1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари


Download 1.1 Mb.
bet31/43
Sana21.04.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1376340
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   43
Bog'liq
Мантиқ маърузалар

Силлогизмнинг умумий коидалари.
Хулоса асосларининг чин бўлиши хулосанинг чин бўлиши учун етарли эмас. Хулоса чин бўлиши учун яна маълум коидаларга амал килиш хам зарур. Бу силлогизмнинг умумий қоидалари деб аталади. Улар силлогизмнинг терминлари ва асосларига тааллукли бўлган коидалар бўлиб, куйдагилардан иборат: 1.Силлогизмда учта термин:катта, кичик ва ўрта терминлар бўлиши керак. Маълумки силлогизмнинг хулосаси катта ва кичик терминларнинг ўрта терминга бўлган муносабатига асосланади: шу сабабдан хам терминлар сони учтадан кам ёки ортик бўлмаслиги талаб килинади. Агар терминлар сони учтадан кам бўлса хулосаси янги билм бермайди.
Масалан: хамма нотиклар суз санатини чукур эгаллагандир.
Сўз санатини чукур эгаллаганлар орасида нотиклар хам бор.
Бу икки мулохозадан хулоса чикариб булмайди,чунки терминлар сони иккита. Терминлар сонининг учтадан ортиб кетиши айният қонуни талабларининг бузулиши билан боглик бўлиб,терминларнинг туртланиши (quarternio termunorum),деб аталувчи хатога олиб келади.
Давлат-иктисодий муносабатларининг сиёсий ифодасидир.
Хар бир инсон учун сихат-саломатлик энг катта давлатдир.
Бу мулохазалардан "давлат" тушунчасининг икки хил маънода кулланилиши четки терминларининг узаро мантиқий богланишига имкон бермайди.Терминларнинг учтадан ортик бўлиши асослар ўртасидаги мантиқий алокадорликнинг узилишига хам сабаб бўлади.
Хамма нотиклар-шухратпараст.
Цицерон-давлат арбоби бўлган.
Бу икки мулохозадан хулоса чикариб бўлмайди, чунки бу мулохозалар ўзаро мантиқий боғланмаган.
2. Ўрта термин хеч бўлмаганда асослардан бирида тула хажмда олиниши керак.
Агар ўрта термин хеч бир асосда тўлик хажмда олинмаса, четки терминларнинг богланиши ноаник бўлади ва хулосанинг чин ёки хатолигини аниклаб булмайди.
Баъзи файласуфлар нотикдир.
Кафедрамизнинг хамма аъзолари файласуфдир.
Бу силлогизмда ўрта термин катта асосда жузъий хукмнинг субъекти,кичик асосда умумий тасдик хукмнинг предикати бўлганлиги учун тулик хажмда олинмаган.Шунинг учун четки терминлар ўртасидаги богликлик аникланмаган.Бу асослардан чикарилган хулосалар ноаник бўлади.
а)Кафедрамизнинг хамма аъзолари нотикдир.
б)Кафедрамизнинг баъзи аъзолари нотикдир.
3. Катта ва кичик терминлар асосларда қандай хажмда олинган булса,хулосада хам шундай хажмда бўлиши керак.
Бу коиданинг бузулиши кичик ёки катта термин хажмининг ноурин кенгайиб кетишига олиб келади.Масалан:
Хамма студентлар имтихон топшрадилар.
Хеч бир абутурент студент эмас.
Хеч бир абутурент имтихон топшрмайди.
Бу мисолда кичик термин хажмининг ноурин кенгайиб кетиши хулосанинг хато бўлишига сабаб бўлади.
4. Икки инкор хукмдан(асосдан) хулоса чикариб булмайди.
Маслан:
Ишсизлар тадбиркор эмас.
Талабалар ишсиз эмас.
5.Икки жузъий хукмдан хулоса чикариб булмайди. Масалан:
Баъзи аёллар тадбиркордир.
Баъзи давлат арбоблари аёллардир.
6.Асослардан бири инкор хукм булса, хулоса хам инкор хукм бўлади.Масалан:
Хеч бир жиноят жазосиз колмайди.
Ватанга хиёнат килиш жиноятдир.
Ватанга хиёнат килиш жазосиз колмайди.
7.Асослардан бири жузъий хукм булса, хулоса хам жузъий хукм бўлади.Масалан:
Яхши фарзанд ота-онасини хурмат килади.
Баъзи ёшлар яхши фарзанддир.
Баъзи ёшлар ота - онасини хурмат килади.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling