1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари


Download 1.1 Mb.
bet6/43
Sana21.04.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1376340
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
Мантиқ маърузалар

Етарли асос қонуни


Тўғри фикрлашга хос бўлган мухим хусусиятлардан бири исботлилик, ишончлиликдир. Фикрлаш жараёнида буюм ва ходисалар хакида чин мулокама юритибгина колмасдан, бу мухокаманинг чинлигига хеч қандай шубха булмаслиги учун, уни исботлашга харакат килинади. Бунда чинлиги аввалдан маълум бўлган ва узаро мантиқий богланган мулохазаларга асосланилади, яъни баён килинган фикрнинг чинлиги аввалдан маълум бўлган, тасдикланган бошка бир фикр, мулохаза билан таккосланади. Тафаккурнинг бу хусусияти етарли асос қонуни оркали ифлдаланади.
Инсон тафаккурига хос бўлган бу қонунни биринчи марта немис файласуфи ва математиги Г. Лейбниц таърифлаб берган. Унинг таъкидлашича, барча мавжуд нарсалар узининг мавжудлиги учун етарли асосга эга. Хар бир буюм ва ходисанинг реал асоси бўлгани каби, уларнинг инъикоси бўлган фикр – мулохазалар хам асосланган бўлиши керак. Етарли асос қонуннинг бу талаби куйидаги формула оркали ифодаланади: «Агар В мавжуд булса, унинг асоси сифатида А хам мавжуд».
Етарли асос қонунида тўғри тафаккурнинг энг мухим хусусиятларидан бири бўлган фикрларнинг изчиллик билан муайян тартибда богланиб келиши хусусияти ифодаланади. Бу қонун аввалги куриб утилган қонунлар билан узаро боглик холда амал килади. Фикрлаш жараёнида берилган мулохазанинг чинлигини асослаш учун келтирилган чин мулохазалар мантиқий асос деб, берилган мулохазанинг узи эса мантиқий натижа деб юритилади.
Демак, бу қонунларнинг талаблари бир – бирини тулдирган холда, яхлит мантиқий тафаккурнинг чин бўлишини таъминлайди.

Мавзунинг таянч тушунчалари


Тафккур қонуни, тўғри мухокама юритиш принциплари, тўғри курилган фикр, айният қонуни, нозидлик қонуни, учинчиси истисно қонуни, етарли асос қонуни, авторитетларга асосланиш.


3 – Мавзу: Мантиқ илми ва тил.
Режа:
1. Тил-ахборот белгилари системаси.
2.Табиий ва сунъий тиллар, уларнинг узоаро алокаси.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling