1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари


Download 1.1 Mb.
bet10/43
Sana21.04.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1376340
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   43
Bog'liq
Мантиқ маърузалар

Дихотомик бўлиш бўлинувчи тушунчани узаро зид бўлган иккита тур тушунчага ажратишдан иборат. Масалан барча кишиларни "диндорлар" ва "диндор эмасларга" ажратсак, дихотомик тарзда бўлган буламиз. Дихотамик булиш бир катор кулайликларга эга. Хусусан, бунда биз булинувчи тушунчанинг барча турларини курсатиб утирмасдан, узимизга кераклигини ажратамиз, колганларини унга зид бўлган тушунчага бирлаштирамиз. Шу билан бирга дихотамик булиш маълум бир камчиликларга хам эга. Масалан, инкор тушунчанинг хажми ноаник бўлади. Ундан ташкари дихотомик булишдан факат бир марта фойдалангандагина кутилган максадга эришиш мумкин. Агар булиш аъзоларидан бири, айникса инкор тушунчани уз навбатида булинвчи тушунча деб кабул қилиб, булиш амалини давом эттирсак, хато нитижалар келиб чикиши мумкин. Булиш амали тўғри бориши учун маълум бир коидаларга риоя килиш керак7 Улар булиш коидалари деб аталади.
а) Бўлиш тенг хажмли бўлиши, яъни булиш аъзолари хажмларининг йигиндиси булинувчи тушунча хажмига тенг бўлиши керак. Бу коида бузилса, булиш туликсиз еки ортикча бўлиб колади. Биринчи хил хатода баъзи булиш аъзолари курсатилмай колади. Масалан "Феъл замонлари" тушунчасини " "утган замон феъли" ва " Хозирга замон феъли" тушунчаларига ажратсак, внв шундай хато руй беради. Чунки келаси замон фъели тушунчаси колиб кетган. Иккинчи хил хатода эса ортикча булиш аъзоси курсатилган бўлади. Масалан "Билиш" тушунчасини «Хиссий билиш» , "Тафаккур" , "Назарий билиш"га ажратиб булмайди. Чунки «Назарий билиш» бу ерда ортикчадир.
б) Бўлиш бир асос бўйича амалга оширилиши лозим. Бошкача айтганда, асос кили олинган белги булиш давомида бошка белги билан алмаштирилмаслиги зарур. Масалан "Қонун" тушунчасини "Табиат қонуни", " Жамият қонуни", "Билиш қонуни", "Статистик қонун", "Динамик қонун" тушунчаларига булсак, хато килган буламиз. Чунки бу ерда булиш асоси бир эмас, иккита. Биринчи учта булиш аъзоси қонунинг амал килиш сохаси бўйича, колган иккитаси қонун ифода килувчи ходисалар характери бўйича ажратилган. Бу билан булишдаги изчиллик йуколган.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling