр юритиш жараёнида амал килади.
Мантиқ илми умуман хар қандай зид мулохазаларни таъкикламайди, балки бир масала юзасидан бир хил вакт ва муносабат доирасида узаро зид, қарама – карши мулохазаларни баён килиши мумкин эмаслигини таъкидлайди.
Нозиддлик қонунини билиш ва унга амал килиш ракибнинг, сухбатдошнинг фикрларидаги мантиқсизликни аниклаш, илмий тахлилни изчил ва чукур мантиқий асосда олиб бориш имконини беради.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling